Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.5K subscribers
36.2K photos
4.37K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

💰Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.

❗️Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

📃 Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Кўп квартирали уйлар ертўласида қайси фаолият турлари билан шуғулланиш мумкин эмас?

🚫 Кўп квартирали уйнинг ертўласида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди:

▫️уйни
қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек, соат 23.00дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафелар, кафетерийлар, барлар;

▫️кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотларини, шунингдек, газ баллон, кимё воситалари, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда портлаб ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;

▫️ўз ишлаб чиқаришида тез ёнувчи моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;

▫️10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари;

▫️ҳаммомлар ва сауналар;

▫️алоқа тармоқ станциялари, шаҳарлараро алоқанинг кеча-кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф;

▫️жамоат ҳожатхоналари;

▫️маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;

▫️саноат корхоналари фаолиятининг барча турлари;

▫️уй ҳайвонлари ва паррандалари боқишга ёки кўпайтиришга мўлжалланган жойлар;

▫️жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситалари учун гаражлар (махсус лойиха асосида қурилган гаражлар бундан мустасно);

▫️яшаш жойлари, кинотеатр, ётоқхона ва меҳмонхоналар ташкил этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Истеъмолчи кўчмас мулкни олгандан эътиборан 2 йил мобайнида аниқланган нуқсонлар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:

🔹 хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари (3 млн 430 минг сўм) миқдорида;

🔹хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 920 минг сўм) миқдорида;

🔹хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (4 млн 410 минг сўм) миқдорида.

💬 Telegram 🌐 Facebook
🌐 Instagram 🌎 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — 1 кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида — 3 кунда бир маротабани ташкил қилади.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали маҳалла билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🏫 Декабрнинг охирги 10 кунлиги ва январь ойининг биринчи 10 кунлигида ўрта махсус, профессионал ва ОТМ талаба (ўқувчи)ларининг ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътили ўтказилади.

➡️ Қишки таътил кунлари талаба ва ўқувчилар яшаш жойларига боришлари ва таълим муассасасига ўз вақтида қайтиб келишлари учун вақтинча кўпайтирилган транспорт воситалари қатнови йўлга қўйилиши назарда тутилган.

⚠️ Таътил бошланишидан 10 кун аввалдан бошлаб чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида республика ичида ҳаракатланувчи тезюрар ва йўловчи (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно) поездларига ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталарнинг эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида сотувини ташкил этиш тавсия этилган.

☑️ Қишки таътилда ўқувчи ва талабаларнинг шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун имтиёзлар тақдим этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, маҳаллий иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларига Ўзбекистон ҳудудига хом ашё ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғини 6 ой муддатга фоизлар ҳисобланмаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🏬 Республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилиши белгиланган.

Дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:

🔹 узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Алимент ота (она)нинг шахсан ўзи томонидан тўланади ёки аризасига кўра иш жойида, пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа турдаги маблағ олаётган жойида тўланади.

▶️ Алимент тўлайдиган ота (она) ишлайдиган иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот алиментни уларнинг даромадидан ушлаб қолиши ва болага етказиши керак.

📌 Алимент тўлайдиган ота (она) иш, ўқиш, яшаш жойи ўзгарганда бу ҳақида МИБни ва алимент олаётган шахсни хабардор қилиши шарт. Хабардор қилмаса жавобгарлик келиб чиқади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Маҳаллаларда фаолият юритаётган "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари раҳбарлари ҳар чоракда БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилиши белгиланган.

📋 Шунингдек, нуронийлар жамоатчилик кенгашлари қарорига биноан "Бир нуроний ўн ёшга масъул" тамойили ҳамда "Нуроний ҳар бир оилага масъул" лойиҳаси асосида фаолият олиб борган ва ижобий натижаларга эришган нуронийларни "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҚАЙСИ МАНЗИЛДА ЖОЙЛАШГАН?

"Ёшлар кундалиги" ушбу таълим муассасаларининг манзил ва локацияларини тақдим этади.

1.Тошкент давлат аграр университети
📌Қибрай тумани Университет кўчаси 2-уй
📍Локация

☎️(71)-260-47-70

2.Чирчиқ давлат педагогика университети
📌Чирчиқ шаҳри Амир Темур кўчаси 104-уй
📍Локация
☎️ (70)-716-68-05

3.Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети
📌Чирчиқ шаҳри Спортчилар кўчаси 19-уй
📍Локация
☎️ (70)-717-17-76

4.Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали
📌
Олмалиқ шаҳри Мирзо Улуғбек кўчаси 45-уй
📍
Локация
☎️
(71)-123-45-67

5.Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали
📌Нурафшон шаҳри Бобур МФЙ Тошкент йўли кўчаси 55А-уй
📍Локация
☎️ (71)-238-65-66

6.Халқаро қишлоқ хўжалиги университети
📌Қибрай тумани, Университет кўчаси 2-уй
📍Локация
☎️(99)-981-09-19

7.Фармацевтика техник университети
📌Зангиота тумани, "Хонобод" МФЙ
📍Локация
☎️ (7I)-203-81-81

8.Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилояти филиали
📌Қибрай тумани, Университет кўчаси 2-уй
📍Локация
☎️ (97)-754-09-21

9.Аниқ ва ижтимоий фанлар университети
📌 Тошкент тумани "Қизғалдоқ" МФЙ Тхай ёқаси кўчаси
📍Локация
☎️ (95)-150-22-22

10.Ангрен университети
📌Ангрен шаҳар "Озодлик" МФЙ Флейшмахер кўчаси 2-уй
📍Локация
☎️ (94)-598-88-88

11.Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳар филиали
📌Олмалиқ шаҳри Амир Темур кўчаси 56-уй
📍Локация
☎️ (70)-614-22-57

12.Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти
📌Чирчиқ шаҳри Металлургчилар кўчаси 13-уй
📍Локация
☎️ (55)-901-06-04

13.Ипак йўли инновациялар университети
📌Олмалиқ шаҳри "Ойдин" МФЙ Эҳтиром кўчаси 4/2 17 Б уй
📍Локация
☎️ (70)-613-14-13

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

Марказий Осиё давлатларида пенсияга чиқиш ёши эркаклар ва аёллар учун неча ёш эканлигидан хабардормисиз?

▶️ Бугунги кунда, Марказий Осиё давлатларида пенсияга чиқиш ёши - аёлларда 55 ёшдан 61 ёшгача, эркакларда эса 60 ёшдан 63 ёшгача бўлган ёшни ташкил этмоқда.

Хусусан, 2024 йил февраль ойи ҳолатига кўра:

🇺🇿 Ўзбекистонда - эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёшдан;

🇰🇿 Қозоғистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 61 ёшдан;

🇰🇬 Қирғизистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;

🇹🇯 Тожикистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;

🇹🇲 Туркманистонда - эркаклар 62 ёш, аёллар 57 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

👨‍🦽Фуқаро I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, унинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар 2 йилда 1 маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

🤔 Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги" Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

➡️ Батафсил

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими?

🪙 Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади.

📞 12-71 🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.

____________

#знаете_ли_вы

Несовершеннолетние, имеющие право на пенсию по случаю потери кормильца, сохраняют это право и при их усыновлении или удочерении.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

🪖 Байналминал бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларнинг пенсиясига қўшимча қандай тўловлар мавжуд?

Қонунчиликка кўра, байналминал бурчини адо этган ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар тоифасига киради.

Мазкур қоидадан келиб чиққан ҳолда, байналминал бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларга пенсия тайинланган бўлса, мазкур тоифа шахслар пенсияларига қўшимча равишда қуйидаги тўловлар тўланиб келинмоқда:

🟣 - уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

🟣 - уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация тўлови — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи.

__________

#знаете_ли_вы

🪖 Какие надбавки к пенсии положены военнослужащим, участвовавшие в миротворческих силах и выполнявшим интернациональный долг в странах, где велись боевые действия?

Согласно законодательству, военнослужащие, участвовавшие в миротворческих силах, а также выполнявшие интернациональный долг в странах, где велись боевые действия, приравниваются к лицам, приравненным к участникам войны.

Согласно этому, при назначении пенсий данной категории лиц, участвовавшим в миротворческих силах, а также выполнявшим интернациональный долг в странах, где велись боевые действия, выплачиваются следующие выплаты:

🟣 - участникам войны и приравненным к ним лицам — 50 процентов базовой величины исчисления пенсии;

🟣 - компенсационная денежная выплата по оплате жилищно-коммунальных услуг - 45 процентов базовой величины исчисления пенсии.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

👨🏻‍🦽I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади.

🔴 Бунда, ушбу давр иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун фуқародан камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

__________

#знаете_ли_вы

👨🏻‍🦽 К стажу, дающему право для получения пенсии, прибавляется период ухода за лицом с инвалидностью I группы или ребенком-инвалидом в возрасте до 18 лет.

🔴 При этом для того, чтобы этот период был прибавлен к стажу работы, гражданин должен иметь стаж работы не менее 7 лет.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🇺🇿ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЭНГ БАЛАНД БАЙРОҚ ҚАЕРДА?


1️⃣ Бўстонлиқ тумани — Тошкент вилоятидаги энг баланд байроқ айнан шу ерда. Баландлиги 65 метр.

2️⃣ Нурафшон шаҳри — ўтган йили 61 метрли байроқ ўрнатилди.

3️⃣ Оққўрғон тумани — марказда 60 метрлик байроқ ҳилпираб туради.

4️⃣ Тошкент тумани — флагштокнинг бўйи 50 метрга тенг.

5️⃣ Бекобод тумани, Ангрен ва Чирчиқ шаҳарлари — учала байроқ ҳам 45 метр баландликка ўрнатилган.

6️⃣ Олмалиқ шаҳри, Юқори Чирчиқ ва Паркент туманлари — бу ҳудудларда эса флагшток узунлиги 42 метрни ташкил қилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM