Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.48K subscribers
36.9K photos
4.48K videos
19 files
16K links
Download Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Юртимиз бўйлаб “Ёшлар куни” олдидан “Янги нафас” югуриш мусобақалари ўтказилади

30 июнь – “Ёшлар куни” куни муносабати билан 2022 йил 26 июнь куни мамлакатимизнинг Наманган, Самарқанд, Гулистон, Чирчиқ, Жиззах, Фарғона, Шаҳрисабз, Tошкент шаҳарларида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади.

“1 ватанда, 1 вақтда, 1 масофага, 1 мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида 3 километр масофага югyриш бўйича ўтказиладиган мусобақада ҳар бир шаҳарда 2 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутиляпти.
– “Янги нафас” югуриш мусобақаси нафақат аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйиш, одамларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, жипслаштиришга, балки йилдан йилга оммавийлашиб бораётган саломатлик тадбирларининг даражасини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз, – дейди Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси масъул ходими Камолиддин Рўзамуҳаммедов. – Авваллари юртимизда марафон ёки югуриш мусобақалари битта ҳудудда ташкил этилган бўлса, бу сафарги оммавий спорт тадбири бир пайтнинг ўзида8 та шаҳарда ўтказилади. Барчасида югуришга бир вақтда старт берилиши мусобақанинг нуфузини, унинг қамровини белгилайди. Мамлакатимизда шу соҳага ихтисослашган мутахассисларнинг янгича форматда ишлаш кўникмасини оширади.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Дайжест

❗️13 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. "
Бойқўрғон" маҳалласида туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Аҳолини ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлаш

🔘Бекобод шаҳри. "
Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

🔘Янгийўл шаҳри.
Ҳисоботлар тингланди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Моддий қўллаб-қувватлаш фазилатли иш

🔘Янгийўл тумани.
240 гектарлик сунъий хафзада балиқ етиштирилмоқда

🔘Бекобод тумани.
Фуқаролар билан туман ҳокими очиқ мулоқотда

🔘Юқори Чирчиқ тумани
Кичик саноат зонасида “Фотоэлектрик қуёш панеллари" ишлаб чиқарилмоқда

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Эътироф ва эъзоз

🔘Чиноз тумани.
Юртим мунаввар оқшомлари

🔘Пискент тумани.
Хизматлар соҳаси ривожланмоқда

🔘Қибрай тумани.
Қибрай туманида ғалла ўрими давом этмоқда

🔘Ангрен шаҳри.
"Элга хизмат" савдо расталарида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари сотилмоқда

🔘Оҳангарон тумани.
Норин тажрибаси йўлга қўйилади

🔘Тошкент тумани.
Ҳафта ичида Тошкент туманида 15-сон

🔘Нурафшон шаҳри.
Мурожаат изидан

🔘Олмалиқ шаҳри.
Бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
БУГУН — БУТУНЖАҲОН ДОНОРЛАР КУНИ

Маълумки, 2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

Шундан буён ҳар йили "14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни" сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам ушбу санага бағишланган турли тадбирлар, хайрия акциялари ўтказиш эзгу анъанага айланган.

Маълумотларга кўра, ҳар бир мамлакат ўз аҳолисининг қонга бўлган талабини қондириш учун 1000 нафар кишига донорлар сони 30 нафар ва ундан ортиқ бўлиши, қон компонентлари билан таъминлаш учун эса донорлар сони ҳар 1000 нафар кишига 10 нафар ёки аҳоли сонига нисбатан 1 фоизни ташкил этиши зарур.

Ўзбекистонда эса бу рақам 5 нафарга тўғри келади. Агар мазкур кўрсаткич 10 нафарга ошса, халқимизнинг қонга бўлган талаби 100 фоизга қопланади. Агар 50 нафар одам қон топширса, нафақат талаб қондирилади, балки қон плазмасини қайта ишлаш орқали альбумин, иммунглобулин каби дори препаратлари тайёрлаш мумкин.

Шу ўринда қисқача маълумот: 2020 йил юртимизда 95,5 тонна соф қон тайёрланган бўлса, бу рақам 2019 йилда 96,5 тонна, 2018 йилда эса 85,2 тоннани ташкил этди. 2021 йилда эса тиббиёт муассасаларига 113 тонна сифатли қон етказиб берилди.

Мамлакатимизда 18 ёшдан 60 ёшгача, вазни 50 килограммдан юқори, гемоглабин миқдори меъёрида бўлган (эркакларда 128 г/л, аёлларда 120 г/л) ҳар бир шахс донор бўлиши ва йилига 4 марта қон топшириши мумкин. Ҳар бир топширилган қоннинг максимал миқдори 450 миллилитрга тенг.

Таъкидлаш лозимки, коронавирус пандемияси даврида бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам донорлар сони кескин камайишига сабаб бўлди. Оқибатда оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошди.

Қолаверса, сўнгги йилларда юртимизда ноёб юрак операциялари, инсон тана аъзоларини кўчириб ўтказиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётларининг йўлга қўйилиши ҳамда хавфли касалликлар диагностикасининг яхшиланиши сабабли сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёж янада ортди.

Шу сабабли жорий йил март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси ўтказилди ва унда тиббиёт ходимлари биринчилардан бўлиб қон топширди.

Қувонарлиси, ушбу тадбир қисқа вақт ичида юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзиб, вазирлик ва идоралар ходимлари, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда ўз қонини камида 40 марта, қон компонентларини 60 марта топширган кишилар фахрий донор ҳисобланади. Юртимизда ана шундай меҳрли ва қалби эзгуликка тўла инсонлар “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни беғараз донор бўлишга ва ёрдамга муҳтож беморларга кўмак беришга чақиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (BEKHZOD JURAYEV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NT__NURAFSHON_XABARLARI_13_06_2022_19_00 CHUQURLASHTIRILGAN TIBBIY KO`RIK
Mahallabay ishlash va hokim yordamchilari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligi yuzasidan press-tur tadbirlari tashkil etilmoqda (Namangan viloyati)

#presstur #hokimyordamchilari #tadbirkorlik #taraqqiyot #Namanganviloyati

Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | LinkedIn
#Табрик

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Бугун Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ҳодимлари касаба уюшмаси Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Махсуд Сайдалиевич Умаровнинг таваллуд топган куни.

Шу муносабат билан
Махсуд Умаровни чин дилдан муборакбод этамиз.

Узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва масъулиятли касбларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Шукрона кунингиз муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, педагогика таълим соҳасининг 6 та таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ўтган_ҳафта_давомида

🛡ОБЪЕКТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ КЎРСАТУВИ (9-сон)

YouTubeда кўриш:👉
https://youtu.be/31Eo2L4DJfA
— — — —
#на_прошедшей_неделе

🛡ПЕРЕДАЧА О БЕЗОПАСНОСТИ ОБЪЕКТОВ (выпуск 9)

Смотреть на YouTube: 👉
https://youtu.be/31Eo2L4DJfA
——————
web_siteFacebookInstagramTelegramYou tubeTwitter
Маҳаллабай ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан пресс-тур тадбирлари ташкил этилмоқда

13 июнь санасида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирокида дастлабки пресс-тур Наманган вилоятида ташкил этилди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тадбир иштирокчилари Наманган шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти, "Баркамол авлод” маҳалласида кичик саноат зонаси, Уйчи туманидаги Хўжаобод МФЙда Чинни буюмларига ишлов бериш фабрикаси, Учқўрғон туманидаги «Соҳил» МФЙ ҳудудида “Учқўрғон форел балиқлари” МЧЖда ва яна бир қатор манзилларда бўлишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#ободлик
#бунёдкорлик

КЎПРИК ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

📍Бугун шаҳар ҳокими Д.Хидоятов кўприк қурилиш ишларини кўздан кечирди.

📎 Мазкур ноёб лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Чирчиқ шаҳрига олиб кирувчи 4Р12 магистрал йўли орқали Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи муҳташам кўприк иншоотини ўз ичига олади. Етук муҳандис ва лойиҳачилар томонидан кўплаб муҳокамалар орқали янада такомиллаштирилган лойиҳа ўзининг қулай йўл ўтказгич ечимига эгалиги, унда тўхташ ҳудудлари, суғориш ва ирригация тизимлари, ташқи ёритиш қурилмалари эътиборга олиниб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам катта аҳамият берилгани эътиборлидир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Дайжест

❗️14 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Чирчиқ шаҳри.
Коммунал хизмат кўрсатиш сифати ошмоқда

🔘Оққўрғон тумани.
Шахмат турнири ғолиблари аниқланди

🔘Бекобод шаҳри. "
Бешта муҳим ташаббус" доирасидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

🔘Янгийўл шаҳри. "
ИФФАТЛИ АЁЛ" кўрсатуви Янгийўл шаҳрида

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Ҳоким кубоги" ярим финал ғолиблари марра чизиғида

🔘Янгийўл тумани.
220 ўринли янги мактаб биноси қурилмоқда

🔘Бекобод тумани.
Жаҳолатга-қарши маърифат

🔘Юқори Чирчиқ тумани
Соғломлаштириш майдончаси ўз фаолиятини бошлади

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Хотин-қизлар учун ОТМга кириш

🔘Пискент тумани.
Ҳунарли инсон хор бўлмайди

🔘Тошкент тумани.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ун етказилмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари халқ билан мулоқотда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🔎 Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

💰Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#FIDOYI_YOSHLAR_YETAKCHISI

📌 Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Chirchiq shahar bo’limi, Yoshlar ishlari agentligi Chirchiq shahar bo’limi, O'zbekiston Davlat muassasalari va jamoat xizmati xodimlari kasaba uyushmasi Chirchiq shahar Kengashi, Chirchiq shahar Mahalla va nuroniylarni qo'llab - quvvatlash bo'limi bilan xamkorlikda "FIDOYI YOSHLAR YETAKCHISI" Respublika ko'rik tanlovining Chirchiq shahar bosqichi bo'lib o'tdi. Unda 36 nafar mahalla fuqarolar yig‘inidagi yoshlar yetakchilari faol ishtirok etishdi. Ko'rik - tanlov 4 ta shart asosida o'tkazildi. Bellashuv yuqori saviyada va juda qizg'in baxs munozaralarga boy tarzda bo'lib o'tdi.
📌 Yakuniy natijaga ko'ra shahar bosqichi da quyidagi eng faol yetakchilar faxrli o'rinlarni egallashdi.
1-o'rinni "Kabutar" MFY yoshlar yetakchisi Abdumajid Dehqonov,
2-o'rinni "Tinchlik" MFY yoshlar yetakchisi Rafik Rahmatov,
3-o'rinni "Hamza" MFY yoshlar yetakchisi Sobir Choriyev qo'lga kiritdi.

👉Kanal ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY