Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.5K subscribers
36.9K photos
4.46K videos
19 files
16K links
Download Telegram
#жараён
#ишчи_гуруҳ

📍Республика ишчи гуруҳи Чирчиқ шаҳрида

🔹 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сонли Фармонни ижросини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Нодира Каримова, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Роҳила Абдуқодировалардан иборат Республика ишчи гуруҳи Чирчиқ шаҳрида бўлди.

🔹 Ишчи гуруҳ аъзолари шаҳарда ташкил этилган Хунармандлар уюшмаси аъзоларининг кўргазмалари билан танишдилар. Шунингдек, "Бахт", "Камолот", "Турон" маҳалла фуқаролар йиғинларининг иш фаолиятларини ўргандилар ва маҳалла ходимларига керакли маслаҳат ва тавсиялар бердилар.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site