Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.5K subscribers
36.2K photos
4.37K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
#Саҳоват

ИНCОНИЙЛИК НАМУНАСИ


🔹Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар қишки кийим-бошлар билан таъминланди.

🔹Шунингдек, коммунал тўловлардан қарздорлиги бўлган 5 нафар фуқароларга 500 минг сўмдан пул ажралитиб, қарздорликлари тўлаб берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.
Йиғилишда "маҳаллабай" ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, янги йилдан 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди.

Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилиб, барча масалалар ечиб берилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.

Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.

Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).
Шавкат Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.

"Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим.

Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 15 январь соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида Ўзбекистон Президентининг фаолияти юзасидан эксклюзив лавҳалар ва воқеалар намойиш этилган янги, таҳлилий "Менимча" телелойиҳасини томоша қилинг.
#Дайжест

❗️15 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри.
Болалар Давлат ҳимоясида

*Бўка тумани.
Меҳнат ярмаркаси ўтказилди

*Чирчиқ шаҳри.
Муаммолар ўз ечимини топди

*Чиноз тумани.
Сайёр қабул

*Бекобод тумани.
Ватан ҳимояси муқаддас бурч!

*Қибрай тумани.
Ҳоким ёрдамчилари хизмат фаолиятини бошлади

*Бўстонлиқ тумани.
Ғолиблар тақдирланди

*Пискент тумани.
Халқ ва армия бир тану жондир

*Ангрен шаҳри. "
Аёллар дафтари"ни шакллантириш жараёни қизғин тус олди

*Зангиота тумани.
Зангиотада "маҳаллабай" ишлаш тизими

*Нурафшон шаҳри.
Аҳоли мурожаатлар тингланди

*Тошкент тумани.
Брифинг: Айни вақтда ҳудудда эпидемиологик вазият қандай?

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳар бир мурожаат назоратда!

*Оққўрғон тумани.
Халқ ва армия~бир тан бир жондир!

*Янгийўл тумани.
Вакцина олиш ишлари давом этмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Ўрта махсус профессионал таълим вакиллари учун ўқув семинари ўтказилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ёшлар манфаатлари раҳбарлар нигоҳида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Чирчиқ_шаҳар

🔎 Ўтганлар ёди азиз


📌Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз бурчини бажараётган пайтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг хонадонларида бўлди.

🔹Уларнинг оила аъзоларига Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Жараён

⚡️ "Янги ифтихор" да қурилиш ишлари жадал бормоқда


📌 Шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов "Янги ифтихор" маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Янги турар жой мавзеларининг замон талабларига жавоб бериши, аҳолининг уй-жой билан таъминланиши борасида фикр-мулоҳазалар билдирди.


🔹Шаҳримиз раҳбари таъкидлаганидек, яқин фурсатларда "Янги ифтихор" чин маънода янгича ҳаёт бошлайди. Унга барчанинг ҳаваси келади. Бунинг учун ҳудудда олиб борилаётган кўламли ишларни янада жадаллаштиришимиз лозим, деди Даврон Ҳидоятов.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#тезкор
#яхши_хабар

⚡️Диққат: эртадан «Nurafshon TV» ўз дастурларини бошлайди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok