Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.49K subscribers
36.9K photos
4.47K videos
19 files
16K links
Download Telegram
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ

Чирчиқ шаҳар "Умид" маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган 12- умумтаълим мактаби биносида, шаҳар ҳокими С. Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳамда шаҳардаги тегишли идора ва ташкилот раҳбару ходимлари иштирокида, обод маҳалла дастурига кирган ва шу кунларда капитал таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошланиш арафасида турган "Умид" маҳалласининг иш режаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Аввал барча мутасаддилар иш фаолиятига хос режаларини тақдим қилдилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ

С.Юсупов лойихаларни бирма бир кўриб чиқиб, ўзининг шахсий фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Маҳалла шундай мукаммал холатга келиши керакки, аҳоли узоқ йиллар давомида таъмирланиш ишлари холатидан муаммога дуч келмасин. Бунинг учун нима қилиш керак?, шу жойда йиғилган барча соха мутахассислари келишган холда режа тузиши ва ишлаши керак. Мисол учун йўл қурувчидан аввал ер остидаги электр ва алоқа кабеллари ёки сув, оқава сув трубаларини янгилаш ёки таъмилаш керак, деди шаҳар ҳокими.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ

Қайсидур ташкилотнинг айби, хатоси ёки камчилиги сабабидан бошқа бирининг ишига путур етмаслиги, барча ўзининг ишини тўкис, мукаммал ва келишилган аниқ вақтда бажариши орқали қисқа муддатда катта самарага эришиш мумкинлиги ва шуни талаб қилиб олишини айтди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ

Чирчиқ шаҳридаги "Умид" маҳалласининг обод маҳалла дастурига кирганлиги ва таъмилаш, янгилаш, ободонлаштириш ишлари қай тарзда бўлишини аниқ режаси билан танишиб чиқиш масаласи юзасидан шаҳардаги алоқадор ва мутасадди ташкилот, идора, муассасалар раҳбар ва ҳодимларининг шаҳар ҳокими бошчилигидаги йиғилиши.

#БАТАФСИЛ_ВИДЕОДА

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ОБОД_МАҲАЛЛА

Чирчиқ шаҳар “Умид” МФЙ ҳудудида обод махалла давлат дастури асосида, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида, Штаб ташкил этилди ҳамда Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан шаҳар коммунал хизматларига ва бошқа мутасадди ташкилотларга, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ

Бугун 16- июл куни Чирчиқ шаҳар "Семурғ" маҳалла фуқаролар йиғинига, Тошкент шаҳар Архитектура институтидан ишчи гурух тариф буюрди. Мехмонлар маҳалла худудинининг умумий ахволи, шароитлари ва имкониятларини чуқур ўрганиб, яқин келажакда маҳаллада бўлиши керак бўлган кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари учун режа туздилар. Маҳалла қай холатда бўлади?, автотураргохлар, болалар майдончалари, ички йуллар ва пиёдалар йўлакчалари, латоклар, бариер тўсиқлар, дарахтлар, гуллар ва шу каби бир қараганда кўриниб ҳамда кўринмай турган янгиланишга ёки таъмирлашга жоиз бўлган барча холатларни назарда тутган холда иш режасини туздилар. Ободонлаштириш ва бунёдкорлик иш режаларини тузишда, сектор раҳбари, маҳалла раиси ва фаоллари томонидан ҳам таклифлар берилди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Юртимизда бошланган "Обод маҳалла" дастури доирасидаги амалий ишлар орқали Республикамизда қанча маҳаллаларнинг кўрки очилиб, истиқомат қилувчи аҳолининг кўнглида, яшаётган юртидан, шаҳридан, маҳалласи ва кўчаларидан розилик ҳисси уйғонгани юзларида, табассумларида кўрина бошлагани хеч кимга сир эмас. Жорий йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши режалаштирилган Чирчиқ шаҳрининг "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини худудида ҳам дастур асосида кенг қамровли ишлар бошланиб кетган, жумладан "Фурқат бозори атрофидаги ички кўчаларда ободонлаштириш ишлари давомида йўлларни асфальтлаш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ОБОД_МАҲАЛЛА

Шаҳримизнинг "Умид" маҳалла фуқаролар йиғини худудида "Обод маҳалла" доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари қаторида, 1'280 метр ички йўллар асфалтлаштирилмоқда.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY