Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.51K subscribers
36.7K photos
4.44K videos
17 files
15.9K links
Download Telegram
#Расман #карантин

❗️Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университетида карантин жорий этилди

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман
⚡️Рамазон ҳайити 13 май куни нишонланади
.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни жорий йилнинг 13 майида (хафтанинг пайшанба куни) нишонланади. Бу ҳақда бугун, 7 май куни Жума намози вақтида эълон қилинди.

⬇️ ТЕЗКОР ХАБАРЛАР  ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFAakaPQBnQNZTFWRg
#Тезкор #Расман
⚡️Энди талабалар ҳам устозларни баҳолайди

Бўлиб ўтган президент видеоселекторида айтилишича, энди талабалар онлайн платформа орқали профессор-ўқитувчилар фаолиятига ҳар семестрда баҳо бериб боради.

Баҳолаш натижаларини университет ректори, Олий таълим вазирлиги ва Таълим инспекцияси бевосита кузатади.
👇🏻👇🏻

https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5
Forwarded from ABU HANIFA.UZ
#Расман

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қуйидаги фатвони эълон қилади:

1. Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

2. Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

3. Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

4. Ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

5. Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар.

6. Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этсинлар.

7. Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

8. Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас. Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

9. Эҳтиёжмандлар, ногиронлиги борлар, вақтинча ишсизларга эҳсон кўрсатишнинг айниқса ушбу кунлар ва ойларда савоби улуғдир. Хайрия ва эҳсон тадбирларини “Вақф” жамғармаси орқали ёки бевосита амалга ошириш тавсия этилади.

10. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари ва имом-хатиблар ушбу фатво мазмун-моҳияти бўйича аҳолининг кенг қатламлари орасида батафсил тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.

Аллоҳ таоло ушбу касалликни тез кунларда бартараф этишини ҳамда халқимизнинг ҳаёти тинчлик ва осойишталикда давом этишини Яратгандан илтижо қилиб қоламиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши
Мелодий: 16 июль 2021 й.
Ҳижрий: 6 Зулҳижжа 1442 й


«ABUHANIFA.UZ» расмий каналини дўсту яқинларингизга ҳам улашинг!
┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈
«Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўмин- ларга манфаат берур»
(Зориёт сураси 55-оят.)

Каналимизга уланиш учун қуйдаги линкни босинг!
👇👇👇
@ABUHANIFA_UZ
⚡️⚡️⚡️⚡️#расман

Чирчиқ давлат педагогика институтида магистратура таълими йўналишлари учун мутахассислик фанидан имтиҳонлар 14-август куни ўтказилади.

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИДА😊

🌍https://t.iss.one/haqiqatonline
#Расман

⚡️⚡️⚡️Масжидларда жума намозларини ўқиш бўйича карантин чекловлари бекор қилинди


🌍https://t.iss.one/haqiqatonline
#расман

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан Афғонистондаги вазият бўйича телефон орқали мулоқот қилди .

Суҳбатда, Давлат раҳбарлари Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашдилар.
Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.


🌍https://t.iss.one/haqiqatonline
#Расман

⚡️Бугун, яъни 7 сентябрь 2021 йилдан:

Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси сони 35 000 000 нафардан ортди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
#Тезкор #Расман
⚡️Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

Аввалроқ Тошкент вилояти собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилган эди. Унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

👉 @UZBEKISTANUZ
#Тезкор #Расман

❗️Ўзбекистонда болалар боғчаларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади.

Шунингдек, ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР-тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим), йиғилишлар ўтказилиши чекланиб, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади.

Хабарга кўра, мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

Каналга уланиш: xyuldoshvoyev
#РАСМАН

⚡️⚡️Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
#расман
⚡️⚡️⚡️⚡️
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринларга янги депутатлар сайланди

❗️Аввал хабар қилганимиздек, ўтган якшанба куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринлар учун депутатлик сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят сайлов комиссияси хабар берди.

Хусусан, булар жами 6 та: 10-“Чирчиқ” (Чирчиқ шаҳри), 17–“Бўка” (Бўка тумани), 21-“Чорбоғ” (Бўстонлиқ тумани), 28-“Қизғалдоқ” (Тошкент тумани), 47-“Нурафшон” (Нурафшон шаҳри), 52- “Янгибозор” (Юқори Чирчиқ тумани) сайлов округларидир.

Сайлов якунларига кўра, беш округда депутат сайланди.

Биргина 17-"Бўка" сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам 50 фоиздан кўпроқ овоз ололмагани сабабли, бу округда қайта овоз бериш 24 апрель, якшанба кунига белгиланди.

📬@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
#Расман

⚡️ Рамазон ҳайитининг илк куни – 2 май

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май, душанба кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунга асосланган ҳолда, Президентнинг тегишли қарори эълон қилинди.

📌 3 ва 4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
#расман
⚡️⚡️⚡️⚡️
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашида бўшаб қолган 4-сайлов округидан Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов депутат этиб сайланди.

📌 Хидоятов Даврон Абдулпаттаховични депутат этиб сайланганлиги билан табриклаймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#расман
⚡️⚡️⚡️⚡️

📌 Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашида бўшаб қолган 23-сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур сайлов округида қайта сайлов бўлиб ўтади. Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлигига 23- сайлов округи бўйича қайта сайлов 2022 йил 29 май (якшанба) кунига белгиланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
Forwarded from Hudud Inform
#Расман
⚡️Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км.гача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

❗️Айрим кўчаларда траспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км.гача чекланади. Булар жумласига Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.

https://t.iss.one/hudud_inform