Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.47K subscribers
37.1K photos
4.51K videos
19 files
16.1K links
Download Telegram
#БЕМИННАТ

Чирчиқ шаҳар "Хамза" маҳалла фуқаролар йиғини худудига қарашли "Соҳибкор" кўчасидан ўтган ер ости чиқинди оқава қувурларини "Чирчиқсантехгазмонтаж" масъулияти чекланган жамият раҳбари ўз хисобидан, техника ва ишчи кучлари олиб келиб, маҳалла аҳолисига беминнат ёрдам сифатида таъмилаш ишларини олиб бормоқда.
Қўли очиқ, меҳр-оқибатли, мард ва танти кишиларимизга, барака топишсин деб дуо қиламиз.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#БЕМИННАТ_ЁРДАМ

Чирчиқ шаҳар "Шарқ" маҳалла фуқаролар йиғини "ШАРҚ" кўчаси 88-уй, 59-хонадонда истиқомат қилувчи, эҳтиёжманд оила хисобланган, "Темир дафтар" га киритилган У.Дусматовнинг оиласи холидан Чирчиқ шаҳар хокимлиги назорати остида, сектор раҳбари, маҳалла раиси ва фаоллари томонидан ҳабар олиниб, сектор раҳбари томонидан, ўзини ўзи банд қилишлиги мақсадида инкубатор аппарати совға қилинди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#БЕМИННАТ_ЁРДАМ

❇️ Жорий йилнинг 8-сентябр куни Чирчиқ шаҳрида, ВАҚФ томонидан кўзи ожиз, кулоғи ва гапиришида нуқсони бор, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун хайрия тадбири ўтказилди.