DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
29.2K subscribers
10.5K photos
1.64K videos
1 file
6.28K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.iss.one/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#Биласизми?

🏢 Нотурар жой бўлган кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни нотариал тасдиқлаш мажбурий эмас.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 480-моддасига 2019 йил 20 март кунида киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга асосан “Жисмоний ва юридик шахслар номларида бўлган нотурар жой бўлган кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни нотариал тасдиқлаш шарт эмас” деб белгиланган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

⚠️ Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

☑️ Мазкур ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Жиноят кодексининг 219-моддасига кўра, қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

➡️ Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида қуйидагилар:

● қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар – Ўзбекистон фуқароларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига;

● ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари – жисмоний ва юридик шахсларга;

● яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар – Ўзбекистон фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон резидентлари бўлган инвесторларга 3 йилдан кам бўлмаган ва 49 йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришда янги тартиблар жорий этилди

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot