Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.26K subscribers
40.9K photos
5.1K videos
55 files
17.7K links
Download Telegram
Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

🔰 2022 йил 17 июнь куни, соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Мазкур йиғилишда Конституциявий Комиссия аъзолари томонидан таклифлар бирма-бир муҳокама қилиниб, асосли таклифлар бўйича аъзолар ўз хулосасини билдиради.

📍 Бундай қизғин жараённи Сиз тўғридан-тўғри "Ўзбекистон", "UzReport", "MY5", "RenessansTV" телеканаллари, шунингдек Конституциявий комиссиянинг Facebook'даги (Bu mening konstitutsiyam) расмий саҳифаси орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

☝️ Конституциявий Комиссия йиғилишидаги муҳокамалар барча ҳамюртларимиз учун очиқ, шаффоф ҳолда ўтказилади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
👍2
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2022

ОТМга ўқишга киришда хотин-қизларга қўшимча 2 мингта давлат гранти ажратилади

🔰Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:

🔸давлат ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;

🔸давлат ОТМга (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

🔸ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуаси имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.

☑️ 2022/2023 ўқув йилидан республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратиб борилади.

Қарорга кўра, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2022/2023 ўқув йилидан бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади. Бунда:

тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50 фоизи аниқ ва табиий фанлар, техника ва тиббиёт йўналишлари орасида тақсимланади;

ҳар йили 20 июлгача тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти ўринларининг ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тақсимоти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.

🔄 Қарорга кўра, қуйидагилар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади:

▫️2021/2022 ўқув йилида давлат ОТМ магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;

▫️2022/2023 ўқув йилидан давлат ОТМ магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍3
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2022

Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 20 июндан бошланади

🔘 Давлат ОТМга қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлгача (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

🔰Бунда, абитуриентлар:

🔹тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаши мумкин;

🔹рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍3
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Вояга етмаган шахсни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

▪️360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▪️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▪️2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
▪️5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍6
#xushxabar
#stol_tennis
#besh_tashabbus_olimpiyadasi

🏓 Besh tashabbus olmpiyadasi doirasida sportning stol tennis turi bo'yicha Bo'stonliq tumani Charvoq oromgohida bo'lib o'tayotgan olimpiyadaning Final bosqichida Chirchiq shahar X.Mahsudov MFYdan ishtirok etayotgan 16-21 yosh toifasida S.O'rinova va 27-30 yosh toifasida D.Atajanovalar o'z yosh toifalarida mutloq g'olib bo'lishdi.

🏆Barchaga g'alaba muborak bo'lsin.

👉Kanalga ulanish: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍6
Mamlakatimizning ikki nufuzli taʼlim dargohlaridan hisoblanuvchi Chirchiq oliy tank qoʻmondonlik-muhandislik bilim yurti hamda Turin politexnika universiteti rahbarlari ishtirokida hamkorlik memorandumi imzolandi.

Bugungi globallashuv va ilm-fan taraqqiyoti tezlashayotgan davrda ushbu memorandum kelgusida tomonlarning katta innovatsion loyihalar ustida ishlash, talaba va kursantlar hamkorligida ixtirolar qilish, professor-oʻqituvchilar tajribasini oshirish hamda pirovard maqsadda mamlakatimiz mudofaa qobiliyatini mustahkamlash yoʻlida xizmat qiladi.

Yangiliklarni kuzatib boring:

➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
👍7
#бунёдкорлик

📌 “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИДА ИШЛАР ЖАДАЛ КЕТМОҚДА


🔹 Бугун Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шукрулло Маҳмудов ҳамда Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов “Ифтихор”даги “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, бунёд этилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилишини тизимли ташкил этиш ишлари билан танишдилар.

🔹 Бу ердаги ичимлик суви таъминоти, электр энергияси, коммунал хизматлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар бердилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍9🥰1
#Дайжест

❗️16 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Янгийўл шаҳри.
Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги

🔘Бўстонлиқ тумани.
Хотин-қизлар касб-ҳунар сертификатларига эга бўлди

🔘Бекобод тумани.
Ҳоким ёрдамчисидан яна бир янгилик

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Ижтимоий кўмакка мухтож оила вакилларига моддий кўмаклар берилмоқда

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Ёшлар Қозон давлат аграр университетида қишлоқ хўжалиги йўналишида ўқишлари мумкун

🔘Пискент тумани.
Масъулиятсиз отадан 40 миллион сўмдан ортиқ алимент ундирилди

🔘Қибрай тумани.
Вилоят прокурори бошчилигида тумандаги сайёр қабулларнинг 3-куни бошланди

🔘Ангрен шаҳри. "
Обод маҳалла" дастури доирасида ободончилик ишлари бошланди

🔘Тошкент тумани.
Аҳиллик маҳалласида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Шаҳримизда яна бир хусусий боғча очилди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими: "Ғалладан бўшаган ер майдонлари аҳолига фойдаланиш учун берилади"

🔘Чирчиқ шаҳри.
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

🔘Оққўрғон тумани.
Қўрғонтепа аҳли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
👍4
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2022

⚡️ 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрлари тақсимоти тасдиқланди

🔰 2022/2023 ўқув йилида
ОТМ бакалавриатининг кундузги, сиртқи, кечки, масофавий таълим шакллари бўйича ҳамда ОТМ магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари:

▫️кундузги юклаб олиш;

▫️сиртқи юклаб олиш;

▫️кечки юклаб олиш;

▫️масофавий юклаб олиш;

▫️магистратура юклаб олиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сиёсий_маърифат_cоати

📍Бугун Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди.

🔹 Мазкур йиғилиш Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилди. Унда барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакиллари қатнашди.
Ўқув соатларида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзуларидан бири Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.

🔹 Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам қисқача маълумотлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
👍7