Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.49K subscribers
36.9K photos
4.47K videos
19 files
16K links
Download Telegram
#ТАШРИФ

Чирчиқ шаҳар "Ифтихор" маҳалласига ёндош худуд бўлган Боғдорчилик-узумчилик" ширкати ўрнида замонавий турар жойлар қурилиши режалаштирилган эди.
Жорий йил 24- июн куни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари К.Тўлаганов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Д.Хидоятовлар қурилиш жараёнларининг дастлабки ишлари қай холатда кетаётганини кўриш, иш юритиш режаларини кўздан кечириш мақсадида худудга ташриф буюрдилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ТАШРИФ

Тор доирада бўлиб ўтган тадбирда, қурилиш ишларига масъул бўлган шаҳардаги электр , газ, ичимлик сув, коммунал хизмат, оқава сув, кадастр, алоқа хизматлари ва бошқа корхонахона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан бирма бир сухбат қуриб, режалардаги киритилган инноватцион янгиликлар, ютуқлар ва камчиликларини ўрганиб, тегишли йўл-йўриқлар, маслахатлар ва қатий топшириқлар бердилар.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ТАШРИФ

Хозирги кунда шаҳарда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини назорат қилиб, холатни кузатиш учун Тошкент Вилояти ҳокими Д. Хидоятов ҳамда Ўзбекистон Републикаси қурилиш ишлари вазири ўринбосари
К.Тўлагановлар Чирчиқ шаҳрига ташриф буюрдилар. Қурилиши кенг кўламда бошланиб кетган кўп қаватли уйларнинг бошланғич ишлари жадал давом этдирилмоқда.
#ТАШРИФ

Воқеа майдонини айланиб, холат билан танишиб чиққан меҳмонлар, қурилиш учун масул ташкилотлар раҳбарлари билан иш юзасидан суҳбалашдилар. Суҳбат жараёнида кўп қаватли уйларни қурилиши бўйича тармоқ жадвали билан ҳам танишиб чиқиб, қўшимча топшириқлар ҳам берилди. Қурилиш ташкилотларидаги маблағ билан боғлиқ бўлган масалаларни, вилоят ҳокими томонидан, мутасадди банклар билан боғланиб ижобий ҳал қилиб берилди. Сухбат давомида қурилаётган уйларни сотиш масаласи ҳам кўтарилди. Д.Хидоятов Чирчиқ шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари М.Юсуповга, аҳоли билан ишлаш, қурилаётган янги уйларнинг шароитлари, нархи, имкониятлари хақидаги маълумотларни ҳалқ орасида кенг тарқатилиши юзасидан топшириқлар берди.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ТАШРИФ

🇺🇿🇹🇲 Туркманистон Республикаси президенти Г. Бердимуҳаммедов 4-5 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

👉https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY
#ташриф

⚡️⚡️ Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига ташриф буюради.

https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
#ташриф

📍Татаристон Республикасининг "Real Case" бизнес-клуби иштирокчилари 40 нафар тадбиркордан иборат делегацияси "Чирчиқ кимё-индустриал" технопаркига ташриф буюрди.
________________________

📌Делегация участников бизнес клуба Республики Татарстан «Real Case», состоящая из 40 предпринимателей посетила химико-индустриальный Технопарк «Чирчик»

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/CHIRCHIQ_RASMIY

🌏Facebook | 🔹 Instagram | 🎥 YouTube | 🌐 Web-site
#ташриф

⚡️⚡️Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва “Ekvator Group” корхонаси ўртасида умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳани ишга тушириш бўйича келишув битими имзоланди

Айни кунларда Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов бошчилигидаги ишчи гуруҳ хизмат сафари билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди.

Дастлаб, делегация аъзолари “Ekvator Group” корхонаси мутасаддилари билан учрашишди.
Икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, Чирчиқ шаҳрида текстил саноатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича музокаралардан сўнг томонлар “Ekvator Group” текстил корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари билан танишишди.

Учрашув якунида Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва “Ekvator Group” корхонаси ўртасида биринчи босқичда 25 млн. АҚШ доллари, умумий қийматда 40 млн. АҚШ долларига тенг бўлган Ўзбекистонда биринчи текстил мато ва маҳсулотлари қолдиқларини қайта ишлаб, ип-калава ҳолатига келтириш бўйича инвестицион лойиҳани ишга тушириш юзасидан келишув битими имзоланди.

💬Telegram I 🌐Facebook I 🌐Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ташриф
#теленигоҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент вилоятига бўлган
ташрифи давомида Чирчиқ шаҳридаги янги корхоналар фаолияти билан танишди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Учрашув

Татаристон Республикасида бўлиб турган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Хидоятов бошчилигидаги делегация Казан шаҳридаги "КЭР-Холдинг" АЖ корхонасига
ташриф буюрди.

КЭР Холдинг” АЖ Бош директори И.Сахабиев билан билан учрашув ўтказди.
Учрашув дамомида томонлар Чирчиқ шаҳрида “КЭР Холдинг” томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бориб, 2 та келишувга эришишди.

Келишувларга асосан “КЭР Холдинг” томонидан шаҳарда двигатель, газотурбина ва компрессорларни қайта таъмирлаш ҳамда Ўрта Осиёда нефть ва кимё йўналишида ишлатиладиган двигатель, компрессор ва турбиналарга хизмат кўрсатиш учун сервис марказини ташкил этиш бўйича келишув битимини имзоланди. Битимга асосан қурилиш ишлари жорий йилнинг октябрь ойида бошланиб, лойиҳа 2024 йил январь ойида ишга туширилади.

Шунингдек, “КЭР Холдинг” томонидан намуна лойиҳа сифатида шаҳарнинг барча қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда иссиқлик тизимини тўлиқ бошқарувига олиш ва тизимда ортиқча исcиқликдан фойдаланиб коогенерация станциясини қуриш учун 12 млн. доллар инвестиция киритилади.

Лойиҳа бўйича ТИА тайёрланиб, тез кунларда битим имзоланиши режалаштирилмоқда.
Музокаралар якуни бўйича Англашув Меморандуми имзоланди.

#Татаристон #Чирчиқ #Ташриф

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬 Telegram 🌐Facebook
🌐 Instagram 🌎 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Учрашув
#Инвестиция

“КЭР Холдинг” томонидан намуна лойиҳа сифатида Чирчиқ шаҳарнинг барча қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда иссиқлик тизимини тўлиқ бошқарувига олиш ва тизимда ортиқча исcиқликдан фойдаланиб коогенерация станциясини қуриш учун 12 млн. доллар инвестиция киритилади.

Музокаралар якуни бўйича Англашув Меморандуми имзоланди.

#Татаристон #Чирчиқ #Ташриф

💬 https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Учрашув
#Ҳамкорлик

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Хидоятов бошчилигидаги делегацияси Татаристон Республикасидаги “ТЭМ-ПО” АЖ холдинг компаниясида бўлиб унинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишди ва Бош директори Рустем Шарифуллин билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий потенциали юзасидан тақдимот ўтказилди.
Учрашувда Р.Шарифуллин томонидан бугунги кунда ишлаб чиқариш ҳажми кенгайиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 4-5 га ер майдонида ҳозирги кунда аукционда турган ишлаб чиқариш бино-объектини сотиб олиш ва қурилиш учун бошланғич этапда 16 млн.доллар хорижий инвестиция маблағларини киритиш ҳамда келажакда Ўрта Осиё учун металлоконструкция ва металл трубаларни ишлаб чиқариш юзасидан таклифи билдирилди.

Маълумот учун: ТЭМ-ПО” АЖ 140 Га ер майдонида жойлашган бўлиб, холдинг таркибида 8 та йирик корхона мавжуд. Бугунга келиб, “ТЭМ-ПО” АЖ металл трубаларни ишлаб чиқариш бўйича Россиянинг кучли 3 талик корхонасига киради.
Музокаралар якуни бўйича томонлар Англашув Меморандумини имзолашди.

#Татаристон #Чирчиқ #Ташриф

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬 Telegram 🌐Facebook
🌐 Instagram 🌎 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Учрашув
#Ҳамкорлик

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Хидоятов бошчилигидаги делегацияси Татаристон Республикасидаги “ТЭМ-ПО” АЖ холдинг компаниясида бўлиб унинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишди ва Бош директори Рустем Шарифуллин билан учрашув ўтказди.

#Татаристон #Чирчиқ #Ташриф

💬 https://t.iss.one/xyuldoshvoyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Учрашув
#Ҳамкорлик

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Хидоятов Татаристон Республикасининг Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазири М.Айзатуллин билан учрашув ўтказди.

Учрашувда шаҳарда коммунал хизматини аудитда ўтказиш ва шу орқали тизимни такомиллаштириш ҳамда шаҳарда янги кўп қавватли турар жойларни қуриш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Музокара давомида шаҳар ҳокими Д.Хидоятов томонидан Чирчиқ шаҳрида қурилиш ва коммунал соҳасида амалга оширилган ишлар, ислоҳатлар ва келажакда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар бериб ўтди.

Музокаралар якуни бўйича Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазири М.Айзатуллин томонидан Чирчиқ шаҳрида келажакда амалга ошириладиган лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиш учун Татаристон Республикасининг соҳа мутахассисларини ҳамда қурилиш соҳасидаги йирик компанияларини Чирчиқ шаҳрига юбориши келишиб олинди.

#Татаристон #Чирчиқ #Ташриф

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬 Telegram 🌐Facebook
🌐 Instagram 🌎 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Учрашув
#Ҳамкорлик

Тошкент вилояти Чирчиқ шахар хокими Д.Хидоятов бошчилигидаги делегация бугун Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.Шайхутдинов билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда томонлар бугунга келиб долзарб соҳалардан бири IT соҳасини ҳамкорликда ривожлантириш ҳамда шаҳарда IT резидентларини сонини кўпайтириш ва ўзаро масофавий хизматларини (BPO) йўлга қўйишга келишиб олинди.

Р.Шайхутдинов томонидан, Чирчиқ шаҳрида намунавий тарзида олий, мактабгача ва мактаб таълим тизимида рақамли дарсликларни йўлга қўйиш, Хитойнинг электроника ишлаб чиқарувчи Full River компанияси ва Татаристоннинг бошқа компанияларни Чирчиқ шаҳрига таклиф этиш, Чирчиқ шаҳрида хайдовчисиз ҳаракатланувчи транспорт воситасини синовдан ўтказиш ва ушбу йўналишда тадқиқотларни ўтказиш учун норматив ҳужжат ишлаб чиқиш таклифлари билдирилди.

Шунингдек, Чирчик шаҳар ҳокими Д.Хидоятов томонидан икки мамлакат компанияларининг қўшма стартап лойиҳаларини Чирчиқ шаҳрида амалга оширишга таклиф этилди.
Шу билан бирга, Татаристон Республикасининг Б.Рамеев номидаги IT парк резидентларини Чирчиқ шаҳрига ташрифи буюриши ҳамда шаҳарда яратилган имкониятлар бўйича жойига чиққан ҳолда тақдимотларни ўтказилишига келишилди.

#Татаристон #Чирчиқ #Ташриф

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬 Telegram 🌐Facebook
🌐 Instagram 🌎 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Учрашув
#Ҳамкорлик

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Хидоятов бошчилигидаги делегация бугун Татаристон Республикаси ҳудудида жойлашган йирик қурилиш “Юнистрой”АЖ компанияси раҳбарияти ва соҳа мутахассислари билан учрашиб тақдимот ўтказилди.


Учрашувда томонлар қурилиш йўналишида тажриба алмашдилар ва шаҳарда коммунал хизматини ривожлантириш, “ақлли” уй тизимини жорий этиш ва янги қўп қаватли турар жойларни қуриш бўйича музокаралар ўтказишди.

Музокаралар якуни бўйича “Юнистрой” АЖ билан шаҳарда келажакда амалга ошириладиган қурилиш соҳасидаги лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиш учун мутахассис ва раҳбариятни Чирчиқ шаҳрига юборишга келишиб олинди.

#Татаристон #Чирчиқ #Ташриф

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬 Telegram 🌐Facebook
🌐 Instagram 🌎 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM