Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.23K subscribers
41K photos
5.11K videos
55 files
17.7K links
Download Telegram
Дарахтларнинг ортиқча шохлари олинди, ёпилиб қолган йўл чети латоклари очилди, кўкаламзорлаштирилиши керак бўлган майдонлар текисланиб, уруғ сепишга тайёрланиши каби барча камчиликлар юзасидан иш олиб бордилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ЁШЛАРГА_ИМКОН_БЕРИЛДИ

Куни кеча Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги биносида "Васийлик кенгаши" нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
❇️ Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Юсупов раислик қилган ушбу йиғилишда, 4 та сектор қарамоғи остидаги худудлардан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш учун, Ёшлар жамғармаси маблағлари эвазига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 11-мартдаги 132-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги 250-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 23-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 450-сонли қарорларига асосан, моддий ёрдам ажратиш мақсадидаги йиғилишда жами 77 нафар ёшлар масалалари кўриб чиқилди.
Шундан: 2 нафар ёшга 1 марталик ёрдам, 11 нафар ёшнинг Сафарбарлик чақирув резерви ҳаражатларини қоплаб бериш, 6 нафар ёшни Ҳайдовчилик касбига ўқиши учун 75 фоиз маблағларини тўлаб бериш, 44 нафар ёшга, ўзи-ўзини иш билан таъминлаши учун Асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини ҳарид қилиш учун субсидия ажратиш, 14 нафар ёшга таълим тўлов контрактининг 50 фоизини тўлаб бериш ишлари, "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши бўйича қарор қабул қилинди .

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ИНВЕСТИЦИЯ_ВА_ТАШҚИ_САВДО

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021-йил,18-19-март кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқларига асосан тасдиқланган баёнлари ва Чирчиқ шаҳрининг ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан, шаҳарда бир нечта лойиҳалар ишга туширилди.
Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Ўзсаноатқурилишбанк Чирчиқ шаҳар филиали ва Чирчиқ шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан, 4-сектор ҳудудида жойлашган “Mega star lux” МЧЖнинг “Тиббиёт хизматлари кўрсатиш фаолияти”ни ташкил этиш лойиҳаси ҳудудий инвестиция дастурига киритилган.
🔻Лойиҳани амалга ошириш бошлангандан буён, умумий қиймати 2 млрд 230 млн.сўмлик, шундан, 1 млрд 230 млн.сўми тадбиркорнинг ўз маблағлари ва 1,0 млрд.сўми Ўзсаноатқурилишбанк Чирчиқ шаҳар филиали ҳисобидан жалб қилиниб, 16 нафардан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилди ва шаҳар аҳолисига фойдаланиш учун топширилди.
Жумладан, клиника ишга тушиши натижасида юқори аниқликдаги лаборатория йўлга қуйилган:
Қоннинг умумий таҳлили,
Пешобнинг умумий таҳлили,
Қоннинг биокимёвий таҳлили,
Иммунофермент таҳлили,
Гормонлар таҳлили,
TORCH - инфекциялар,
PSTR текширувлар,
GEPATIT B.C,
Онкомаркерлар,
Шу жумладан, COVID-19 бўйича сертификат ва чет элга чиқиш учун зарур бўлган QR коди билан.
❇️ Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 1,0 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатиш ҳажми ва бюджетга қўшимча 50 млн. сўмдан ортиқ маблағларнинг тушишига замин яратилди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда "Тошкент" телерадиоканали ҳамкорликда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар натижаларини кенг оммага намойиш этишга қаратилган “Жонли мулоқот” кўрсатувларини давом эттирмоқда.

📌Унда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўртта сектор раҳбари иштирокида таҳлил қилинмоқда.

🎞Кўрсатувнинг навбатдаги сони бугун соат 21:00 да Қибрай тумани сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилади.

☎️Мавзу юзасидан саволларингизни (71) 214-16-98, 214-16-97 рақамига ҳамда (99) 798-14-02 телеграмм манзилига юборишингиз мумкин.

🎥Демак, 21 сентябрь, соат 21:00 да “Жонли мулоқот” кўрсатувини ўтказиб юборманг!

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Дайжест

❗️21 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани.
Жаҳон майдонлари узра шаҳдам қадамлар

*Бекобод тумани. Мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш омиллари

*Ўрта Чирчиқ тумани. Синовларда тобланган матонат ёхуд ҳаёт Ҳайитмуродни синдиролмади

*Олмалиқ шаҳри. Тиббиётга доир муҳим масалада мулоқот

*Қуйи Чирчиқ тумани. Биринчи секторда оммавий қабул

*Зангиота тумани. Ҳоким ва аҳоли учрашуви: муаммо, таклиф, ечим

*Бўка тумани. Электр таъминоти корхонаси қиш мавсумига шай...ми?

*Паркент тумани. Маънавият - таълим-тарбиянинг мустаҳкам устуни

*Тошкент тумани. Туман ҳокимининг қабули давом этади

*Нурафшон шаҳри. Тадбиркорга энг аввало шароит керак

*Ангрен шаҳри. «Касбга йўналтириш тизими»ни биласизми?

*Бўстонлиқ тумани. Рекламанинг ҳам жавобгарлиги бор...

*Янгийўл шаҳри. Тадбиркорлар ўзига аталган жойни биладими?

*Чирчиқ шаҳри. Ноқонуний қурилмаларнинг "умри" қисқа

*Қибрай тумани. Обод маҳаллаларга равон кўчалар ярашади

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok