Фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги умумий ўрта таълим мактаб директори М.Б. фуқаро М.М. билан олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони танишлари ёрдамида Қозоғистон Республикаси, Чимкент давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг ҳар биридан 1 200 АҚШ долларидан жами 2 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, Ўзбекистон миллий университети магистратура босқичи талабаси О.Р. фуқаро О.га гўёки ўзини деканат ходими сифатида таништириб, танишлари орқали унинг Қозоғистон Республикаси олийгоҳидаги ўқишини кўчириб, университетнинг 2-курсига қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқартириб бериш ҳамда фанлардан баҳо олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.iss.one/Department_uz

Асака ва Қува туманларида фуқароларга ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. Асака тумани ҳудудида жойлашган “А.” фермер хўжалигига тегишли 4 гектар ер майдонидан хўжалик раҳбарининг рухсатисиз фойдаланиб келиб, ушбу ер майдонини фуқаро О.га расмийлаштириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 6 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Б. ва Ш.Ф.лар олдиндан тил бириктириб, Қува туманидаги кичик саноат зонасидан 20 сотих ер майдонини фуқаро Н.га танишлари орқали ажратиб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Алкоголь маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “R-R.” МЧЖ таъсисчиси Р.О. спирт маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Р.га ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган жами 2 000 литр спиртни 6 200 АҚШ долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А, хорижда ишлаб чиқарилган Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан елимланмаган 180 дона “MARTINI” номли алкоголь маҳсулотини харидорга 32,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Миробод ва Учтепа туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритаётган дорихоналар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ўтказилган тезкор тадбирда, “M.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Г.К. харидор А.га 2 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 50 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 197 дона “Регапен”, 40 дона “Тропикамид” ва 4 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “F.J.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.С ва МЧЖ раҳбари Х.Х.лар харидор Г.га шифокор рецептисиз 1 дона “Тропикамид” ва 3 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 195 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида ушбу дорихонадан 1 900 дона “Карбамазепин”, 92 дона “Регапен” ва 14 дона “Тропикамид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижон вилоятида ер майдонини сотиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шаҳрихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Қ.” фермер хўжалиги ишчиси А.Қ. ва бошқалар ушбу фермер хўжалигига тегишли бўлган нотурар жой учун ажратилган 8 сотих ер майдонини фуқаро И.га 3 800 АҚШ доллари эвазига кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали турар жой учун ажратиб беришга келишиб, олдиндан 2 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси билан ўтказилган тезкор тадбирда, “Р.Х.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Р. ўғли Х.га “Шаҳрихонсой” ирригация бошқармаси томонидан вақтинча фойдаланиш учун ажратилган 40 кв. метр ер майдонини фуқаро А.га енгил типдаги савдо дўкони қуриши учун 2 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, кейинчалик кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, олдиндан 200 АҚШ долларини қўлга киритиб қолган 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.iss.one/Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шаҳрихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Қ.” фермер хўжалиги ишчиси А.Қ. ва бошқалар ушбу фермер хўжалигига тегишли бўлган нотурар жой учун ажратилган 8 сотих ер майдонини фуқаро И.га 3 800 АҚШ доллари эвазига кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали турар жой учун ажратиб беришга келишиб, олдиндан 2 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси билан ўтказилган тезкор тадбирда, “Р.Х.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Р. ўғли Х.га “Шаҳрихонсой” ирригация бошқармаси томонидан вақтинча фойдаланиш учун ажратилган 40 кв. метр ер майдонини фуқаро А.га енгил типдаги савдо дўкони қуриши учун 2 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, кейинчалик кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, олдиндан 200 АҚШ долларини қўлга киритиб қолган 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.iss.one/Department_uz
Термиз шаҳрида кўмир маҳсулотини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан “Кўмир таъминот” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖнинг Сурхондарё вилояти филиали собиқ бошлиғи С.Э. ва омбор мудири М.Х.лар расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар киритиш йўли билан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжи учун ажратилган 85,2 тонна кўмир маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Чиноз туманида фермер хўжалигининг ер майдонини 25 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими ҳамда ДХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Х. ўзгалар мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро О.нинг ишончига кириб, у билан “R.F.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 1,8 гектар ер майдонини 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ургут туманида фуқарога техникумни тамомлаганлиги ҳақида диплом олиб беришни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Гулобод агробиотехнологиялар техникуми” директори ўринбосари И.Ш. фуқаро У.ни техникумга ўқишга киритиб, 2021-2022 ўқув йили якуни билан унга диплом олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.iss.one/Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Гулобод агробиотехнологиялар техникуми” директори ўринбосари И.Ш. фуқаро У.ни техникумга ўқишга киритиб, 2021-2022 ўқув йили якуни билан унга диплом олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.iss.one/Department_uz
Миришкор туманида чорва молларини талон-торож қилган МЧЖ собиқ директорининг кирдикорлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан “Ўзбекистон қоракўлчилик” МЧЖнинг Миришкор туман филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖнинг собиқ раҳбари Ч.Х. ўзининг жавобгарлигида бўлган умумий баҳоси 604,7 млн сўмлик жами 2 429 бош майда шоҳли молларни сотиб юбориб, сотувдан тушган маблағларни жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Яшнобод туманида 311 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.K.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан туман ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг қозонхонасига 4 дона иситиш ускуналарини ўрнатиб, ноқонуний равишда газдан фойдаланилганлиги оқибатида ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 311,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиззах ва Наманган вилоятларида ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Д. ўзгалар ишончига кириб, ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, фуқаро Н.га меҳмонхона ва умумий овқатланиш шаҳобчаси қуриш учун Оқдарё тумани ҳудудидан 3 гектар ер майдонини танишлари кўмагида аукцион савдоси орқали олиб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Қ. фуқаро Қ.га 1 гектар ер майдонини 18 000 АҚШ долларига танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришга келишиб, шундан 5 000 АҚШ доллари ва 43 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.iss.one/Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Д. ўзгалар ишончига кириб, ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, фуқаро Н.га меҳмонхона ва умумий овқатланиш шаҳобчаси қуриш учун Оқдарё тумани ҳудудидан 3 гектар ер майдонини танишлари кўмагида аукцион савдоси орқали олиб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Қ. фуқаро Қ.га 1 гектар ер майдонини 18 000 АҚШ долларига танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришга келишиб, шундан 5 000 АҚШ доллари ва 43 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.iss.one/Department_uz
Олмазор туманида фуқарони Корея республикасига ўқишга юборишни ваъда қилган фирибгар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.М. С.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Жанубий Корея Республикасига ўқишга юборишини ваъда қилиб, эвазига 2 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олмалиқ шаҳрида тадбиркордан 4 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. “Z.” МЧЖ таъсисчиси А.нинг ишончига кириб, унга суд ҳукми билан енгил жазо тайинланишида ёрдам берганлигини ва ҳозирда ўтаб келаётган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бекор қилиб бера олишини ҳамда судланганлик ҳолатини олиб ташлашда ёрдам беришини айтиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.