Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
6.29K subscribers
37.8K photos
4.66K videos
20 files
16.4K links
Download Telegram
Дайжест Ёшлар кундалиги
<unknown>
#дайжест

22 ноябрь, ҳафтанинг сешанба  куни. Хўш, вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

🏆Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси. «Беш ташаббус олимпиадаси» оммавий спорт мусобақаларининг Тошкент вилояти ғолиблари тақдирланди.

🏢Чирчиқ давлат педагогика университети. «Энг яхши талаба» танловининг университет босқичи ғолиблари аниқланди.  Якуний натижаларга кўра, 🥇Педагогика факультети талабаси Раҳбарой Асқарова қўлга киритди.

📍Янгийўл тумани. "Зулфия” номидаги Давлат мукофоти кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари Баркамол авлод марказида жам бўлиб ўзаро беллашди.

📍Зангиота тумани. Ҳарбий қисмда  спортнинг Jiu-Jitsu тури бўйича туман сектор раҳбари кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 400 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

📍Бекобод тумани. «Истиқлол» маҳалласи етакчисининг ташаббуси билан ҳудуддаги 2 нафар ёшнинг контракт пули тўлаб берилди.

📍Янгийўл шаҳри. Маданият саройида  300 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига қишки иссиқ кийимлар ва совғалар берилди.

📍Паркент тумани. ФВБ томонидан 34-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан профилактик  суҳбат ўтказилди.

📍Чиноз тумани. Ҳарбий қисмда «Кексалар туризм ойлиги» доирасида «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

📍Нурафшон шаҳри. «Беш ташаббус» олимпиадасида республика босқичига йўлланмани қўлга киритган ёшларга спорт формалари берилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

24 ноябрь, ҳафтанинг пайшанба куни. Вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

📍Тошкент давлат аграр университети. Проректорлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди .

📍Чирчиқ шаҳри. "Ёшлар рақс фестивали"нинг  вилоят босқичи бўлиб ўтди.Натижаларга кўра, ғолибликни Оҳангарон туманининг қизлари қўлга киритди.

📍Оққўрғон тумани. Тарих ва ўлкашунослик музейида "Оққўрғон тарихини биласизми?" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

📍Оҳангарон тумани. "Илғор" МФЙ ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳаллада шинамгина спорт зали фойдаланишга топширилди.

📍Янгийўл шаҳри. Маданият марказида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

📍Юқори Чирчиқ тумани. 3-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи синфлари учун Давлат тест маркази ходимлари томонидан  синов тариқасида тест имтиҳонлари олинди.

📍Тошкент тумани. Умумтаълим мактабларида "Ватан таянчи" отряди аъзолари томонидан ҳарбий спорт ўйинлари ўтказилди.

📍Зангиота тумани. 35-мактаб спорт залида  спортнинг волейбол тури бўйича 66 нафар йигит-қизлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

26 ноябрь, ҳафтанинг шанба куни. Вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

👩‍🍳Тошкент давлат аграр университети
. 14-талабалар турар жойида қизлар ўртасида "Пазандачилик маҳорати" танлови ўтказилди.

Чирчиқ давлат педагогика университети. Табиий фанлар факультетида кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар иштирокида "Олий таълим муассасаси одоб-ахлоқ қоидалари" мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.

🥊Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. “Боксчилар ўқув-машғулот жараёнларини ривожлантиришнинг илмий-методик асослари” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн анжуман бўлиб ўтди.

🏢Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали. Машинасозлик ва энергетика факультети талаба-қизлари ўртасида "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши барҳам бериш куни" муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

📍Нурафшон шаҳри. Ички ишлар бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида 25 ноябрь "Зўравонликка барҳам бериш куни" муносабати билан 57-мактабда тадбир ташкиллаштирилди.

📍Ангрен шаҳри.14-сонли умумтаълим мактабида “Қизлар тарбиясида оналарнинг ўрни” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтказилди.

📍Тошкент тумани. Ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

📍Бўстонлиқ тумани. 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 300 туп мевали ҳамда 250 дона терак кўчатлари ўтқазилди.

📍Оҳангарон шаҳри. Спортнинг бокс тури бўйича ўтказилган мусобақанинг Тошкент вилояти босқичида ҳудуддан иштирок этган икки нафар ёш спортчи фахрли 1-ўринни банд этди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

28 ноябрь, ҳафтанинг душанба куни. Вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

📍Тошкент давлат аграр университети. Президент соврини учун интеллектуал олимпиаданинг саралаш мусобақаси ўтказилди. Саралаш натижасида 11нафар ёш танлаб олинди.

📍Чирчиқ шаҳри.14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Россия давлат циркининг афсонавий намойишларидан баҳраманд бўлишди.

📍Оҳангарон тумани.38-сонли умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

📍Қуйи Чирчиқ тумани. 45-STEM мактабида “Таълим тизимида Ахборот технологияларининг тутган ўрни ҳамда ўқувчилар учун Миллий таълим ресурсларидан фойдаланиш” мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

📍Янгийўл тумани.Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилди. Мусобақа якунлари бўйича 1-ўрин 24-умумий ўрта таълим мактаби жамоасига насиб этди.

📍Юқори Чирчиқ тумани.Спортнинг стол теннис тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати мусобақаси ўтказилди. Мазкур мусобақада Юқори Чирчиқ фарзанди Мафтуна Нишанбаева 1-ўринни қўлга киритди.

📍Қибрай тумани."Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказилаётган "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди."Янги Қибрай юлдузлари" жамоаси республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

📍Пискент тумани. Муай-тай спорт тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида пискентлик Ҳуснора Йўлдошева чемпион бўлди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

29 ноябрь, ҳафтанинг сешанба куни. Вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

📍Чирчиқ давлат педагогика университети. Университет талабалари Олий Мажлис Сенатида бўлиб, парламент фаолияти билан танишди. Хoтин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова билан суҳбатда бўлдилар.

📍Тошкент давлат аграр университети. Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинган кун олдидан талабалар ўртасида расмлар челленжи ўтказилди.

📍Ангрен шаҳри. 4-ИДУМ фаоллар залида "Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша" шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

📍Оҳангарон тумани.15-умумтаълим мактабида "Биз ёт ғояларга қаршимиз!" мавзусида тарғибот ишлари амалга оширилди.

📍Оққўрғон тумани. 38-умумтаълим мактабида "Мангуликка дахлдор ватанпарварлар" мавзусида “Жадидлар" тўпламининг тақдимоти ўтказилди.

📍Чиноз тумани. Бокс бўйича Испаниядаги жаҳон чемпионатида иштирок этган туман ёшлари тантанали кутиб олинди. Улар умумий ҳисобда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

📍Қибрай тумани. 7-умумтаълим мактаби ўқувчиcи Абдуллаев Элдос Қозоғистон Республикасида ўтказилган спортнинг “COMBAT JIU-JITSU" йўналиши бўйича дўстлик турнирида муносиб иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади.

📍Ўрта Чирчиқ тумани. Педагогика коллежида ёшлар бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.

📍Олмалиқ шаҳри. Кон-металлургия коллежида йигит-қизлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкиллаштирилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

30 ноябрь, ҳафтанинг пайшанба куни. Вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. Паралимпия факультети талабалари томонидан "3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан “Чегарасиз ҳаёт” номли бадиий-мусиқий тадбир ташкил этилди.

Тошкент давлат аграр университети. Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультетида "Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни"га бағишланган расмлар челленжи ўтказилди.

📍Нурафшон шаҳри. Ёшлар марказида "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида "Ёш китобхон" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

📍Юқори Чирчиқ тумани. 18-умумтаълим мактаби ўқувчилари йўл ҳаракати қоидалари билан яқиндан таништирилди.

📍Ангрен шаҳри. 20-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ферузбек Данабаев универсал жанг санъати бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусрбақаларида фахрли 2-ўринни эгаллади.

📍Янгийўл тумани. "Қовунчи" тантаналар кошонасида 193 нафар имконияти чекланган ўқувчилар учун байрам дастурхони ёзилди.

📍Зангиота тумани. 14-умумтаълим мактабида 690 ўринли янги ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

📍Ўрта Чирчиқ тумани. 66-умумтаълим мактабида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида баскетбол мусобақаси ўтказилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Dayjest Yoshlar kundaligi (7)
<unknown>
#дайжест

2 декабрь, ҳафтанинг жума куни. Вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?


🏢Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. Олийгоҳ талабалари ўртасида “Спорт бизни бирлаштиради” шиори остида спортнинг волейбол, футбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат ва шашка турларидан “Ректор кубоги” мусобақаси ўтказилди.

🏢Чирчиқ давлат педагогика университети. Гуманитар фанлар факультети 3-босқич талабаси  Юлдуз Жавлиева ,,Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсумида "Ёш китобхон" танловининг вилоят босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади.

📍Оҳангарон шаҳри. Таълим сифатини ошириш мақсадида мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

📍Чирчиқ шаҳри.Умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида "Конституция - бахтимиз пойдевори" шиори остида “Прокурор кубоги” мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

📍Қибрай тумани. Уй шароитида таълим олаётган.6-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Фотима Ботированинг ҳолидан хабар олинди.

📍Олмалиқ шаҳри. 6-имконияти чекланган ёрдамчи мактаб интернати ҳамда 80-ихтисослаштирилган кар ва заиф эшитувчи мактаб интернати ўқувчилари ўртасида "Халқаро ногиронлар куни"га бағишлаб спорт тадбирлари ташкил этилди.

📍Юқори Чирчиқ тумани. "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан 118 нафар имконияти чекланган ёшлар  учун тантанали тадбир бўлиб ўтди.

📍Ўрта Чирчиқ тумани. 2-сон касб-ҳунар мактабида "Китоб маънавиятга  элитувчи йўл" мавзусида тадбир ташкил этилди.

📍 Бекобод шаҳри. 6-сонли умумтаълим мактабида темир йўл билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва пиротехника воситалари сабабли юзага келадиган салбий ҳолатлар мавзусида ўқувчилар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

5 декабрь. Янги ҳафтанинг илк кунида вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

Чирчиқ давлат педагогика университети. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди .

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.Тиббиёт факультети талабалари  Ўзбекистон тарихи давлат музейида бўлиб, Ватан тарихи билан яқиндан танишиб қайтишди.

📍Пискент тумани. 10-умумтаълим мактабининг 11- синф ўқувчиси Муҳаммад Таллибоев академик эшкак эшиш бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида  фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

📍Ангрен шаҳри. 20-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Абдулатиф Абдуқаюмов бокс бўйича ўтказилган очиқ чемпионатда фахрли 3-ўринни эгаллаб, шаҳар ҳисобига яна бир ютуқни қўшиб қўйди.

📍Оққўрғон тумани. Қўштепа маҳалласида яшовчи  Саманлар Мараловга субсидия асосида мотокултиватор топширилди.

📍Оҳангарон шаҳри. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 21 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди. Хайрли тадбирлар оилаларга қувонч улашишда давом этмоқда.

📍Олмалиқ шаҳри.19-ИДУМда таълим сифатини баҳолаш бўйича “Математик саводхонлик” йўналишида республика семинари бўлиб ўтди.

📍Оҳангарон тумани. 31-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси ҳисобот концертини тақдим этди. Унда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг маҳорат ва ютуқлари намойиш этилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

8 декабрь. Бош Қомусимизнинг 30 йиллиги кенг нишонланган санада вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

Чирчиқ давлат педагогика университети.
Ахборот-ресурс марказида Конституциямизнинг 30 йиллигига бағишлаб “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда 16 та жамоа фаол иштирок этди.

📍Ўрта Чирчиқ тумани. Республика финал мусобақасида спортнинг стритбол тури бўйича ўтказилган мусобақада "Туркистон" маҳалласи ёшлари фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

📍Оққўрғон тумани. 16-умумтаълим мактабида “Қомусимиз-бахтимиз" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

📍Ангрен шаҳри. 14-умумтаълим мактабида ўғил болалар ўртасида спортнинг турли хил йўналиши бўйича мусобақа ўтказилди.

📍Зангиота тумани. 9-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан "Конституция-бахтимиз қомуси" номли тадбир ўтказилди.

📍Қуйи Чирчиқ тумани. "Баркамол авлод" болалар мактабида рассомчилик йўналишида "Болаларга беринг дунёни" мавзусида кўрик-танлови бўлиб ўтди. Натижаларга кўра 1-ўринни Саида Телманова қўлга киритди.

📍Бекобод шаҳри. "Қутқарувчилик - шарафли касб” деб номланган викторина кўрик танлов ўтказилди.Тадбир якунига кўра 1-ўрин 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиларига насиб этди.

📍Чирчиқ шаҳри. Спорт марказида янги барпо этилган 6 хил спорт турлари учун мўлжалланган "Кураш" спорт залининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Audio
#дайжест

13 декабрь. Ҳафтанинг сешанба куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

Тошкент давлат аграр университети халқаро рейтингда эътироф этилди. Ушбу олийгоҳ дунё университетлари орасида 617-ўринда қайд этилди.

📍Тошкент тумани. “Ёшлар дафтари”га киритилган 22 йигит-қизга жамғарма маблағлари ҳисобидан тикув машиналари ажратилди.

📍Чирчиқ шаҳри. “Кимёгарлар” маданият саройида “Туризм ярмаркаси” ўз ишини бошлади. Ярмаркада талаба ва ёшлар фаол иштирок этмоқда.

📍Оҳангарон шаҳри. "Янгилик", "Шодлик" ва "Дўстлик" маҳалла ёшлар етакчилари ташаббуси билан шахмат бўйича "Ёшлар етакчиси кубоги" танлови ташкил этилди.

📍Бўстонлиқ тумани. Карате бўйича ўтказилган "Осиё кубоги" очиқ чемпионатида туман ёшлари ҳам иштирок этишди. Умумий ҳисобда 14 та олтин,12 та кумуш, 8 та бронза медалларини қўлга киритилди.

📍Оққўрғон тумани. “Ишга марҳамат” мономарказида ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📍Нурафшон шаҳри. Ёшлар маркази биносида шахмат клуби ўз фаолиятини бошлади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Dayjest Yoshlar kundaligi (14)
<unknown>
#дайжест

14 декабрь. Ҳафтанинг чоршанба куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

📍Бўка тумани. Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида "Беш ташаббус" олимпиадаси иккинчи мавсуми туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

📍Нурафшон шари. "Беш ташаббус" олипиадасининг Стритбол спорт турининг Республика босқичида Нурафшон шаҳрининг Муқимий маҳалла ёшлари фахрли 2-ўринни эгаллашди.

📍Чирчиқ давлат педагогика университети. Жаҳон, республика, вилоят ва университет миқёсида ўтказилган танловларда юқори натижаларга эришган иқтидорли талабаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

📍Чиноз тумани. Белоруссияда  қўл жанги бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида тумандан 12 нафар спортчи ўқувчилар муваффақиятли иштирок этишди. Натижаларга кўра 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, жамоа бўйича 3-ўринни эгаллашди.

📍Тошкент тумани. Маданият саройида 4 та секторнинг 4 нафар жамоаси ўртасида "Ёшлар ва қонун" ҳуқуқий саводхонлик танлови ўтказилди. Ушбу танловда  "Лидерлар" жамоаси ғолиб деб топилиб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

📍Қибрай тумани. Ҳоким ўринбосари М.Бўриева имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олиб, уларга ногиронлар аравачасини топширди.

📍Оҳангарон тумани. Ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида  мактабларда  профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

📍Оққўрғон тумани. Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида туманда ихтисослашган мактаб иш бошлади.  Умумий ҳисобда бу ерда ҳозирда 308 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Dayjest Yoshlar kundaligi (15)
<unknown>
#дайжест

15 декабрь. Ҳафтанинг  пайшанба кунида вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

🏢Чирчиқ давлат педагогика университети. Кураш бўйича Марказий Осиё халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда муросасиз баҳсга киришган олийгоҳ талабаси Ҳамидулло Нуримов 2- ўринни қўлга киритди.

🏢Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали. Таълим муассасасининг фаол талабалари иштирокида "Нажот илмдадир" мавзусида тадбир ўтказилди.

📍Бўстонлиқ тумани. "Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги" бўйича Республика танлови бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра, туман вакили Севинч Охунова фахрли 1-ўринга муносиб кўрилди.

📍Олмалиқ шаҳри. Вилоят мактаблари ўртасида ўтказилган ёнғин хавфсизлигига бағишланган “Издошлар кўмакдошлар” кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу танловда 19-ИДУМ ўқувчилари фахрли 1-ўринни эгаллади.

📍Зангиота тумани. 13-умумтаълим мактабида “Фарзанд тарбияси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

📍Паркент тумани. “Беш ташаббус олимпиадаси”  туман босқичи ғолиблари муносиб тақдирланди.

📍Юқори Чирчиқ тумани. 9-умумтаълим мактабида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган профилактик суҳбатлар олиб борилди.

📍Тошкент тумани. Иқбол маҳалласида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

16 декабрь. Ҳафтанинг жума куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

Чирчиқ давлат педагогика университети. Физика ва кимё факультети ёшлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Натижаларга кўра 1-ўринни 2-босқич талабалари қўлга киритди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. “Талаба-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, репродуктив саломатлик ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тошкент давлат Аграр университети. Олийгоҳнинг фаоллар залида   "Иқтидорли қизлар" фестивали бўлиб ўтди.

📍Олмалиқ шаҳри. 14-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

📍Бўстонлиқ тумани. Ҳудудда жойлашган мактаб ўқувчилар ўртасида  ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди.

📍Ангрен шаҳри. 20-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ўртасида "Қувноқлар ва зукколар" танлови ўтказилди .

📍Чирчиқ шаҳри. Шаҳардаги ҳарбий қисмларнинг бирида жаҳон чемпионлари ҳамда ҳарбий хизматчилар учрашуви ўтказилди.

📍Оққўрғон тумани. Туманда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган ёшларга махсус  аравачалар топширилди.

📍Оҳангарон шаҳри. 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг тадбирлар залида "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" Республика кўрик-танловининг  шаҳар босқичи ўтказилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

17 декабрь. Ҳафтанинг шанба куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

🔘Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Университет театр студияси” фаолияти йўлга қўйилди.

🔘Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали. Энергетика ва машинасозлик факультети талабалари учун янги  турар жой фойдаланишга топширилди.

🔘Паркент тумани.Туманда янги  ихтисослаштирилган мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🔘Зангиота тумани.Туманда 690 ўринга мўлжалланган янги мактабга ОАВ вакиллари учун медиа-тур ташкил этилди.

🔘Бўстонлиқ тумани.Умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ҳамда бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида профилактик учрашувлар ўтказилди.

🔘Тошкент тумани. 18-умумтаълим мактабларнинг “Ватан таянчи” отряди аъзолари Чирчиқ дала-ўқув полигонида бўлишди.

🔘Оҳангарон шаҳри. "Бахт" маҳалласи  ёшлари ўртасида "Китоблар оламига саёҳат" мавзусида китоб кўргазмалари ва давра суҳбати ўтказилди.

🔘Чирчиқ шаҳри. “Ватан таянчи” отряди аъзолари ҳамда 11-синф ўқувчилари билан Чирчиқ дала-ўқув полигонида жанговар қуролидан амалий машғулот бажарилди.

🔘Ангрен шаҳри. “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичида иштирок этган 70 нафар ўқувчи  Буюк Британия давлатида таълим оладиган бўлди!.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

19 декабрь. Ҳафтанинг душанба куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. Талабалар ўртасида гимнастика бўйича кафедра очиқ биринчилиги ўтказилди.

Чирчиқ давлат педагогика университети. Санъатшунослик факультетининг Мусиқа таълими йўналишида таҳсил олаётган 3-босқич талабалари ўзларининг ҳисобот концертини тақдим этди.

📍Пискент тумани. Туман фаоллари иштирокида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Нуронийларнинг ҳаётий тажрибалари, ўтган кунлар хотираси ёшларга ибрат вазифасини ўтади.

📍Бўка тумани. Қозоғистонда ўтказилган ўзбек жанг санъати бўйича Осиё чемпионатида туман вакили Камрон Ғанижонов чемпионликни қўлга киритди.

📍Қибрай тумани. "Taekwondo WT" бўйича Ўзбекистон чемпионатида туман ёшлари умужамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

📍Нурафшон шаҳри. Йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ҳудуддаги мактабларда профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

📍Ангрен шаҳри.14-умумтаълим мактабида 3- даражали сержант Нурбек Алламовлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

23 декабрь. Ҳафтанинг жума куни вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

📍Ўрта Чирчиқ тумани. Байрам арчаси ўрнатилган марказий майдонда болажонлар учун "Ялмоғизнинг қайтиши" деб номланган саҳна кўриниши қўйилди.

📍Янгийўл шаҳри. Маданият марказида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев, ҳоким ўринбосарлари, меҳнат фахрийлар ҳамда ёшлар фаол иштирок этишди.

📍Бекобод тумани. “Ёшлар дафтари”да турувчи ёшларнинг 40 нафарига моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

📍Оққўрғон тумани. Ҳокимлик биносида ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

📍Пискент тумани. 25-умумий ўрта таълим мактабида "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" доирасида ҳарбий қисм зобитлари билан учрашув ташкил этилди.

📍Чирчиқ шаҳри. 12-умумий ўрта таълим мактабида болаларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш учун махсус жиҳозланган синфхона ташкил этилди.

📍Қибрай тумани. 11-умумий ўрта таълим мактабида фаолият олиб борадиган "Ёш темурбеклар" ҳарбий спорт мактаби жамоаси томонидан уй шароитида таълим олаётган ўқувчилар учун Янги йил байрам тадбири ўтказилди.

📍Бўстонлиқ тумани. Мудофаа ишлари бўлими ташаббуси билан ёшлар ҳамда "Ватан таянчи" отряди аъзолари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида бўлишди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#дайжест

14 февраль, ҳафтанинг сешанба куни. Хўш, вилоятимизда ёшларга оид қандай янгиликлар бор?

📍Оҳангаронда энди дастурчи ёшлар кўпаяди. Тошкент вилояти ёшлар технопарки Оҳангарон касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорлик қилади. Келишувга кўра, 100 нафар ўқувчи технопаркда амалиёт ўтаб, дастурлаш борасидаги билимини оширади.

📍Тошкент туманида ишсиз ёшлар бандлиги таъминланяпти. Айниқса, бу саъй-ҳаракатларда ёшлар етакчиларининг ўрни катта. Саноат маҳалласида яшовчи Малоҳат Ашматова ўз хонадонида паррандачиликни ривожлантиряпти. Имтиёзли кредит асосида инкубатор ускунаси олиб берилди.

📍 Бўкалик ёшлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудини кенг нишонламоқда. 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз чиқишларида боболаримиз Навоий ҳамда Бобурнинг ҳаётига оид саҳна кўринишлари, ғазалхонлик кечаларини ташкил этишди.

📍 Олмалиқда 54 нафар 11-синф битирувчилари муддатидан олдин талаба бўлди. Шаҳар ҳокими Қ.Ҳамдамов ўқувчиларга пойтахтимиздаги Британия Менежмент Университетининг таклиф хатлари ва эсдалик совғаларини топширди.

📍Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Бекобод шаҳар ихтисослаштирилган мактабида ўқувчилар учун пневматик милтиқдан отиш машғулоти ташкил этилди. Унда ҳудуддаги ҳарбий қисм хизматчилари ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва маҳоратини оширишга кўмаклашди.

📍 Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактабларида 200 нафарга яқин битирувчи синф қизлари учун ҳудуддаги йирик текстиль корхонасига экскурсия уюштиришди. Корхона раҳбарияти битирувчи қизларга тикувчилик касбини ўргатиш билан бир қаторда, уларни ишга қабул қилиш ва иш ҳақи тўлаш бўйича тушунчалар берилди.

📍Қибрай туманида бугун "Бобурхонлик" кечаси ўзига хос таассуротларга бой бўлди. Айниқса, бу жараёнларда муносиб қатнашган ўқитувчилар ва иқтидорли ўқувчилар Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан раҳбатлантирилди.

📍Юқори Чирчиқдаги ҳаваскор мақомчи ёшлар ҳақида эшитганмисиз? 24-сонли БМСМда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилган тадбирда талантли ўқувчилар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

📍 Россия Фанлар академияси академиги нурафшонлик ёшлар билан учрашди. Шу муносабат билан меҳмон 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби қошидаги Ёш стратеглар мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.

📍Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи талабалар энди ўз бизнесини бошлаши мумкин. 4-сектор раҳбари А.Тиллаев ва Беруний маҳалласи ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик йўналишида қисқа муддатли ўқув курсини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширдилар.

📍Тошкент давлат аграр университети “ИСТЕЪДОД” театр жамоаси талабаларга “Матмуса” спектаклини намойиш этди.

💬Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

18 февраль, ҳафтанинг шанба куни. Хўш, вилоятимизда ёшларга оид қандай янгиликлар бор?

🔘Ангрен шаҳри. 33- умумтаълим мактабининг ўқувчиси Виталий Клепиков "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди. Футбол ассоциацияси ангренлик футболчи билан уч йил муддатга шартнома имзолади.

🔘Оҳангарон шаҳри. Мактабларда "Ўқувчиларни зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда мактаб маъмурияти, педагог ходимлари ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.

🔘Бўка тумани. "Ёшлар дафтари"га киритилган Камола Абдувоҳидовага субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди.

🔘Бўстонлиқ тумани. Ёшлар билан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбат ўтказилди.

🔘Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ спорт мактаби тарбияланувчилари учун 105 миллион сўмлик спорт жиҳозлар етказиб берилди.

🔘Нурафшон шаҳри. Ёшлар марказида ўтказилган анъанавий шахмат мусобақасида 7 ёшли қизалоқ фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

💬Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дайжест
#Ёшлар_ойлиги

Тошкент вилоятида ёшлар ойлиги доирасидаги турли тадбирлар ўтказилмоқда. Дайжестимиз шу ҳақда.

🔘Қўйи Чирчиқ тумани — "Уч чинор" маҳалласи ёшлари волейболда беллашди.

🔘Чиноз тумани — “ЗАКОВАТ” интеллектуал турнирига тайёргарлик қизғин кетмоқда.

🔘Оққўрғон тумани — Маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

🔘Бекобод шаҳри — “Қўмондон ва ёшлар учрашуви" лойиҳаси доирасидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔘Қибрай тумани— Қизлар яшил майдон узра тўп сурди. 

🔘Бўстонлиқ тумани — Маҳаллаларда “Мушоира” танловлари бўлиб ўтди.

🔘Олмалиқ шаҳри — Ҳоким ёшларни бир даврага жамлаб, улар билан яқиндан мулоқот қилди.

🔘Янгийўл тумани — Ишсизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

🔘Ангрен шаҳри — Шаҳар ҳокими билан бўлган мулоқотда ҳудуддаги 18 минг 417 нафар йигит-қиз онлайн таълим олиш имкониятидан самарали фойдаланаётгани эътироф этилди.

🔘Чирчиқ шаҳри — Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида маданий-маърифий учрашув ўтказилди.

🔘Зангиота тумани — Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

🔘Бекобод тумани — Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Мушоира” танлови ташкил этилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дайжест
#Ёшлар_ойлиги

Тошкент вилоятида ёшлар ойлиги доирасидаги турли тадбирлар давом этмоқда.

🔘Қуйи Чирчиқ тумани — Ёшлар волейболда беллашди.

🔘Чиноз тумани — Миллионлар ўйини қизғин баҳсларга бой бўлди.

🔘Оққўрғон тумани — Маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

🔘Бекобод шаҳри — Ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилди.

🔘Бўстонлиқ тумани — Тоғлик ёшлар "Яшил чироқ"дан ўтишда шошилмайди.

🔘Олмалиқ шаҳри — Футболда финал ғолиблари аниқ бўлди.

🔘Ангрен шаҳри — Ангренлик ёшлар енгил атлетикада анойи эмас.

🔘Зангиота тумани — Маҳалла ёшлари ўртасида футбол оммалашмоқда.

🔘Чирчиқ шаҳри — Ёш футболчилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

🔘Паркент тумани — Киберспорт бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

🔘Тошкент тумани — "Мутолаа" лойиҳаси доирасида фильм намойиш этилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM