Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.53K subscribers
36.5K photos
4.41K videos
17 files
15.8K links
Download Telegram
#Диққат_эълон!
Эртага 9- май куни соат 9:00 да "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан ЧИ ирчиқ шаҳрининг "Хотира" майдонида байрамга бағишланган намойиш тадбири бўлади. Шаҳарликлар хамда шаҳримиз мехмонларни байрам дастурига таклиф қиламиз.
Хурмат билан АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

Каналга уланиш👉@CHIRCHIQ_RASMIY
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” МФЙ ҳудудига ёндош ҳудудда жойлашган боғдорчилик-узумчилик сифатида фойдаланиб келинаётган дала-ҳовлилар ўрнида аҳоли учун замонавий уй-жойлар қурилиши муносабати билан бузилишга тушган бино-иншоотларни тегишли тартибда бузиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун тажрибали ва салоҳиятли бўлган қурилиш фирмаларини белгиланган тартибда тендер (танлов)да иштирок этиш учун жорий йилнинг 5 июнь кунига қадар ариза билан ўз ҳужжатларини шаҳар ҳокимлигига тақдим қилишларини эълон қиламиз.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар фирма гувоҳномаси, банкдаги айланма суммаси (заруратга кўра), салоҳиятли эканлигини тасдиқловчи маълумотлар.

Ҳоким ўринбосари: Рустам Ташходжаев.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” МФЙ ҳудудига ёндош ҳудудда жойлашган боғдорчилик-узумчилик сифатида фойдаланиб келинаётган дала-ҳовлилар ўрнида аҳоли учун замонавий уй-жойлар қурилиши муносабати билан бузилишга тушган бино-иншоотларни тегишли тартибда бузиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун тажрибали ва салоҳиятли бўлган қурилиш фирмаларини белгиланган тартибда тендер (танлов)да иштирок этиш учун жорий йилнинг 5 июнь кунига қадар ариза билан ўз ҳужжатларини шаҳар ҳокимлигига тақдим қилишларини эълон қиламиз.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар фирма гувоҳномаси, банкдаги айланма суммаси (заруратга кўра), салоҳиятли эканлигини тасдиқловчи маълумотлар.

Ҳоким ўринбосари: Рустам Ташходжаев.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

“Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!

Азиз шаҳримиз фуқаролари!
Президентимизнинг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сон ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон қарорлари ижроси юзасидан шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларининг 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришда сизнинг иштирокингизни сўраймиз.
Бунинг учун сиз қуйида шаҳримиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга, яъни https://openbudget.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтиб, овоз беришингиз ёки шу саҳифанинг қуйи қисмида жойлашган “Фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз мумкин.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Веб-сайтида ва телеграмм каналда РШТЁИМ қабул комиссияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 19.07.2021 йилдаги 172 - сонли буйруғига асосан 15 та мутахассислик бўйича клиник ординатурага хужжатларни ON-LINE ва ОFF-LINE тарзда қабул қилишни эълон қилади.

Мутахассислик бўйича йўналишлар:
1. Анестезиология-реаниматология
2. Хирургия
3. Нейрохирургия
4. Кардиохирургия
5. Урология
6. Травматология ва ортопедия
7. Терапия
8. Кардиология
9. Неврология
10. Нур диагностикаси
11. Педиатрия
12. Болалар хирургияси
13. Болалар анестезиология ва реаниматологияси
14. Шошилинч тиббий ёрдам
15. Патологик анатомия

Қуйидаги хужжатлар талаб қилинади:
1. РШТЁИМ директори т.ф.д. Д.А. Алимов номига ариза; (Наъмунага асосан)
2. Паспорт нусхаси;
3. Диплом ва унинг иловасининг нусхалари;
4. Таржимаи хол (Наъмунага асосан)
5. Чет тили бўйича халқаро сертификатлар (агар мавжуд бўлса)
6. Меҳнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);
7. Тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома (086 –У – шакл)
8. 3х4 фотосурат (8 дона)
Хужжатлар телеграм манзилда (+998 93 0061525) қабул қилинади.

Хужжатлар қабул килиш муддати 21 август 2021 йилгача.

Қабул бўйича масъул котиб т.ф.д. Атаджанов Ш.К.
Маълумот учун телефонлар: (71) 277 95 70

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#диққат_эълон

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, кичик бизнес ва корхоналар вакиллари мурожаатларини қабул қиладиган
Тошкент вилояти тадбиркорлар мурожаати (@tadbirkorlar_murojaati_bot) ишга тушди.

📌Эндиликда, мунтазам равишда мазкур бот орқали соҳада учраётган муаммоларни бартараф қилиш, тегишли масъулларни бириктириш ва билдирилаётган масалаларга тегишли тартибда ижобий ечим топиш имкони яратилди.

❗️
Ҳурматли тадбиркорлар мазкур телеграм ботга мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Диққат_эълон!

От ва улоқ ишқибозлари эътиборига!!!

Тошкент вилояти Пискент туманидаги Жанубий автополегонда 2021 йил 18 декабрь куни эрта тонгдан “Ўзбекистон ёшлар форуми 2021” доирасида “Жамоавий улоқ-кўпкари” мусобақалари минтақавий босқичи бўлиб ўтади.
Улоқ-кўпкари мусобақаларига Тошкент шаҳри, Сирдаёр ва Тошкент вилояти чавондоз-полвонлари куч синашади.
Ўз ҳудудингиз полвонларини қўллаб-қувватлашни истасангиз эрта тонгдан сизларни Пискент Жанубий автополегонида кутамиз!!!

Эслатма улоқ-кўпкари мусобақаларининг минтақавий ғолиб Фарғонада бўлиб ўтадиган республика босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Каналга уланиш:👇

https://t.iss.one/yiatvboshqarma
#диққат_эълон

‼️"Ўзгидромет" маълумотига кўра, баҳорги илиқ кунлар бошлангани ва ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 2022 йилнинг 1 апрелидан Тошкент вилоятида 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади.

———

‼️С 1 апреля в Ташкентской области отключат отопление

По данным Узгидрометцентра, в связи с наступлением теплых весенних дней и повышением температуры воздуха 1 апреля 2022 года в Ташкентской области завершится отопительный сезон 2021-2022 гг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда экспортёрлар диққатига!!!

Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида очиқ мулоқот ўтказилади.

Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

Учрашув жорий йилнинг 16 апрель куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон:
☎️+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон қарорига асосан вилоят халқ таълим тизими бўйича кенгайтирилган махсус семинар ташкил этилади.

Вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажанов бошчилигидаги мулоқотда вилоят халқ таълим бошқармаси вакиллари, туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари, таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек, аҳоли ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари иштирок этади.

Иштирокчилар қамровини ошириш мақсадида семинар икки сеансда ташкил этилмоқда.

❗️Бошланиш вақти: 20 апрель, соат 10.00 ҳамда 14.00

📍
Тадбир жойи: Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази” биноси

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!

❗️Аввал хабар қилганимиздек, ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Тошкент вилоятининг бизнес муҳитини юксалтириш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг тадбиркор ва экспортёрлар билан очиқ мулоқотлари ўтказиб борилмоқда.

📌Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

❗️Бугун ҳам мазкур мулоқотнинг галдагиси соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

📍Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_эълон

⚡️Тошкент вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш,Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк каби республиканинг қатор ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вилоят мутасаддилар фуқароларни қабул қилади.

Сайёр қабул вақти ва жойи:

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok