Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.51K subscribers
36.3K photos
4.38K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига бериш талаби бекор қилинади

“Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–416-сон, 10.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ:

🔹юридик шахслар томонидан 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда солиқ суммалари тўғрисидаги архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбурияти бекор қилинади;

🔹юридик шахслар 2022 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбуриятидан озод этилади;

🔹 2023 йил 1 январдан бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади;

🔹2023 йилдан айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлар йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.

2023 йил 1 январдан қуйидаги статистик ҳисобот турлари бекор қилинади:

▫️Биржа фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида ҳисобот;
▫️Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот;
▫️Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида ҳисобот;
▫️Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот;
▫️Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот.

2023 йил 1 майдан юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга рухсат этилади.

📝 2024 йил 1 январгача “Архив” ахборот тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиб тадбиркорларнинг ҳужжатларини электрон қабул қилиш, сақлаш ҳамда сўровга кўра тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Ушбу қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади:

🔹ер участкаларига;
🔹биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;
🔹кўп йиллик дов-дарахтларга;
🔹мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.

Кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

▫️мулк ҳуқуқи;
▫️доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️ижара ҳуқуқи;
▫️иккиламчи ижара ҳуқуқи;
▫️хўжалик юритиш ҳуқуқи;
▫️оператив бошқариш ҳуқуқи;
▫️кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи;
▫️бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️рента;
▫️ипотека;
▫️сервитут;
▫️кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга қўйилган чекловлар.

❗️ Биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

☑️ Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:

▫️ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги);
▫️бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;
▫️белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.

📁Давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси тарздаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборатдир.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилади

Ҳукумат қарори (694-сон, 05.12.2022 й.) билан Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга кўра:

▫️суғуртанинг барча турлари (класслари) электрон шаклда сотилади ва расмийлаштирилади ҳамда уларнинг ҳақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида маълумотлар алмашинуви йўли билан суғурта ташкилотининг ахборот тизимида ва интернет ресурсида амалга оширилади;

▫️суғурта шартномасини тузиш учун суғурта ташкилотининг ахборот тизими орқали ариза берилади ва тегишли маълумотлар автоматик тарзда тўлдирилади;

▫️суғурта полислари рўйхатга олиниб, уларнинг айланмаси бўйича мониторинг олиб борилади.

🔢 Суғурта шартномаси Ягона ахборот тизимида рўйхатга олиш ва суғурта полисига ноёб рақам бериш орқали тузилади.

🔹 2022 йил 31 декабргача барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилади ҳамда барча суғурта компанияларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.

🔹 2023 йил 1 мартгача ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз расмийлаштириладиган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома онлайн тарзда юборилишини ҳамда кўриб чиқилишини амалга ошириш бўйича ягона мобил илова ишга туширилади.

🔹 2023 йил 1 июлгача ягона мобил илова орқали бошқа мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта даъволарига оид аризалар онлайн тарзда юборилиши ҳамда кўриб чиқилиши амалиётга жорий этилади.

🗓 Шунингдек, 2023 йил 1 июлгача “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

⚠️ Маълумот учун: Президент қарорига мувофиқ, суғуртанинг барча турлари (класслари)ни электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди

Қонун (ЎРҚ–808, 06.12.2022 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Унга кўра, эндиликда давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

🔹 кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:

агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 1 баравари (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача);

агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 50 фоизи (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан 1,5 бараваригача).

🔹 мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – БҲМнинг 10 фоизи (илгари БҲМнинг 25 фоизи);

жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи);

юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 50 фоизи (илгари БҲМнинг 1 баравари).

🔹 мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи).

🔹 гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 1 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача);
юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 2 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача).

🔹 қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 25 фоизидан 1 бараваригача).

🔹 автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

автомототранспорт воситалари учун – БҲМнинг 3 баравари (илгари транспорт воситаси двигателининг қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 10 бараваригача);

битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 10 фоизидан 50 фоизигача).

🔹 автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа- сингилларига, жиянларига – БҲМнинг 50 фоизи;

бошқа шахсларга – БҲМнинг 2 баравари (илгари БҲМнинг 3 баравари).

🔹 Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради

🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради:

🔹 Қўмиталар:

▫️Давлат статистика қўмитаси
Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Мудофаа саноати давлат қўмитасиМудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасиМаданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасиИқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Давлат солиқ қўмитасиСолиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Давлат божхона қўмитасиБожхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасиОила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасиВетеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

🔹Агентликлар;

▫️Ёшлар ишлари агентлиги
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Президент таълим муассасалари агентлиги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Кинематография агентлигиМаданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️“Ўзархив” агентлиги Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигиРақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигиКамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигиДори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

🔹Инспекциялар:

▫️Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясиРақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясиСув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

🔹Бошқа органлар:

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясиОлий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Эндиликда барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–847-сон, 16.06.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган.

➡️ Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди

Ҳукумат қарори (253-сон, 21.06.2023 й.) билан “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

📋 Қарор билан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати янгиланди.

🗓 2023 йил 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.

☑️ Шунингдек, автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг оширилган ставкада олинган “чиройли рақами” йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида 12 ойга сақланиши мумкин. Ундан кейин яна 12 ойга сақлаш учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида пул тўланади.

Илгари қўшимча 12 ой сақлаш тартиби бўлмаган, 12 ойдан кейин “чиройли рақам” олиб қўйилган.

Аукционда рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилганда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаганда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади.

Илгари аниқ муддат белгиланмаган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди

Ҳукумат қарори билан (279-сон, 07.07.2023й.) “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди

🔰 Низомга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда:

🔹51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғининг амалдаги солиқ ставкаси 50 фоизга;
🔹101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади;
🔹200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.

▶️ Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

🔸51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
🔸101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой муддатда;
🔸200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой муддатда.

🚫 Қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:

51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Дастурга киритилган тадбиркорлар томонидан божхона тартиб-таомилларига риоя этилган ҳолатларда уларга нисбатан “яшил йўлак” тартиби қўлланилади.

📁 Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

▫️51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
▫️101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой;
▫️200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️20 та вазирлик ва идораларда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади

Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–111-сон, 21.07.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ҳар бир инвесторга лойиҳа ишга туширилгунгача барча босқичда ҳамроҳлик қиладиган, хусусан ер олиш, инфратузилмага уланиш, рухсатномаларни расмийлаштириш каби масалаларни ҳал қилиб борадиган “инвестиция менежерлари” бириктирилади.

☑️ Фармонга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

🔸Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида Саноатни ривожлантириш жамғармаси;

🔸Вазирлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Саноат ва ташқи бозорларни таҳлил қилиш маркази;

🔸Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги тизимида Инвесторлар маркази;

🔸Экспортни рағбатлантириш агентлиги тизимида Экспортчилар маркази.

🌐 2023 йил 1 декабргача Электрон кооперация портали негизида Ўзбекистон Миллий саноат портали яратилади.

“GSP+” тизими имтиёзлари қўлланилишига доир маълумотлар олиш, синов лабораторияларини (шу жумладан, ветеринария, ўсимликлар карантини, санитария-эпидемиология соҳаларда) эркин танлаш, синов баённомаларини электрон расмийлаштириш имконини берадиган “E-sertifikat” ахборот тизими ишга туширилади.

➡️ “Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази” давлат корхонасининг Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритиш монопол функцияси бекор қилинади.

2023 йил 1 августдан
20 та вазирлик ва идораларда (қуйида рўйхати келтирилган) янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича “лойиҳа офислари” ташкил этилади.

💰Шунингдек, бино-иншоотлар харид қилиш ва ижарага олиш учун кредитлар Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Саноат ипотекаси” тизими асосида ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (307-сон, 22.07.2023 й.) Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга мувофиқ, касаначиликни ташкил қилган тадбиркорларга Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан улар фаолиятининг дастлабки 3 ойида бир ойлик ўртача даромади миқдорида 1 марталик субсидия берилади.

📝 Субсидия олиш учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида маҳаллий меҳнат органига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) портали орқали мурожаат қилиши мумкин. Мурожаатда касаначи маълумотлари, субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварақ ва манзили кўрсатилади.

🗓 Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Субсидия ажратиш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:

🔹 ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганида;

🔹 касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси Ягона электрон шартномалар порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;

🔹 касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги даромади ҳақидаги маълумот ҳаққонийлиги тасдиқланмаса.

🚫 Мурожаат рад этилганида 1 кунда бу ҳақида мурожаатчига хабар берилади.

📁 Субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганида 5 иш кунида субсидия мурожаатчига ўтказиб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot