Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Очиқ_дарс #Чирчиқ
САИДА МУАЛЛИМНИНГ ҚАЛБ ДАФТАРИ
Қайта яшаш учун имкон берилса...
Адабиётдек улуғ, адабиётдек сеҳрли фан бўлмаса керак. Тил ва адабиёт соҳасига умрини бахш этган муаллима Саида Мирзараҳимова 1964 йилнинг 8 январида Чирчиқ шаҳрининг "Ҳайдар Мақсудов" маҳалласида туғилди. Филология йўналишида бакалавр дипломини қўлга олди-ю, мактаб остонасига садоқат қасами билан кириб келди. "Раҳматли хўжайиним дарахт бир ерда кўкаради, деб айтар эдилар. Мана, 35 йилдирки, 12-мактабда она тили ва адабиёт фанидан дарс бериб келаман. Даргоҳга меҳримни бердим, ҳатто менинг биринчи уйим мактаб бўлиб қолди. Нафақа ёшига аллақачон етганман, аммо кета олмайман. Моддий сабаб учун эмас, асло, мен шунчаки... уйимдан кета олмайман. Яратган менга яшаш учун иккинчи умр берган тақдирда ҳам ўқитувчиликни танлаган бўлар эдим...", – дейди муаллима.
Тасаввур дунёси
– Фаним аниқ фанлардан мутлақо фарқ қилади. Унинг негизини тасаввур ташкил этади. Дарсларим ҳам шундай, асарларни саҳналаштириб ўрганамиз. Аввал парча ўқилиб, тушунча берилади саҳналаштирилади. сўнгида ўқувчининг ўзи тўлиқ асарни истаб, қизиқиб ўқийди. Синфда ўз ҳисобимдан кутубхона ҳам ташкил қилганман. Марафонлар бўлса, ўзимни қўярга жой топа олмай китоб сотиб оламан. Баъзан маблағ муаммо бўлиб туради, аммо шу китобни олмагунимча кўнглим жойига тушмайди.
Интилиш чегара билмайди
– Ҳамма нарсанинг иложи бор. Истасангиз бахт бир қадам. Фақат мақсад сари тинимсиз интилиш, ўзлигини унутмаслик ва яратгандан мадад сўраш кифоя. Интилиш чегара билмайди. Ҳа айтганча, умр йўлларида сиз ким ва қайси касб эгаси бўлишингиздан катъий назар, китоб сизнинг доимий ҳамроҳингиз бўлсин. У инсоннинг тафаккур гулшанини чароғон этиб, тўғри йўл кўрсатгувчи йўлчи юлдуз бўла олади. Келажакда ўқувчиларим ҳақиқий комил инсон бўлиб етишса бас, мен учун бундан ортиқ мукофот йўқ.
Муаллимлик моддият манбаи эмас
– Ўқитувчи дегани ҳар доим ўқувчидан йўқ деганда бир қадам олдинда бўлмоғи шарт. Ўқиш, изланиш, ўзини устида яна ва яна ишлаш муаллимнинг кунлик рефлексига айланиши лозим. Бу – нафақат соҳамнинг, балки барча касбнинг олтин қоидаси. Техниканинг моторини ишлатиб, ёғлаб турмаса, у қотиб қолади. Шу сингари кадр ҳам ўз устида ишламадими, тамом, "занглаб" қолаверади. Моддий таъминот ва баъзи мажбуриятлар учун устозликни танлаб, неча-неча ниҳолларнинг умрини беҳуда сарфламанг. Зеро муаллимлик касбининг юки оғир.
Шогирдларим
– Кўз очиб юмганим шу мактаб бўлди. Мен ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайман, фақат шу ўқувчиларим эртага менга бегона бўлмай, бир сўзлик каломини аямай эслаб турса, шунинг ўзи мен учун катта совға. Шогирдларим бугун ҳар соҳада ишлашади: Зуҳра Миргазиева (Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари), Беҳзод Ядгаров (12-мактаб ўқитувчиси), Сарвиноз Ибрагимова (12-мактаб ўқитувчиси), Саъдулла Зокиров (Чирчиқ шаҳар тармоқлари бошлиғи), Ҳасан Мадалиев (Чирчиқ шаҳар ИИБ ходими), Шаҳбоз Муҳаммеджонов (Чирчиқ шаҳар ФВБ бошлиғи), Холида Ғаниева (Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи).
P.S. Маълумот ўрнида: ушбу мактабни битириб, юқори лавозимда ишлаётган собиқ ўқувчилар: Нодиржон Ирисов - Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай тумани бўлим бошлиғи; Мўмин Якубов - Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлик заводи бошқарув раиси ўринбосари, Улуғбек Миразиков - "Ҳамкорбанк" Чирчиқ шаҳар филиали кредит бўлими бошлиғи, Мурод Раимов - Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани ИИБ бошлиғи, Саъдулла Зокиров - Чирчиқ шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошлиғи.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi