DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
29.3K subscribers
10.5K photos
1.63K videos
1 file
6.26K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.iss.one/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган юбилей мажлисида иштирок этди.
Делегациялар раҳбарлари ташкилот фаолиятининг 30 йиллик даврида кўп томонлама ҳамкорликнинг ривожланиши ва эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашдилар, уни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲ доирасидаги шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим йўналишлари юзасидан нуқтаи-назарини баён қилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в юбилейном заседании Совета глав государств-участников СНГ в формате видеоконференции.
Главы делегаций обменялись мнениями о развитии и достижениях многостороннего сотрудничества за 30 лет деятельности организации, рассмотрели вопросы дальнейшего расширения взаимодействия.
В своем выступлении глава нашего государства представил видение ключевых направлений укрепления партнерства в рамках СНГ.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди.
Учрашувда Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон етакчилари ҳам қатнашди.
Жорий йилги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Минтақа ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабря принял участие в неформальном саммите СНГ, прошедшем по инициативе Президента России Владимира Путина в Санкт-Петербурге.
В саммите также участвовали лидеры Азербайджана, Армении, Беларуси, Таджикистана, Туркменистана, Казахстана и Кыргызстана.
Были подведены итоги взаимодействия в текущем году и обсуждены приоритетные задачи на 2022 год. Состоялся обмен мнениями по актуальной региональной и международной повестке.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#MDH #xalqaro_hamkorlik #idoralararo_tajriba_almashinuv

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ереванда Арманистон Кадастр қўмитаси мезбонлигида МДҲ давлатларининг геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича “Давлатлараро кенгаши”нинг 44-сессияси иш бошлади.
Тадбир Арманистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Мгер Григорян томонидан очиб берилди.
Кун тартибидан:
- МДҲ Картография ва геодезия хизматлари вакилларининг Фазовий маълумотларнинг миллий тизимларини яратиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда Давлатлараро кенгаш Котибияти ва ишчи гуруҳларининг сессиялараро даврдаги фаолияти якунларини;
- МДҲга аъзо давлатлар ўртасида геодезия, картография, геоахборот технологиялари, Ерни масофадан туриб зондлаш, кадастр ва ҳуқуқларни рўйхатга олиш соҳасида 2025 йилгача ҳамкорлик қилиш Дастури лойиҳаси муҳокамаси
Давлатлараро Кенгашнинг 44-сессиясининг якуний ҳужжатларини қабул қилишда иштирок этиш ўрин олган.

Маълумот учун: Тадбир жорий йилнинг 26 октябрига қадар давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств в городе Бишкеке.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter