Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.29K subscribers
40.8K photos
5.09K videos
54 files
17.7K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_августдан

“Тубдан янгиловчи” инновациялар яратишни рағбатлантиришнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

▫️маҳаллий илмий ташкилотлар ва корхоналарга инновацион товарлар бўйича давлат органлари билан шартномаларни тўғридан-тўғри имзолаш ҳуқуқи берилади;
▫️устав фондида 50 ва ундан кўп фоиз давлат улуши бор хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунгача унинг 10 фоизгача ажратмаларидан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бунда:

маблағлар “тубдан янгиловчи” инновацияларни яратишга ва жорий қилишга йўналтирилади;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар портфели Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_августдан

☑️ Қуйидаги текшириш ва ўрганишлар Адлия вазирлигининг “Саноат мулки муҳофазаси портали”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:

▫️сертификациялаш органлари томонидан сертификатлаштириш жараёнидаги қўлланилган ном, қадоқлар ва бошқа реквизитларда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўрганиш ва текшириш;

▫️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан дорилар, тиббий буюмларни рўйхатидан ўтказишда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини текшириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_августдан

📲 Давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади.

🔹 Мобил-ID тизими “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;

🔹шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍2
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_августдан

💰Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланган.

📝 Регламентга кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

🗓 Субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун – 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили10 январдан қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_августдан

🗓 Автомототранспортлар ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП (my.gov.uz) орқали тақдим этилади.

➡️ Бунда тадбиркорлик субъектларининг ўқув курсларини тугатган ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot