Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.51K subscribers
36.3K photos
4.38K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Буюк ипак йўли" мажмуаси - Ўзбекистоннинг ўтмиши, бугуни ва келажагига дунё учун кенг очилаётган яна бир дарвозаси

Комплекс "Великий шелковый путь" - еще одни ворота в прошлое, настоящее и будущее Узбекистана, которые наша страна широко распахнет перед всем миром

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#меҳр_ва_саховат

📍Байромона кайфият улашилди

🔹 Айни кунларда юртимизда давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги нишонланиш арафасида.
Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг юксак фазилатлардан биридир.

🔹 Шундай кўтаринки руҳдаги байрамлардан бири “Ёшлар истироҳат боғи”да ташкил этилди. Шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Д.Хидоятов томонидан байрам муносабати билан боғда 1-секторда истиқомат қилувчи кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар,Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган мингга яқин оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

🔹 Шунингдек, илмга чанқоқ юзга яқин кам таъминланган оила фарзандлари учун мактаб формалари берилди.
Албатта, бу каби эътибордан ҳамшаҳарларимиз мамнун бўлиб, тинчлигимизга бардавомлик, халқимизга фаровонлик тилаб қўлларини дуога очдилар.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Huquqiy axborot
#Ижтимоий_акция

🔰 Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:

🔹 объектни қуриш шартлари;

🔹 берилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича;

🔹 ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;

🔹 ер участкасини рекультивация қилиш зарурати, ер участкасини олиб қўйилган эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлган тақдирда);

🔹 тупроқнинг унумдор қатламини олиб ташлаш зарурати (мавжуд бўлган тақдирда);

🔹 сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ҳамкорлик

⚡️Жанубий кореялик ишбилармонлар Чирчиқ кимё-индустриал технопарки
фаолияти билан танишди

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️24 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Олмалиқ шаҳри.
"Устозлар миллий форуми-2022": нажот таълимда, тарбияда, билимда

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримиз ҳокими Даврон Хидоятов Жанубий Кореянинг “Eurasia Networks Group” компаниясининг бошқарув раиси Kim Chang Keon бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

🔘Нурафшон шаҳри.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига мактаб кийимлари тарқатилди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар етакчиларига ўқув семинари ташкил қилинди

🔘Янгийўл шаҳри.
Ҳиндистон бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди

🔘Қибрай тумани.
Пойтахт аҳолиси дастурхонига туманимиз деҳқонлари етиштирган маҳсулотлар етиб борди

🔘Оққўрғон тумани.
Хотин-қизлар доимо эътиборда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туманда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари бўлиб ўтмоқда

🔘Бекобод шаҳри.
Бекобод шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди

🔘Бекобод тумани.
Гулистон маҳалласи ҳоким ёрдамчиси 15 нафар фуқарони иш билан таъминлади

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ва ёшлар учрашуви очиқ мулоқот тарзида ўтказилди

🔘Янгийўл тумани.
Тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган имкониятлар

🔘Чиноз тумани.
Чиноз туманида бўлиб ўтган Август анжуманида жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар таҳлил этилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Педагог ходимлари учун “Устозлар Миллий форуми” тадбирлари ташкил этилди

🔘Паркент тумани.
Туман дехқон бозорида "Элга хизмат" ярмаркаси ташкил этилди

🔘Зангиота тумани.
Туман ХТБ "Устозлар Миллий Форуми"ни таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказди

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 25 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
#Диққат ⚡️

⛔️ Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни соат 17:00 дан то 23:00 га қадар Ғазалкент шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобил йўлининг 51 кмдан (Газалкент шаҳрига асосий кириш йўли Букри (горбатий) кўприк олдидан) 53 кмга (Ибн Сино кўчасидаги қурилиш дўкони) қадар тўлиқ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ЧEКЛАНАДИ❗️

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мулк ҳуқуқига оид бир қатор чекловлар бекор қилинади

“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинади:

🔘 ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда:

▫️ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга бўлган ҳуқуқни тугатиш, мазкур ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;

▫️ердан ихтиёрий воз кечишни Ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштириш (ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ҳуқуқлни бекор қилиш учун асос бўлади);

▫️юридик шахс тугатилиши билан унинг ерига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш;

▫️ерни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлатнинг бошқа кўчмас мулкини бериш, бунда кўп квартирали уйлардаги турар жой берилиши мумкин;

🔘 турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда:

▫️турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаганларни доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш;

▫️суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш.

🗓 2023 йил 1 январдан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва унга оид маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Чирчиқ_шаҳри

📍“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

🔹 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамини юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ Чирчиқ автомобиль мактабида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва ташкилотда ўқиётган ўқувчилар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔹 Ушбу тадбирда ЧДПУ доценти Э.Халикулов, ЧДПУ ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими мутахассиси М.Маматова, олий тоифали шифокор Н.Авезовалар иштирок этиб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси хусусида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site