Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.51K subscribers
36.6K photos
4.43K videos
17 files
15.9K links
Download Telegram
Даврон Ҳидоятов уруш фахрийларига "Президент совға"ни топширди

Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Григорий Колосов, Аклима Шайхудинова ва Николай Кудиновларнинг ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда

Маълум бўлишича, фахрийларга Президент қимматбаҳо совғалари, дори-дармон олиш учун 1 миллион сўмлик сертификат ва "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" нишони тантанали топширилди.

Суҳбат давомида шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янги йил табрикномаси ўқиб эшиттирди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
#Дайжест

❗️30 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани.
Янги йил эртагига саёҳат

*Нурафшон шаҳри.
Байрам табриклари Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига муносиб равишда топширилди

*Тошкент тумани.
Одилхон Рустамов Президент совғаларини болажонларга топширди

*Ангрен шаҳар.
Беш нафар уруш қатнашчисига Президент совғалари етказилди

*Оққўрғон тумани.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, чин етим 47 нафар болажонларга Президент совғалари топширилди

*Янгийўл тумани.
Ватанимнинг тинчлиги бардавом бўлсин!

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёшлар вакиллари семинар-тренингда

*Паркент тумани.
Юксак парвозларга қанот бағишланган рағбат

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Бозордаги нархлар рахбарларимиз назоратида

*Янгийўл шаҳри.
Фаровонлик сари

*Бўка тумани.
Мурожаат ва натижа

*Чирчиқ шаҳри.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент совғалари топширилди

*Чиноз тумани.
Президентнинг байрам совғалари етказилмоқда

*Бекобод туман.
Тумандаги боқувчисини йўқотган болаларга Президент совғаси топширилди

*Бўстонлиқ тумани. Дилларга қувонч улашиб

*Қибрай
тумани.Болалар уйи тарбияланувчиларига Президент совғаси топширилди

*Оҳангарон тумани. Президент совғалари ўз эгаларига топширилди

*Зангиота тумани.
Савдо расталарида жамоатчилик назорати урнатилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#YANGI_YIL_TABRIGI

🔰Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi, "Ma'rifat" targ‘ibotchilar jamiyati jamoasi

❄️Barcha yurtdoshlarimizni kirib kelayotgan Yangi – 2022-yil bilan samimiy muborakbod etadi.

🇺🇿 Jonajon O‘zbekistonimiz kun sayin ravnaq topib, yuksalib boraversin!

🎄Yangi yil yurtimizga to‘kin-sochinlik, xonadoningizga quvonch va qut-baraka olib kelsin.

https://t.iss.one/marifat_jamiyati
Диққат Жамоатчилик муҳокамаси!

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилмоқда.

"Тараққиёт стратегияси" маркази барчадан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталлари ҳамда @dscuzbekistan ва @uzbyuksalish телеграмм каналлари орқали юборишингизни сўрайди.


МУҲОКАМАЛАР 1 ЯНВАРДАН 15 ЯНВАРГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ.


Каналимизга обуна бўлинг 👉🏻
https://t.iss.one/dscuzbekistan

https://t.iss.one/YangiTaraqqiyotStrategiyasi

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси тайёрланди.

Лойиҳада мутлақо янги ёндашув қўлланилиб, режалаштирилган ислоҳотлар натижадорлигини тараққиётнинг мақсадларига эришганлик даражаси асосида баҳолаш тизими жорий этилмоқда.

Жумладан, Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да мамлакатимизни ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида қарийб 100 та мақсадларга эришиш назарда тутилмоқда.

1️⃣ Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 41 та чора-тадбир белгиланмоқда:

халқ билан мулоқотнинг механизмлари ва таъсирчан жамоатчилик назоратининг асосларини такомиллаштириш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа ҳудудий дастурлар очиқ эълон қилиниб, кенг жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиладиган тизимни яратиш;
маҳалланинг “фаол модели”ни жорий этиш, уни аҳолининг
муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш
учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш;
“Электрон парламент” доирасида депутатларни ўз сайловчилари билан, сенаторларни ҳудудлардаги фуқаролар билан боғлаш, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш жараёнини рақамлаштириш;
халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, маҳаллий
бюджетни шакллантириш ва назорат қилишдаги асосий бўғинга айлантириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг асосларини янгилаш;
давлат органлари фаолиятини “фуқарога хизмат қилишга йўналтириш” ғояси асосида трансформация қилиш, улар томонидан марказий тузилма ва ҳудудлар кесимида “маҳаллабай” ишлашга қаратилган йиллик дастурларни эълон қилиш ва муҳокама қилиш тартибини жорий этиш;
ихчам, профессионал, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий этиш, давлат хизматини замонавий стандартлар асосида ташкил қилиш ва бюрократияни бартараф этиш;
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини амалдаги 54 фоиздан 100 фоизга етказиш,
давлат хизматлари қамровини ошириш.

2️⃣ Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 28 та чора-тадбир белгиланмоқда:

мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш
ва қарор (ҳаракат) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбуриятини мансабдор шахснинг ўзига юклаш (“айбдорлик презумпцияси”);
фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш (“прописка”) тизимини янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар
яратиш, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш
ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартибини жорий этиш;
жиноят қонунчилигини либераллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, жазони ўтаб бўлганларни жамиятга реинтеграци қилиш ва уларга тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тизимини жорий этиш;
маъмурий адлияни ривожлантириш орқали, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;
йўл инфтратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали, йўлларда ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш бўйича дастур қабул қилиш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш, уларнинг фаолиятини халқ манфаатларига хизмат қилиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга йўналтириш;
адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ь
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда салоҳиятини тубдан
ошириш, унинг институционал мустақиллигини таъминлаш

Манба👉@nigoh_01

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 133 та чора-тадбир белгиланмоқда:
аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотни
– 1,6 баравар ҳамда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баравар кўпайтириш;
банк тизимида хусусий сектор улушини амалдаги 18 фоиздан 60 фоизгача ошириш ҳамда фонд бозори ҳажмини 7 млрд долларга етказиш;
қўшилган қиймат солиғини амалдаги 15 фоиздан 12 фоизгача, телекоммуникация, банк ва молия каби соҳаларда фойда солиғини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш;
иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш;
рақамли иқтисодиёт ҳажмини 2,5 баравар кўпайтириб, дастурий маҳсулотлар индустрияси ҳажмини 500 млн. долларга етказиш;
иқтисодиётга 120 млрд, шу жумладан 70 млрд доллар миқдорида хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт ҳажмини 30 млрд
долларга етказиш;
деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш;
сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш
ва сувни тежаш бўйича алоҳида давлат дастурини амалга ошириш,
ҳар йили камида 7 млрд м3 сувни тежаш;
чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5-2 баравар кўпайтириш;
мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 3 баравар ва иссиқхоналарни 2 баравар кўпайтириб, экспорт салоҳиятини 1 млрд долларга ошириш;
шароити “оғир” бўлган 14 та туманларда тадбиркорликни ривожлантириш учун пасайтирилган солиқ ставкаларини ўрнатиш;
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 млн нафардан ошириш ҳамда хорижий туристлар сонини 9 млн нафарга етказиш.

4️⃣ Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 55 та чора-тадбир белгиланмоқда:

мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш, нодавлат боғчаларга ва мактабларга фарзандини юбораётган ота-оналарнинг 3 млн сўмгача тўловларини даромад солиғидан озод этиш;
мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш учун Давлат бюджетидан 605 млрд сўм ажратиш;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини жорий этиш;
олий таълимга қамров даражасини амалдаги 28 фоиздан 50 фоизга етказиш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш;
мактаб ўқувчиларининг камида бир касбни эгаллашига кўмаклашиш тизимини жорий этиш;
бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратилган маблағларни 3 баравар ошириш, мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори воситалари миқдорини 80 фоизга етказиш;
тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улушини 25 фоизга етказиш, “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш;
ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария хизматининг фаолияти
“бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйилиб, 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этиш;
жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолини 33 фоизга чиқариш, мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш.

👇давоми
Манба👉 @nigoh_01

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
5️⃣ Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 33 та чора-тадбир белгиланмоқда:

“Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” ғояси асосида соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш;
китобхонликни кенг оммалаштириш ва “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш;
жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантириш;
“Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепциясини
амалга ошириш, шунингдек, 183 та туман ва шаҳарларда Маънавият
ва маърифат масканларини барпо этиш ва фойдаланишга топшириш;
маданият ва санъат соҳаларини янада ривожлантириш, маданият муассасалари ва объектларининг моддий-техник базасини яхшилаш.


👇давоми
Манба👉 @nigoh_01

https://t.iss.one/AOKBToshvi
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
6️⃣ Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб
чиққан ҳолда ечим топиш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 39 та чора-тадбир белгиланмоқда:

халқаро майдонда атроф муҳитга оид ташаббуслар, шу жумладан Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқишни илгари суриш;
Орол денгизининг тубида қўшимча 500 минг гектар яшил майдонларни барпо этиб, умумий ҳажмини 2,5 миллион гектарга етказиш;
экстремизм ва терроризм, айниқса унинг замонавий кўринишларига қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш;
янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш орқали камбағаллик ва ишсизлик даражасини камида 2 баравар қисқартириш;
касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион
ишсиз кишини касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш;
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этиш;
хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси сиёсатини
олиб бориш;
“Ватандошлар” жамоат фонди орқали хорижий давлатлардаги юртдошлар билан доимий ва самарали алоқалар ўрнатиш.

7️⃣ Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 77 та чора-тадбир белгиланмоқда:

фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш;
давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни бартараф этиш;
Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни ривожлантириш;
анъанавий ҳамкорлар билан муносабатларни ривожлантириш, БМТ, глобал ва минтақавий ташкилотлардаги фаолиятни кучайтириш.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича миллий комиссия таркиби тасдиқланиб, унинг зиммасига Тараққиёт стратегиясидаги тадбирлар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш вазифаси юкланмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудлар билан ишлашнинг янги тартиби ўрнатилиб, унга кўра ҳар йили барча туман ва шаҳарнинг муаммо ва имкониятларини чуқур ўрганган ҳолда ҳудудлар кесимида тараққиёт дастурлари ишлаб чиқиш, уларнинг ижроси юзасидан ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларига, Бош вазирнинг ўринбосарлари ва идоралар раҳбарлари эса Олий Мажлис палаталарига ҳисобот бериши амалиёти йўлга қўйилади.

Вазирлар Маҳкамасига Тараққиёт стратегияси ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш вазифаси юкланмоқда.

Манба 👉 @nigoh_01

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Табрик

ЧИРЧИҚ ШАҲАР ҲОКИМИ ДАВРОН ҲИДОЯТОВ:
🎄ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ ЭЗГУЛИКЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!


▶️ Батафсил


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#Чирчиқ_шаҳар
#Янги_йил_шукуҳи

☺️ Бугун болажонларнинг қувончи чексиз.

📌 Бунақаси хали бўлмаган!
Шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов қорбобо қиёфасида
уларга совға🎁 улашмоқда.

🎄Тобора яқинлашиб келаётган янги йилингиз муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Даврон Ҳидоятов қорбобо киймида болажонларга совға улашди

Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов қорбобо қиёфасида болажонларга янги йил совғасини улашди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#Чирчиқ_шаҳар
#Янги_йил_шукуҳи

😊 Саҳнада Ёқутжон Ражабов.

🎄Тобора яқинлашиб келаётган янги йилингиз муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#Чирчиқ_шаҳар
#Янги_йил_шукуҳи

Саҳнада “Манзур” халқ театири.

☺️ Болажонларнинг қувончи чексиз.

🎄Тобора яқинлашиб келаётган янги йилингиз муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#Чирчиқ_шаҳар
#Янги_йил_шукуҳи

Саҳнада
янги йил эртаги билан “Манзур” халқ театири.

☺️ Болажонларнинг қувончи чексиз.

🎄Тобора яқинлашиб келаётган янги йилингиз муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#Чирчиқ_шаҳар
#Янги_йил_шукуҳи

Саҳнада
янги йил эртаги билан “Манзур” халқ театири.

☺️ Болажонларнинг қувончи чексиз.

🎄Тобора яқинлашиб келаётган янги йилингиз муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#Чирчиқ_шаҳар
#Янги_йил_шукуҳи

☺️ Болажонларнинг қувончи чексиз.

🎄Тобора яқинлашиб келаётган янги йилингиз муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |