Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
5.23K subscribers
41K photos
5.11K videos
55 files
17.7K links
Download Telegram
#ИШ_КУНИНИНГ_БОШЛАНИШИ

❇️ Бугун 2021-йил 20-сентябр куни, Чирчиқ шаҳар ҳокими С. Юсуповнинг ташаббуси ва чорлови билан, шаҳар ҳокимининг ўзи бошчилигида, сектор раҳбарлари ва шаҳардаги барча тегишлилиги бўлган мутасадди ташкилот, идора ва бошқармаларнинг раҳбар ҳамда мутахасис ходимлари, шаҳарнинг 2-3-сектори худудидаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда қайта қуриш ишлари амалга оширилаётган "А.Темур" кўчасининг бошланиш қисмида йиғилдилар.
❇️ Бундан мақсад, аниқланган, каттаю-кичик ноқонуний қурилмалар бузилганлигининг назорати ҳамда Чирчиқ шаҳрида биринчи марта, намуна сифатида амалга оширилаётган, ўзида шаҳарсозлик қоидаларини жам қилиб, архитектураси тубдан янгиланаётган кўчанинг бошланишидан-тугалланишигача пиёда юриб, ҳар бир холатга алоҳида эътибор берилиб, камчилик ва қўшимчалар юзасидан тегишли раҳбар ёки вакилга, тушунтириш эди.
🔻Ҳар бир иш сифати мавзусида, соха мутахасиси билан ўзаро маслаҳатлар, тушунтиришлар ва келишувлар бўлди.
🔻Йўл давомида, худудда фаолият олиб бораётган ишбилармон ва тадбиркорлар билан ҳам учрашиб, дўкон, ошхона ёки маиший хизмат кўсатиш обектлари учун, давлат томонидан қонун доирасида берилган имконият ва шароитлар, талаб ва мажбуриятлар тушунтирилди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти статистика бошқармаси:
— Ахборот хизмати бош мутахассиси.

— Саноат статистикаси бўлими бошлиғи.

— Қибрай тумани статистика бўлими бош мутахассиси.

— Оҳангарон тумани статистика бўлими бош мутахассиси.

🔸Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси:
— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи ўринбосари.

— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори.

— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори.

—Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

— Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими давлат катта солиқ инспектори.

— Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 20 сентябрдан 29 сентябгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва телеграм канал ўқувчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайловолди кампанияси фаол паллага кираётгани муносабати билан Президент матбуот котиби томонидан ўтказиб келинаётган ҳафталик брифинглар вақтинча тўхтатиб турилади.

Давлатимиз раҳбари иштирокидаги жорий ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот ушбу каналда ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимда бериб борилади.

Хусусан, бугун Президент ҳузурида қатор объектлар қурилишига бағишланган тақдимот бўлиб ўтади. Янги онкология маркази, Миллий кутубхона ва "Янги Ўзбекистон" университети бинолари лойиҳалари шулар жумласидан.

Эртага Ўзбекистон Республикаси Президенти видеоалоқа орқали БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси тантанали очилишида иштирок этади ва сессиянинг биринчи кунидаёқ юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда нутқ сўзлайди.

Facebook|Instagram|Twitter
#СЕМИНАР

#ЯНГИ_ҚОНУН_МУҲОКАМАСИ❗️

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни, Чирчиқ шаҳрида жойлашган, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази биносида, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари Е.Борисова, Қ.Қосимова, Д.Усмановалар иштирокида “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
❇️ Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Файзиева, ВКТТМ бош шифокори, профессор Б.Қосимов, тиббиёт ходимлари, Жоъме масжид Имом ҳатиби, маҳалла раислари, халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари ва фуқаролар иштирок этган ушбу семинарда, Е.Борисова ҳамда Қ.Қосимовалар томонидан, қонун лойиҳасининг мазмун моҳияти иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди.
🔻Тадбир давомида "Ўрта маҳалла жоъме масжиди" Имом ҳатиби Ш.Толибоевга сўз навбати берилиб, иштирокчиларга мавзу юзасидан, ислом динида келтирилган фатво ва хукумлар тўғрисида, маъруза тариқасидаги тушунтиришлар берилди.
Семинар иштирокчилари масъуллардан, ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар олиб, янги қонун лойиҳасига таклифлар беришди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY