Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.51K subscribers
36.7K photos
4.44K videos
17 files
15.9K links
Download Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Эргаш Усмонов, Янгийўл тумани 14-умумий ўрта таълим мактаби математика ўқитувчиси:

— Куни кеча умра сафарига бориб келдим. Сафар давомида шундай Ватанда яшаётганлигимиздан, зиёратчиларга яратилаётган шароитлардан хурсанд бўлдим, ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим. Яна бир нарсадан хурсандман — янгиланаётган Конституциямизга ёшлар, ўқитувчилар ва зиёлиларни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи янги бандлар киритилмоқда. Шу сабабли биз референдумга бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Bahodir Husanov, Chirchiq davlat pedagogika universiteti Yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha birinchi prorektori:

— Oʻzbekiston Respublikasining yangi tahrirdagi Konstitutsiyasi xalqimiz farovonligini taʼminlaydigan huquqiy asosdir va inson manfaati uchun, qadri uchun, uni huquqiy kafolatlash uchun xizmat qiladi.
Konstitutsiyaga toʻrtta yangi modda qoʻshilayaptiki, bunda taʼlimning barcha shakllari — maktabgacha taʼlim, umumiy oʻrta taʼlim, kasb-hunar taʼlimi va oliy taʼlim qamrab olingan. Ayniqsa, hozirgi paytda nogironligi boʻlib, maktab taʼlimini ololmaydiganlarga yaratilayotgan sharoit katta yutuq hisoblanadi.
Men shaxsan 30-aprel kuni boʻladigan referendumda faol qatnashaman va bu referendumga befarq emasman!

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Муаззам Валиева, Ўртачирчиқ тумани "Чангтепа" маҳалласи ёшлар етакчиси:

— Юртимиз бўйлаб янгиланаётган Конституция лойиҳаси бўйича кўплаб фикр ва таклифлар илгари сурилди. Мени энг қувонтирган жиҳати, Конституция лойиҳасининг 42-моддасида ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади, деган норманинг акс эттирилишидир. Ҳомиладор ва болали аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи конституциявий тартибга солинмоқда. Биз аёллар учун оила, ёшлар ва болаларга бағишланган Конституциянинг 14-боби муҳим аҳамиятга эгадир. Ўйлайманки, янги Конституция — Ўзбекистон тараққиётининг асоси, меҳнатсевар халқимизнинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун кўп йиллар хизмат қилади. Мен Бош Қомусимизга бефарқ эмасман, сиз ҳам бефарқ бўлманг!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Дилором Ҳамроева, мактабгача таълим муассасаси ходими (Тошкент вилояти):

— Янги Конституциянинг 50-моддасида мактабгача таълимга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Унда давлат мактабгача таълим-тарбия жараёнларини янада ривожлантириш учун барча чораларни кўриши, айниқса алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлганлар инклюзив таълим билан таъминланиши белгилаб қўйилмоқда.
Болажонларимиз қувончи, шодлиги учун биз референдумга бефарқ эмасмиз, сизчи?

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Феруз Азимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси:

— Янгиланаётган Конституцияда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида кўплаб янги норма ва қоидалар ўз аксини топмоқда. Жумладан 98-моддада фуқаролар ҳам қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда. Бунда Қонун лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини киритиш ва кўриб чиқиш тартиби алоҳида қонун билан белгиланмоқда. Конституция даражасида бундай қоиданинг киритилиши давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтиришга ва жамиятни янада демократлаштиришга хизмат қилади. Шундай экан, мен бу ўзгаришларга бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулираъно Мамирова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали талабаси:

— Янгиланаётган Конституциянинг 79-моддасида ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳуқулари давлат томонидан кафолатланмоқда. Бу биз ёшларни қувонтиради. Мен ушбу сиёсий жараёнларга бефарқ эмасман, тенгдошларимни референдумда фаол қатнашишга чорлайман.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Рухсора Асланова, дизайнер:

— Мен дизайнерман, юздан ортиқ шогирдларим бор. Бугунги кунда юртимизда дезайнерлик, тадбиркорлик соҳаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгиланаётган Конституцияга ҳам бу борада тегишли моддалар киритилмоқда. Мисол учун, 67-моддада тадбиркорлар ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи, тадбиркорларниниг меҳнат қилиш эркинлиги кафолатлатланмоқда. Шундай экан, мен бугунги ўзгаришларга бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Шахзада Aуэсбаева, главный юрисконсульт центра по оказанию юридических услуг Кибрайского района:

— В обновляемой Конституции Узбекистан провозглашается социальным государством. Количество социальных норм и обязательств государства увеличивается почти в 3 раза.
В частности, в Конституции закрепляется принцип «человек — общество — государство», то есть гарантируется, что интересы человека превыше всего.
Также в Конституции определяется право молодежи обучаться в вузах на условиях гранта. Таким образом талантливой молодежи предоставляется возможность получить высшее образование за счет государства.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Зуҳро Акбарова, зоология фанлари доктори:

— Бир неча йиллардан буён олий таълим соҳасида фаолият олиб бораман. Бугун янгиланаётган Конститутциямизга бефарқ эмасман, сабаби 51-модданинг 2-қисмида олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўз-ўзини бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи кафолатланмоқда. Ана шундай илмга, таълимга фанга бўлган эътибор конститутциявий даражада белгиланиши, бу албатта, ҳар қандай давлат ва жамиятнинг тараққий этишини, ривожланишини кафолатлайди. Мен бунга бефарқ эмасман.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Икром Маткаримов, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари директори:

— Янгиланаётган Конститутциямизда фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органлари масаласига алоҳида эътибор берилган. Жумладан, 17-моддада Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида биринчи маротаба Асосий Қонунда Ўзбекистон Республикасида фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органлари давлат ҳокимият органлари сирасига кирмаслиги аниқ белгиланмоқда. Бу Ўзбекистонда муҳим институт саналган маҳалланинг ўзига хос қонуний асосини яратади. Ва албатта, шарқона демократиянинг бошқарув услуби сифатида маҳалланинг обрў-эътиборини юксак даражага кўтаришига ишонамиз. Биз барчани 30 апрель куни ўтказилаётган референдумда фаол иштирок этишга чорлаймиз. Биз бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Сабина Қаюмова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори:

— Бадиий ижод эркинлигини кафолатласак, келажакда миллий адабиёт ва санъатимизни янги асар ва номлар билан бойишига, маданият ва маънавиятимизнинг янада юксалишига хизмат қилади. Мен 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумга бефарқ эмасман. Ва барча ижодкорларни ушбу референдумда фаол иштирок этишга чорлаб қоламан.

#menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Mansur Omonov, Janubiy Koreyaning Hanyang universiteti doktoranti, Janubiy Koreya

Konstitutsiyaviy islohot - bu inson sha’ni, uning qadr-qimmati, inson huquqlarini himoya qilish, davlat va jamiyat boshqaruvini tubdan isloh qilish, yoshlar siyosati, moliya, iqtisodiyot, ijtimoiy soha va barcha sohalarni qarab olganligi bilan ham ahamiyat kasb etadi. Bu jarayonlarda barchamizni faol ishtirok etishga chaqirib qolaman.
@menbefarqemasman

🌐Telegram sahifamizga obuna bo’ling -  @wayuuz

🌐Instagram🌐Facebook🌐YouTube | 🌐LinkedIn

www.wayu.uz
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Алиёр Абдувалиев, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими мудири:

— Сўнгги йилларда тиббиёт йўналишида кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлар амалга оширилмоқда, хориждан янги асбоб-усукуналар олиб келинмоқда. Бу фуқароларнинг сифатли тиббий хизмат олишини кафолатлайди. Янгиланаётган Конституциянинг 48-моддасида ҳам фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлигига урғу берилмоқда. Биламизки, ҳар қандай касалликда биринчи тиббий ёрдам тўғри кўрсатилса, халқ саломатлигига жуда катта ёрдам бўлади. Шунинг учун ҳам мен референдумда қатнашаман ва сизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақираман.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Ayollar kurashi so’nggi davrda o’zbek sportining eng sermahsul yo’nalishlaridan biriga aylanmoqda. Jasmina Immayeva unda yetishib chiqayotgan oltin avlod vakillaridan biri. Osiyo chempionati finaligacha yetib borgan yurtdoshimiz barchani Referendumda faol bo’lishga chorlaydi.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Зайнаб Дайибекова, қиличбоз:

— Қиличбозликни яхши кўрадиган одам мусобақа вақтида тез муносабат билдириш, қарор қабул қилиш ва дарҳол ҳаракат қилиш зарурлигини билади. Камдан кам жойларда вазият шу қадар тезлик билан ўзгаради. Шу сабабли биз тўғри танлов қадрини яхши биламиз. Чунки фақат у шоҳсупа томон етаклайди. 30 апрель. Биз бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman