Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
7.04K photos
1K videos
1.6K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Экологик вазиятни яхшилаш, атроф муҳит муҳофазасида муҳим ўрин тутадиган омиллардан бири – дарахт экиш ҳамда парваришлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Давлат раҳбари раислигида жорий йилнинг 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармасининг барча ходимлари ҳамда нафақада бўлган фахрийлар иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида бошқарма ва унинг барча ҳудудий бўлимларида 220 дан зиёд дарахт ва бута кўчатлари экилиб, аллея ташкил этилди.

Бошқарма ходимлари томонидан “Долзарб 40 кунлик” акцияси жойларда изчил давом эттирилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Учтепа туманида таниқли компания кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган 162 дона “Ariel”, “Tide”, “Persil” ва “Миф” номли кир ювиш кукунларини харидор Ф.га 10,6 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Тадбир давомида, С.Х. ушбу кир ювиш кукунларини яширин ишлаб чиқариб, қадоқлаб сотиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ҳар бири 2, 3 ва 6 кг. дан қадоқланган жами 234 дона “Ariel”, “Tide” ва “Миф”номли ва 3 дона полиэтилен қопда ҳар бири 30 кг. бўлган “Шабнам” номли кир ювиш кукунлари ва 200 дона ҳар хил номдаги кир ювиш кукунлари қоплари ҳамда қадоқлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, “The Procter & Gamble" компанияси хулосасига кўра, юқоридаги кир ювиш кукунлар компания томонидан ишлаб чиқарилмаганлиги ҳамда маҳсулот қадоқларидаги код рақамлари қалбаки эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Избоскан туманида фуқарога шоли экиш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “A.” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона мутахассиси Ж.А., фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга корхона тасарруфидаги 3 гектар пиллачиликка ихтисослашган ер майдонини шоли етиштириш учун ажратиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Гулистон шаҳрида сохта ҳужжатлар орқали 500 млн сўм кредитни қўлга киритган фирибгарлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ҳудудий тижорат банки филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Д.Х., Д.М. ва бошқалар ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, “T.” МЧЖ раҳбари Б.ни алдаб, МЧЖ номига кредит олиш учун “MAN” русумли юк автотранспорт воситасини фуқаро Х.нинг номига сохта маълумотлар киритиш йўли билан гаровга қўйишиб, натижада банк муассасасидан 500 млн сўм кредит ажратишга эришиб, ушбу кредит маблағларини шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Фуқарога 1,2 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ш.” боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзоси К.У. ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Пискент туманида жойлашган жами 1,2 гектар ер майдонини фуқаро У.га фирибгарлик йўли билан 58 200 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ доллари ва 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Иштихон туманида фуқаронинг электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Иштихон тумани электр таъминоти корхонаси ходими Р.Т. фуқаро Х.га нисбатан тузилган далолатномани ҳамда электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси

👉 t.iss.one/Department_uz
Наманган шаҳрида фуқарога имтиёз асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. фуқаро З.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали шаҳар ҳудудидан кўп қаватли уй-жойларнинг биридан имтиёзли асосида уй олиб бериш эвазига 1 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉 t.iss.one/Department_uz
Хоразм вилоятида ноқонуний валюта савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келган фуқаро С.А. фуқаро И.дан жами 3 000 АҚШ долларини ҳар бир АҚШ долларини 10 700 сўмдан ҳисоблаб, 32,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, тадбир давомида унинг ёнида бўлган 41 316 АҚШ доллари, 17 000 россия рубли ва 62,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Фарғона вилоятида тадбиркорнинг кредит маблағини қўлга киритган фирибгарлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини химоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.З. ва бошқалар “U.T.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, МЧЖга тижорат банкидан ажратилган кредит маблағининг 1,2 млрд сўмини “I.P.” МЧЖга темир маҳсулоти етказиб бериш учун ўтказишга эришиб, кейинчалик маҳсулот йўқлигини рўкач қилиб, ўрнига 120 000 АҚШ доллари беришини айтиб, шундан 50 000 АҚШ долларини бериб, қолган 70 000 АҚШ долларини бермасдан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Янгиҳаёт туманида уяли алоқа воситасини харид қилиш учун қалбаки АҚШ долларидан фойдаланиш ҳолати қайд этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.У. интернет тармоғи орқали танишган номаълум шахсга ўзининг “Iphone 12 PRO” русумли уяли алоқа воситасини 900 АҚШ долларига сотиб, эвазига ушбу шахсдан олган 16 дона 50 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валюта “сўм”дан ёхуд чет эл валютасида очилган ҳисобварақлардан фойдаланиш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

👉 t.iss.one/Department_uz
Сирдарё туманида банк манфаатларига зарар етказган МЧЖ раҳбарлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “A.F.” МЧЖ раҳбари Т.Г. банк муассасасидан замонавий иссиқхона қуриш учун 5,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, гаровга қўйилган мулкни сохта маълумотлар киритиш орқали тақиқдан чиқариб сотиб юборганлиги натижасида банк манфаатларига 3,8 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу каби, “S.b.” МЧЖ раҳбари М.Р. МЧЖга қурилиш моллари сотиб олиш учун ажратилган 5 млрд сўм кредит эвазига гаровга қўйилган мулкни сохта маълумотлар киритиш орқали тақиқдан чиқариб сотиб юборганлиги натижасида банк манфаатларига 4,3 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Тошкент вилоятида фуқарони озодликка чиқариб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ю. манзилли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ш.ни танишлари орқали озодликка чиқариб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Б.Ю.нинг кўрсатувига асосан давом эттирилган тадбирда, унинг шериклари Х.Х. ва А.Т.лар юқоридаги ҳолатни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Андижон шаҳрида тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “T.” МЧЖ раҳбари М.А., вилоят Иқтисодий суднинг қарорига асосан “Т.”МЧЖ ҳисобидан “И” МЧЖ фойдасига ундирилиши лозим бўлган 184 млн сўмни ўтказиб бериш эвазига “И” МЧЖ раҳбаридан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz