Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#Live
🌀 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
👉 Лойиҳада туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга мулк этиб реализация қилиш ҳамда ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини ким ошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиш каби ваколатлари бекор қилинмоқда.
👉 Қонун лойиҳасида ер участкасини шартнома асосида ижарага бериш учун асос бўлувчи ҳолатлар ва ижарага бериш муддатлари аниқ белгилаб берилмоқда. Шунингдек, лойиҳада қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган ва унда ноқонуний қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига мувофиқ келган тақдирда ушбу ер участкасининг бозор қиймати икки карра оширилган миқдорда тўланган ҳолда мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда расмийлаштириб берилиши мумкинлиги тўғрисидаги қоида киритилмоқда.
👉 Лойиҳа билан ер участкаларини ажратиш ва улардан оқилона фойдаланиш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг янги механизми жорий этилмоқда. Хусусан, бўш турган ер участкаларини ажратиш устидан давлат назоратини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, прокуратура, адлия органлари ва ҳокимликлар томонидан амалга оширилади. Шу билан бирга, фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.
☝️ Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▫️Milliy matbuot markazida matbuot anjumani ▫️
◻️ Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi mutasaddilari ishtirokidagi matbuot anjumani:
▪️O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasining Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Qarori (2022 yil 14 fevral) mazmun-mohiyatiga bag‘ishlandi.
#DavKadastrPalata #live #matbuot_anjumani
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |