Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.27K subscribers
40.9K photos
5.1K videos
55 files
17.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести

Сабзиси сероб ошдай бўб, писка кўзи мошдай бўб, Бахши Бола сўз ёзар, ёшлар ойлигида ёшдай бўб. 

🔘 Чирчиқ шаҳри — Афсонавий "Сетора" гуруҳини тароналари, Тоҳир Содиқовнинг жўшқин қўшиқлари шаҳар узра янгради.

🔘 Оҳангарон шаҳри — Марказий ўйингоҳда катта концерт бўлди. Райҳон билан Ҳамдам Собир қўшиқ айтди. Ёшларнику тушунамиз қувноқ бўлар, боболар ҳам уйигача уйнаб қайтди.

🔘 Нурафшон шаҳри — Тошкент вилоятининг беги Зойир Мирзаев тўрт соатча ёшлар билан бир даврада гурунглашди, муаммоларини тинглади, жим ўтирганларниям ичидаги гапини англади. Ёшларнинг ғуборлари тўкилибэээ, қайғулари занглади.

🔘 Ўрта Чирчиқ тумани — Бу ҳудуд номига мос, ўртага. Ҳеч бир тадбир бўлиб ўтмас жўртага.

🔘 Тошкент тумани — Улар майдонда тепишгани билан ҳаётда яқин дўстлардир.

🔘 Қуйи Чирчиқ тумани — ДХХ кубоги мусобақасининг туман финал босқичида ғолиб бўлганларни туман ҳокими улига тўй берган отадай бўб табриклади.

🔘Паркент тумани — Бир майдонда ёшларни жўшганини эшитдик, узумдан аввал тарвуз пишганини эшитдик. 

💠 Шуйтиб, Беҳзод Қобуловни медиа бўйича маслаҳатлари тренддир, Миразиз Мирсултоновдай ташкилотчи,  дангал кесар йигитлар ҳам бренддир.

Ёшлар ойлиги давом этмоқда.

Ҳай-яра!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11