Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида кирим ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихоналар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “J.M.” хусусий корхонасига қарашли дорихона кўздан кечирилганда дорихона сотувчиси Х.Ж. умумий баҳоси 131,9 млн сўмлик кирим ҳужжатлари бўлмаган 40 турдаги ва 50 дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи “Бензонал” номли дори воситасини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментининг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “E.” хусусий корхонасига қарашли дорихона мудири М.К. фуқаро А.А.га 250 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан турли номдаги жами 3 152 дона кирим ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz

Андижон вилоятида 5,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими, ИИБ ва “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “B.B.” МЧЖ раҳбари С.А. “Бешқовоқ” МФЙ ҳудудидаги туз ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич муҳрини бузиб, газ тармоғидан оҳак ишлаб чиқариш учун фойдаланиб, жами 5,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Чирчиқ шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.П. фуқаро Б.Р.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд 18 турдаги 7 129 дона дори воситаларини 5 050 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, унинг хонадони кўздан кечирилганда, турли номдаги 19 974 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, жами 27 103 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қашқадарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
👉@Department_uz
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг ўринбосари Ш.Алиризаев Жиззах вилоятида яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш ва тадбиркорлар учун соғлом рақобат муҳити яратилганлиги аҳволи билан танишди.
Хусусан, Жиззах шаҳридаги кичик саноат зонасида фаолият юритаётган "JANNATI BIBIXONIM" ХК, "KEYS LUCK" МЧЖ, "HAQIQAT-OTABEK" КТИЧК ва "ISKANDARNING ORZULARI" МЧЖларга ташриф буюриб, корхона раҳбарларига норасмий бандликни бартараф этиш, савдо тушумларини яширмаслик ва солиқ маданиятини шакллантириш борасида кўрсатмалар берилди.
Бунинг натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида бюджетга 720 млн сўмлик қўшимча солиқлар ҳисобланди, 74 нафар ишчиларнинг фаолияти қонунийлаштирилиб иш ҳақи фонди 50,5 млн сўмдан 148,5 млн сўмга оширилди.
Шунингдек, вилоят солиқ бошқармаси биносида хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.