Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.47K subscribers
37.3K photos
4.55K videos
19 files
16.1K links
Download Telegram
🔴 Тошкент вилоятида «Каптива» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилди. Ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчи шифохонада.

🔥 Тезликни оширма, деган сари "газни бос" қабилида иш тутилса, натижа шунақа бўлаверади...


Кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Юртимиз мустақиллигининг
30 йиллиги тўйини нишонлашимизга ҳам оз муддат қолди. Чирчиқ шаҳри аҳолиси тўйга тайёргарликни бошлаб юборди.

Озодалик бўлган жойда қут-барака бўлади дейдилар.
Шаҳримиз маҳаллаларида, шаҳар хокимлиги назорати остида, ободонлаштириш ташкилоти, маҳалла фаоллари ва кўнгиллилар томонидан ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан "Дўстлик", "М.Улуғбек", "Умид", "Юлдуз", "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини худудларидаги дарахтларнинг ортиқча ва қуриган шохлари олиниб, кўп қаватли уйлар атрофи ҳамда катта йўл бўйлари, қуриган хашаклардан тозаланди. Йиғилган барча шох-шабба ва чиқиндилар юк транспортига ортиб, шаҳардан олиб чиқиб кетилди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Давлат хизматлари: Соддалашаётган тартиб, қисқараётган муддатлар ва тўловлар
#27jule #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#УЧРАШУВ

Аҳоли билан юзма-юз бўлмай туриб, уларнинг қувончу ташвишлари, ютуқ ва камчиликларини ҳис қилиш қийин. Бугун 27- июн куни Чирчиқ шаҳар "Кабутар" маҳалла фуқаролар йиғини идорасида, шаҳар хокими ўринбосари, "Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш" бўлими бошлиғи С.М.Файзиева, маҳалла аҳолиси фуқаролари билан учрашиб улар билан яқиндан сухбатлашди.Сухбат давомида аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларга тўхталиб, уларнинг ечими юзасидан керакли маслаҳатлар берди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Тезкор

⚡️Тест топшириқлари сони қисқартирилди

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ДХА_ҚУЛЙЛИК_УЧУН
#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ_ЯНГИЛИКЛАР

⚡️Ўлимни қайд этиш билан боғлиқ композит хизматлар жорий этилади.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида ўлимни қайд қилиш бўйича қуйидагилардан иборат композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилади:

тиббиёт бирлашмаси ходими вафот этганлик тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириб, “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда ФҲДЁ органига юборади. Бунда, вафот этганлик тўғрисидаги тиббиёт маълумотномаси вафот этган шахснинг яқин қариндошлари аризасига асосан уларга қоғоз шаклида берилиши ва улар тўғридан-тўғри ФҲДЁ органига мурожаат қилиши ҳам мумкин;

ФҲДЁ органи маълумотнома келиб тушгандан сўнг 1 иш куни мобайнида шахснинг ўлимини “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимида қайд қилиб, QR-код орқали тасдиқлайди;

ФҲДЁ органи вафот этган шахснинг яқин қариндошлари аризасига асосан уларга вафот этганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини гербли гувоҳномада экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Дайжест

❗️27 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қибрай тумани.
Ичимлик сув таъминотидаги узилиш қанча давом этади?

*Ўрта Чирчиқ. Асалнинг даромади ҳам "асал"

*Бекобод тумани. Масала шахсан ҳоким назоратида

*Паркент тумани. «Сурхи» обод маҳаллага айланмоқда

*Янгийўл шаҳри. Ҳар бир мурожаат эътиборда

*Зангиота тумани. Эртангги кунни бугундан сўра!

*Қибрай тумани. "Ёшлар дафтари" - имкониятлар дафтари

*Чирчиқ шаҳри. Чирчиқнинг байрам тўёнаси

*Пискент тумани. Мурожаатлар билан ишлаш доимий эътибор талаб этади

*Ангрен шаҳри. Ҳоким маҳалла кезар - халқнинг ҳаётин сезар

*Олмалиқ шаҳри. Кўзни қувнатаётган манзиллар

*Оҳангарон шаҳри. Ёшлар дастури - амалда

*Оққўрғон тумани. Ишчи гуруҳ ишни нимадан бошлайди?

*Юқори Чирчиқ. Фольклор дасталарининг иш фаолияти ўрганилди

*Нурафшон шаҳри. "Дегантепа"ликлар шаҳар ҳокимига нима деган?

*Бўстонлиқ тумани. 36 нафар ёшга тикув машиналари

*Тошкент тумани. Аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

Чирчиқ шаҳар хокимлигида "Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш" штаби ташкил этилган бўлиб, унда ҳар куни, мақсад йўлида амалга оширилаётган ишлар юзасидан, штаб аъзолари мониторингги ҳам бўлиб ўтади.
Жараёндан фотолавхалар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#СЕКТОР_РАҲБАРЛАРИ_БИЛАН
#АҲОЛИ_УЧРАШУВИ

⚡️⚡️⚡️Жорий йил 27- июл куни Чирчиқ шаҳрининг "Кимёгар" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарларининг сайёр учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда фуқаролар, раҳбарлардан, ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар. Муаммо ва мурожаатлар юзасидан тушунтиришлар ҳам олиб борилди.⚡️⚡️⚡️

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY