Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.55K subscribers
36.4K photos
4.4K videos
17 files
15.7K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Пиёдалар йўлни пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида кесиб ўтишда транспортларнинг ҳаракатланишига халақит бермасликлари, яқинлашаётган транспортларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, кўринишни чекловчи тўхтаб турган транспорт ёки бошқа бирор тўсиқ панасидан чиқмасликлари керак.

Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

☑️ Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.

🔰 Ушбу ишора қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

▫️йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;
▫️тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;
▫️фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;
▫️шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);
▫️“Болаларни ташиш” таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.

Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

2022 йил 1 декабрдан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади.

🔰Мазкур тизим қуйидагиларни назарда тутади:

🔹ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

🔹ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

🔹муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🅿️ Автомобиль тўхташ жойлари ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади:

🔹 автомототранспортни таъмирлаш, ювиш, унга ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш, бунинг учун махсус ажратилган жойдан ташқари;

🔹 двигатель ва агрегатлар учун очиқ ҳолдаги оловдан фойдаланиш;

🔹 автомототранспортни соатига 5 км дан ортиқ тезликда бошқариш;

🔹 тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш;

🔹 ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун жойлар барпо этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Мопедни бошқариш учун А тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.

❗️Мопедни бошқаришга 16 ёшдан рухсат этилади.

➡️ Мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем тақишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔘 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 4 млн 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 9 млн сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

🔸 тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

🔸 тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

🔸 зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

🔸 йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Поездларнинг вагонлари, автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – БҲМнинг иккидан бир қисми (150 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Пиёдалар йўлни пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида кесиб ўтишда транспортларнинг ҳаракатланишига халақит бермасликлари, яқинлашаётган транспортларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, кўринишни чекловчи тўхтаб турган транспорт ёки бошқа бирор тўсиқ панасидан чиқмасликлари керак.

Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рўйхатлаш рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

🚖 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш – ана шу қурилмаларни мусодара қилиб:

👉 фуқароларга 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача;

👉 мансабдор шахсларга эса – 810 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot