Prokuratura Departamenti
17.7K subscribers
7.65K photos
1.19K videos
1.65K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРА ҲАЙЪАТИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, прокуратура органларининг барча тезкор ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2025 йилнинг 1-ярмидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Батафсил 👇

https://www.prokuratura.uz/#/newsview?id=16286

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.A.” МЧЖ раҳбари Ж.Б. ва менежери А.А. (муқаддам судланганлар) фуқароларни гўёки Германия давлатига ишга юбориши ҳақида интернет ижтимоий тармоқларига эълонлар жойлаштириб, ушбу эълон бўйича мурожаат қилган 9 нафар фуқаро билан сохта шартномалар тузиб, улардан жами 12 500 АҚШ доллари ва 73,2 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Р. ва бошқалар фуқаро М.Г.га 5 000 АҚШ долларини 64,3 сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Поп туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. фуқаро И.Ю.дан 3 900 АҚШ долларини 49,6 сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.У. фуқаро А.Ғ.га 4 500 АҚШ долларини 57,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қашқадарё вилоятидаги хонадонда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Яккабоғ тумани “Ҳиёбон” маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда яширин цех ташкил қилиб, келиб чиқиши номаълум ва сифати кафолатланмаган дори воситаларига қалбаки этикеткалар ёпиштириб, келгусида дорихоналарга ўтказиш мақсадида сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, яширин цехдан умумий баҳоси 709 млн сўмлик 4 турдаги жами 2 391 дона дори воситалари, ҳар хил турдаги дори қутилари ва қалбаки ёрлиқлар ашёвий далил сифатида олинган.

Хонадонда, турли кимёвий моддалардан тайёрланаётган, бирор текширув ва лицензиядан ўтмаган “дорилар” қалбаки тарзда тайёрланиб келгусида сотувга чиқариш учун ҳозирлаб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.


👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maхсус репортаж | Бозорларни рақамлаштириш: шаффофлик, нархлар барқарорлиги ва сифатли хизмат асоси

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Данғара тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Э.Ш.” ва “Х.Қ.” хусусий корхоналари масъул шахслари умумий овқатланиш шохобчаларида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 380,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пешку тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.Р. “Ибн Сино” МФЙ ҳудудидаги хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 155,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Ш.” фермер хўжалиги ижарачиси М.Ҳ. сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри улаб, 118,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Х. хорижда ишлаб чиқарилган 10 қути “Омнадрен-250” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Б.К. фуқаро А.А.га 13 дона “Регапен” ва 2 дона “Тропикамид” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, 17 дона “Регапен” ва 4 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Тошлоқ тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ж. фуқаро З.М.га 10 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24

Тошкент вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 |

Қашқадарё вилоятида хонадон шароитида қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқараётган яна бир яширин цех фош этилди

👉@Department_uz
Бухоро ва Фарғона вилоятларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Х. ва О.Р. фуқаро О.Б.ни муқаддам Бухоро педагогика институтида ўқитувчи вазифасида ишлаган Ф.Р. орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда фуқаро Ф.Р. таниши Р.Ш. орқали 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро Ш.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Фарғона давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қабул_2025

🏛 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси – орзуингдаги касбга олиб борадиган йўл!

Қадрли абитуриент, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтдинг, энди энг муҳими – орзуинг сари олиб борувчи таълим муассасасини танлаш.

Агар сен келажакда терговчи ёки прокурор бўлишни орзу қилсанг, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини танла!

Нега айнан шу Академия?

🎯 Прокуратура ва тергов органлари учун давлат буюртмаси асосида кадрлар фақат Академияда тайёрланади.
🎯 Прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиёти билан узвий боғлиқ замонавий таълим инфратузилмаси яратилган.
🎯 Прокуратура ва тергов органларида катта амалий тажрибага эга устозлар дарс беради.

📢 Келажагингни кечиктирма – аниқ, ишончли ва тўғри йўлни танла.

☎️ тел.: 202 04 96 (1727)

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
😎 Facebook | 😎 Instagram | 😎 X | 😎 You Tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳри ва Оққўрғон туманида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “K.G.” МЧЖ масъул шахслари “Камалак” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида умумий баҳоси 41 млн сўмлик турли номдаги 939 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда тегиши ҳужжатлари бўлмаган 357 қути тамаки маҳсулотларини сотиш учун тайёрлаб қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шук каби, Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Z.B.” МЧЖга қарашли савдо дўконидан умумий баҳоси 64 млн сўмлик жами 1 040 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатидан олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉@Department_uz
Қибрай туманида фуқаронинг 37 бош қора молини қўлга киритган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.Х., С.Х. (муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган) ва бошқалар фуқаро О.Т.нинг ишончига кириб, унинг 131 бош қора молини сотиб беришга келишиб, шундан 50 бош қора моли учун 1 млрд сўм бериб, бозор баҳоси 814 млн сўм бўлган 37 бош қора молни бошқа шахсларга сотиб, О.Т.нинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉@Department_uz