Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.23K subscribers
41K photos
5.11K videos
55 files
17.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ

Фавқулотда Вазиятлар Вазирлиги Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғининг, профилактика ишлари бўйича ўринбосари Р. Эгамбердиев томонидан, шаҳарда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш чора тадбирлари юзасидан, аҳолига эслатиш ва огоҳланириш.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясида видеомурожаат билан сўзга чиқади.
Давлатимиз раҳбари халқаро ҳамжамиятга минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар, БМТнинг замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда чора кўришдаги роли юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус солган чуқур демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини очиб беради.

Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентября выступит с видеообращением на 76-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН.
Глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, роли ООН в консолидированном реагировании на современные угрозы и вызовы, а также раскроет суть глубоких демократических реформ, осуществляемых в целях построения Нового Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #76sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Yurist Iroda Qahhorova (Iroda Irochka)
⚡️Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контрактини ҳокимликлар тўлаб беради

Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан:

ўқишга кирган 25 нафар;
2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан 25 нафардан) жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.

❗️Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида (ҳар йили) ОТМ қабул комиссиясига тақдим этиши лозим.

❗️ Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4-курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.

Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
олий ҳарбий таълим муассасаларига.

⛔️Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.

Талабгорларни танлаб олиш натижалари aziz-ayol.uz Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашишга тайёрмисиз?

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Дайжест

❗️20 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри.
Нурафшон нуфузли хориж нашрлари нигоҳида

*Олмалиқ шаҳри. 9 нафар ўқувчи таълимни Президент мактабида давом эттиради

*Янгийўл тумани. Яхшилар бор, меҳр барқарор

*Паркент тумани. Тарғиботнинг кучи унинг таъсирчанлигида

*Бекобод тумани. Сардорларнинг саралари сайловда сараланади

*Юқори Чирчиқ тумани. Иқтидорли ўқувчилар синфи: у қандай бўлиши керак?

*Чирчиқ шаҳри. Маслаҳатли тўй тарқамас...

*Қуйи Чирчиқ тумани. "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди

*Тошкент тумани. Ёш қаламкашнинг “Илк қадам”и

*Қибрай тумани. Замонавий боғча болажонларни қабул қилишга шайланмоқда

*Ангрен шаҳри. Беш ташаббус - хуш ташаббус

*Янгийўл шаҳри. Беғубор тасаввурлардаги ранглар жилоси

*Бўстонлиқ тумани. «Ёшлар дафтари»даги ёшлар билан учрашув

*Ўрта Чирчиқ тумани. Таълим маънавият билан мукаммал

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#МАҚСАД_ИШ_БИЛАН_ТАЪМИНЛАШ

Республикамизнинг барча худудларида бўлгани каби, шаҳримизда ҳам аҳолини доимий иш билан таъминлаш бош мақсадларимиздан бирига айланган.
Бугун Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Юсупов раислигидаги ишчи гурухнинг, мана шу мавзудаги йиғилиши бўлиб ўтди.
❇️ Йиғилишда, янги иш ўринларни ташкил этиш юзасидан берилган топшириқлар муҳокама қилинди. 🔻Гурух иш режаси бўйича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 1772 та доимий янги иш ўринларини яратилиши белгиланган бўлиб:
1) Инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий инфра тузилма ҳисобига-923 та, худудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига-717 та, Ижтимоий инфра тузилма ривожлантириши хисобидан 141та,
2) Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига-849 та, Янги кичик корхона ва микро фирмалар ташкил этишда 362 та, Якка тадбиркорликни ривожлантиришда 487 та, хунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 28 та иш ўринларни ташкил этиш белгилаб қўйилган.
🔻Амалдаги янги иш ўринлари хисобланди ва яқин кунларда ташкиллаштирилаётган меҳнат ярмаркасида барчаси аниқ хисобда эълон қилинади.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#КУННИНГ_ИККИНЧИ_ЯРМИДА

🔻Бугун 20- сентябр куни, шаҳар ҳокими С. Юсупов сектор раҳбарлари ва шаҳарнинг барча масъуллари билан, шаҳримиздаги "Нур" маҳалла фуқаролар йиғини худудига борди. Аҳоли билан суҳбатлашиб, маҳалладаги муаммоларни ўрганди ва фуқаролар таклифларини тинглади.
Маъсулларга топшириқлар бериб, ижро муддатларини белгилади. Назорат қилишни шаҳар ҳокими шахсан ўз зиммасида қолдирди.
Ноқонуний реклама ва қурилмалар, зудлик билан билан бартараф этилиб, ободонлаштириш ишлари бошланиб кетди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY