Prokuratura Departamenti
17.7K subscribers
7.34K photos
1.07K videos
1.62K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда учрашувлар ўтказилди.

Учрашувда тадбиркорларга алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралда қабул қилинган “Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1034-сон Қонуни ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Қонунга биноан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолиятга берилган лицензия учун навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланиши, кейинги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб туриш бўйича норма киритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январда қабул қилинган истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 45-сон қарорига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мазкур қарор билан ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ҳисобга олиш, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва улгуржи сотиш ҳисобини юритиш ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни назорат қилиш тартиби белгилаб берилмоқда.

Инспекция ходимлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш жараёнида корхоналарда учраётган муаммолар ва уларни ечими бўйича фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари олинди.

Шунингдек, соҳада яратилаётган техник имкониятлар, интеграциянинг афзалликлари ҳамда электрон ҳисоблаш ускуналарини тамғаланиш тартиб-қоидалари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

👉@Department_uz
Андижон ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.К., Ш.Х. ва Х.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Х.га 4 дона “Тропикамид” ва 28 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 100 АҚШ доллари ва 1,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан жами 7 дона “Тропикамид” ва 36 дона “Регапен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Х. 18 дона “ЗАРДЕКС” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қашқадарё вилоятида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Фарғона шаҳрида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.Ю. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 2 000 қути “Esse change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Фарғона вилоятида 1,7 млрд сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

👉@Department_uz
Самарқанд вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь ва ҳужжатсиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “B.B.” МЧЖ раҳбари А.Т. “Навбоғ” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги умумий баҳоси 104 млн сўмлик 2 071 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 608 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қорақалпоғистон Республикасида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Тадбиркорнинг 552,9 млн сўмлик қурилиш материалларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.Ў. ва Ғ.Ғ. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Р.О. бошқарувидаги юк автомашинасида Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги “S.P.” МЧЖнинг омборхонасидан умумий баҳоси 552,9 млн сўлик 24 тонна қурилиш материалларини Андижон вилоятига етказиш учун олиб чиқиб, материалларни манзилига олиб бормасдан Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги фуқаро Б.З.га олдиндан қарздорликлари эвазига бериб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

👉@Department_uz
Бўстонлиқ ва Янгиҳаёт туманлари ҳудудидан ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.А., Р.А. ва И.С. (муқаддам судланган) ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.А.га тумандаги “Хўжакент” МФЙ ҳудудидан 20 сотих ер майдонини ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришлари эвазига 230 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.И. фуқаро М.О.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида “Янги Гулзор” МФЙ ҳудудидаги 18 сотих ер майдонини 200 000 АҚШ доллари эвазига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Самарқанд вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Жорий йил 18 март куни Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров бошчилигида аҳоли ва тиббиёт муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш борасида Давлат Раҳбарининг топшириқлари ижроси муҳокама қилинди.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Давлат молиявий назорати инспекцияси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг масъул раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир давомида жорий йилдаги дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёж, харидлар қонунийлигини таъминлаш, ортиқча харажатларга ва талон-торожликларга йўл қўймаслик, назорат остида дори воситаларини ўз вақтида аҳолига ва тиббиёт муассасаларига етказиш, соҳадаги коррупция ҳолатлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди, манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди, соҳадаги тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳлари ташкил этилиши режалаштирилди.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Самарқанд шаҳрида байрамолди арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Қўштепа туманида 440,6 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.А. бошқарувидаги “Hyundai Code” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган “Esse change” ва “Milano London” номли жами 27 500 қути умумий баҳоси 440,6 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Фарғона туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

👉@Department_uz