Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.5K subscribers
36.2K photos
4.37K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
#Қабул_2022

Президент мактабига ҳужжат топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар орасида анкета (маълумотнома) ҳам бор.

📌Анкета намунасини portal.piima.uz сайтидан қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:👇👇👇
https://piima.uz/storage/public/userfiles/files/1/ANKETA%202022-23/Anketa.pdf

👆Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлар 20-июнга қадар онлайн тарзда ariza.piima.uz сайти орқали қабул қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2022

ОТМга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш имтиёзига эгалар қабул параметрларидан ташқари қабул қилинади

“Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан:

▫️давлат ОТМларида улар имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;

▫️ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасарруфида ушбу таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифи асосида Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;

▫️давлат ОТМ магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

🔘 Шунингдек, давлат ОТМ магистратурасига қабул бир йилда икки мартаавгуст ва январь ойларида ташкил этилади. Бунда:

🔹август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМларининг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;

🔹январь ойидаги қабул – дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

❗️Давлат ОТМ магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси ОТМ томонидан мустақил белгиланади.

Табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори Давлат комиссияси томонидан белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда ОТМ томонидан мустақил белгиланади.

ОТМга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2022

ОТМга ўқишга киришда хотин-қизларга қўшимча 2 мингта давлат гранти ажратилади

🔰Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:

🔸давлат ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;

🔸давлат ОТМга (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

🔸ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуаси имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.

☑️ 2022/2023 ўқув йилидан республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратиб борилади.

Қарорга кўра, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2022/2023 ўқув йилидан бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади. Бунда:

тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50 фоизи аниқ ва табиий фанлар, техника ва тиббиёт йўналишлари орасида тақсимланади;

ҳар йили 20 июлгача тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти ўринларининг ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тақсимоти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.

🔄 Қарорга кўра, қуйидагилар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади:

▫️2021/2022 ўқув йилида давлат ОТМ магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;

▫️2022/2023 ўқув йилидан давлат ОТМ магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2022

Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 20 июндан бошланади

🔘 Давлат ОТМга қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлгача (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

🔰Бунда, абитуриентлар:

🔹тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаши мумкин;

🔹рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2022

⚡️ 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрлари тақсимоти тасдиқланди

🔰
2022/2023 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кундузги, сиртқи, кечки, масофавий таълим шакллари бўйича ҳамда ОТМ магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари:

▫️кундузги юклаб олиш;

▫️сиртқи юклаб олиш;

▫️кечки юклаб олиш;

▫️масофавий юклаб олиш;

▫️магистратура юклаб олиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қабул_2022

⚡️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

🖥
2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Рўйхатдан ўтказиш 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам) давом этади.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10 июлгача (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

🌐 Рўйхатга олиш ДТМнинг расмий веб-сайти – my.dtm.uz ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали онлайн амалга оширилади.

Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

⚠️ Таълим йўналишларини эса 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

🔗 2022/2023 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2022

❗️Бугундан абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2022-2023 ўқув йилида ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

➡️ Абитуриентлар тест синовларида қатнашиш учун мазкур рухсатномани my.dtm.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олиши мумкин.

🔰Рухсатномани ДТМнинг қуйидаги махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:

▫️ @e_dtm_mandatbot
▫️ @e_dtm_mandat1bot
▫️ @e_dtm_mandat2bot
▫️ @e_dtm_mandat3bot
▫️ @e_dtm_mandat4bot

🗓 Эслатиб ўтамиз, тест синовлари 8 августдан бошланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2022

❗️Юридик техникумларга кириш тест синовлари 25 августда ўтказилади

2022/2023 ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари 2022 йил 25 август куни бўлиб ўтади.

📍Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ майдонларда ташкил этилади.

⚠️ Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга (рухсатномада кўрсатилган) белгиланган вақтдан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда тест синовида иштирок этиш рухсатномаси билан келиши сўралади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қабул_2022

⚡️ ОТМга кириш тест синовлари бўйича якуний натижалар (мандат) эълон қилинди

2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

📌 Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

1️⃣ my.dtm.uz сайти орқали:

Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ mandat.dtm.uz сайти орқали:

Бунда сайтнинг “Bakalavr-2022” бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3️⃣ СМС хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

4️⃣ ДТМнинг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

▫️ @e_dtm_mandatbot
▫️ @e_dtm_mandat1bot
▫️ @e_dtm_mandat2bot
▫️ @e_dtm_mandat3bot
▫️ @e_dtm_mandat4bot

5️⃣ QR-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

6️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

Тест натижалари қайдномаси ОТМга тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/xyuldoshvoyev