Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.52K subscribers
36.5K photos
4.41K videos
17 files
15.8K links
Download Telegram
#Чирчиқ_шаҳар
#Очиқ_мулоқот

✳️ ЁШЛАР ВА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Сектор раҳбарлари ташаббуси билан "Кимёгар" ва "Шодлик" МФЙларда "Сайёр қабул" бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

📌 Учрашувда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.

🗒 Тадбир давомида аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадларини оширишга қаратилган истиқболли режалар ҳақида маълумотлар берилди.

📌 Шундан сўнг сектор раҳбарлари фуқароларни қийнаб келаётган муаммолари билан қизиқди.

Аҳоли айниқса, ёшлар ўз фикрлари, таклифлари ва ташаббуслари, қолаверса, ўзларини қийнаб келаётган муаммолари хусусида раҳбарлар билан очиқ мулоқот қилишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Чирчиқ_шаҳар

⚡️ Келгуси режалар белгилаб олинди

📌 18-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги Педагогик кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

🔸Бунда Давлат таълим стандартларининг бажарилиши, ўқувчиларнинг билим даражаси, фанларни ўзлаштириши, таълим сифатини кўтариш масалалари муҳокама қилинди.

🔹Шунингдек, биринчи ярим йилликда олиб борилган маънавий-маърифий ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Жараён
#Чирчиқ_шаҳар

⚡️Ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлади

🔹Тошкент вилояти ҳокимининг фармойишига асосан шаҳар ҳокимининг 2022 йил 11 январдаги «Маҳалларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларини лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги Фармойиши қабул қилинди.

🔹Мазкур Фармойишга биноан сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларининг таништирув жараёнлари амалга оширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Чирчиқ_шаҳар

🔎 Ўтганлар ёди азиз

📌Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз бурчини бажараётган пайтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг хонадонларида бўлди.

🔹Уларнинг оила аъзоларига Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#Чирчиқ_шаҳар

📌 Чирчиқлик ёшлар Бухорога саёҳат чиқишди

📍Тошкент вилояти прокурори С.Самадовнинг ташаббуси билан ташкил этилган 2 кунлик саёҳатга шаҳримиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва ижтимоий фаол 40 нафар ёшларимиз жўнаб кетишди.

🔹 Бундан асосий мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда тарбияланаётган болаларга давлат ва жамоатчилик ёрдамларини кўрсатиш билан бир қаторда ёшларимизни кўҳна ва навқирон тарихимиз, тарихий обидаларимиз билан яқиндан таништиришдир.

Ёшларимизнинг ҳаяжони, завқи ўзгача бўлди.
Саёҳат таассуротлари Сизларга ҳам улашиб борамиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Чирчиқ_шаҳар
#учрашув

📌 Битирувчилар билан навбатдаги учрашув ўтказилди

🔹Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қатор топшириқлар берилган эди.

🔹Бугун мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 14-сонли умумтаълим мактабида 13, 14, 18 ва 25-сонли умумтаълим мактаблари битирувчилари билан шаҳар ҳокими Д.Хидоятов бошчилигида навбатдаги учрашув ўтказилди.

🔹Тадбирда шаҳар ҳокими томонидан битирувчиларнинг бугунги кунда энг керакли бўлган касбни танлаши ва мақсад сари олға қадам босиши лозимлиги таъкидланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Чирчиқ_шаҳар

✳️ Чирчиқ шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Бўриев ташаббуси билан бугун "Мурувват" МФЙ ҳудудида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда:
📌 Чирчиқ шаҳар прокурори Х.Бўриев "Мурувват" МФЙ ҳудудида яшовчи аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни тинглаб, муаммоларни ижобий ва қонуний кўриб чиқиб ҳал этишлик учун мутассадиларга топширқлар берди.

📌 Бундан ташқари, Х.Бўриев йиғилганларга ҳозирги кунда юритилаётган "Темир" , "Ёшлар " ҳамда "Аёллар дафтар"лари ҳақида маълумотлар ва тушунчалар бериб ўтди ҳамда уларга киритилган оилаларнинг муаммолари юзасидан маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчиларининг таклифларини ўрганди.

📌Қабулда билдирилган мурожаат ва муаммолар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Чирчиқ_шаҳар
#Очиқ_мулоқот

♦️
Чирчиқ шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Бўриев “Шодлик” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан давра сухбати ўтказди.
Унда сектор раҳбари маҳаллаларда аҳоли ўртасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, “Оила муқаддас – никоҳ муқаддас” ғоясини тарғиб қилиш орқали қонуний никоҳнинг афзалликлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди.

♦️Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган хотин-қизлар фаоли Д.Қурбанова томонидан маҳаллаларда ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизларни бўш (вакант) ва захираланган (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш чоралари кўрилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Чирчиқ_шаҳар

✳️"Спорт билан доимий равишда шуғулланиш-соғлом тан ва соғлом фикр гарови"

📌Бугун Чирчиқ шаҳар 2-сектор ҳудудидаги “Ёшлик” маҳалласида
2-сектор хотин -қизлари иштирокида спорт мусобақаси бу́либ у́тди.

❇️Тадбирда “ Мурувват’’, ‘’Хумо’’, “Чинор”, “Семург”, “Нур”, Мир Алишер МФЙ фаол хотин-кизлари иштирок этиб, улар спортнинг теннис, шахмат-шашка, югуриш турлари бу́йича бахслашишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#Чирчиқ_шаҳар

📌 Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ота-оналарни огоҳлантиради!

🔺
Энди ўқувчилар ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузган тақдирда, уларнинг ота-онасини маъмурий жавобгарликка тортиш мумкин бўлади.

🔺 Хабарингиз бўлса, Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи билан “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари” янги таҳрирда тасдиқланди.

🔹 Янги таҳрирдаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, тартиб бузар ўқувчилар ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га нисбатан муассасага бириктирилган инспектор-психолог томонидан тегишли маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш мумкин бўлади.

🔹 Ўқувчи ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилмаса, уларга нисбатан қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

🔸 ўқувчининг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзиш;

🔸 қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш;

🔸 ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни муассасага таклиф қилиш, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши доирасида муҳокама қилиш;

🔸 фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш;

🔸 ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га нисбатан муассасага бириктирилган инспектор-психолог томонидан тегишли маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш.

🔹 Эслатиб ўтамиз, эски таҳрирдаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларида тартиб бузар ўқувчилар ота-онасининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш ҳамда уларни маъмурий жавобгарликка тортиш каби жазо чоралари белгиланмаган эди.

🔹 Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлманг! У сизнинг бугунингиз ва келажагингиздир.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🌐 Web-site
#Чирчиқ_шаҳар

📌
Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси шаҳардаги вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади!

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилангандек, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексига кўра, ота ва она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Фарзанд тўла муомалага лаёқатли бўлса, унинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича она-оналар жавобгар бўлмайдилар.

📍Шахс қуйидаги ҳолларда тўла муомалага лаёқатли деб топилади:

✔️вояга етганда (18 ёшга тўлганда);

✔️вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб топиш (эмансипация);

✔️вояга етмаган шахс қонуний никоҳ муносабатларига киришганда.

✔️Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.

✔️Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт.

✔️Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.

✔️Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга.

✔️Ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт.

✔️Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик жаримага сабаб бўлади.

✔️Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш уларнинг ота-онаси зиммасига юклатилади.

✔️Ота-она ўз болаларининг қонуний вакиллари ҳисобланадилар ҳамда ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар билан бўлган муносабатларда, судда алоҳида ваколатсиз уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар.

✔️Васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ота-она ва болалар манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик борлиги аниқланганда, ота-она ўз болаларининг манфаатларини ҳимоя қилишга ҳақли эмас.

✔️Ота-она ва болалар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлганда васийлик ва ҳомийлик органи болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил тайинлаши шарт.

✔️Ота-она болани қонунга асосланмасдан ушлаб турган ҳар қандай шахсдан унинг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли. Низо чиққан тақдирда, ота-она ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу талабларни кўришда суд болани ота-онасига қайтариш унинг манфаатларига зид деган хулосага келса, боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг даъвосини рад қилишга ҳақли. Агар суд ота-она ҳам, болани ўз қарамоғига олган шахс ҳам болага лозим даражада тарбия беришни ҳамда уни камолотга етказишни таъминлай олмайдилар, деб топса, болани васийлик ва ҳомийлик органи қарамоғига олиб беради.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🌐 Web-site
#Чирчиқ_шаҳар

📌“Йил аёли” миллий танловининг шаҳар босқичига таклиф этамиз

Биринчи шарт – “Ўзини таништириш”;
Иккинчи шарт – “Савол ва жавоб”;
Учинчи шарт – “Замонавий ўзбек аёли”.

📌Танловда қуйидаги 11 номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади
 “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси:
“Йилнинг энг фаол олима аёли”номинацияси:
“Йилнинг энг илғор тадбиркор  аёли”номинацияси:
“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”номинацияси:
“Ўз касбнинг устаси бўлган йил аёли” номинацияси :
“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” номинацияси:
“Йилнинг энг яхши уй бекаси” номинацияси:
“Йилнинг энг жонкуяр устози” номинацияси:
“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчи” номинацияси:
“Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинацияси:
“Йилнинг энг яхши IT-дастурчи аёл” номинацияси:

“Йил аёли” миллий танловининг шаҳар босқичига таклиф этамиз.

Мурожаатлар учун телефон: +99891-778-21-59
+99899-786-66-82

#Касб_ҳунарга_ўргатиш
#Чирчиқ_шаҳар

❇️Куни кеча Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Илёр Акбаров ва Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлими мудири Назокат Уразовалар бошчилигида Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактабларида тикувчилик касбига қизиқувчи 200 нафарга яқин битирувчи синф ўқувчи қизлари учун UzTexGroup корхонаси билан ҳамкорликда экскурсия ташкил этилди.

🌐Батафсил⬅️

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook