Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
25.4K photos
2.88K videos
127 files
7.93K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#диққат

Камера ва микрафонларимиз Нурафшон Ёшлар Маркази мажлислар залида.

Бир неча дақиқалардан сўнг Тошкент вилояти мутасаддилари билан "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бошланади.

Учрашув инстаграмда жонли эфир орқали трансляция қилинади.

Инстаграм саҳифамиз ссилкаси:👇
https://instagram.com/yoshlar_kundaligi?r=nametag
#Бекобод_тумани
#Маънавият_сарчашмаси
#Ибрат

📖 Бекобод туман Aхборот-кутубхона маркази фойдаланувчиси 70 ёшли Одилова Гулсара ая фаол китобхонлардан.

🔹Эътироф этишга муносиб китобхон ая бугун кўплаб тумандошларимизга намуна бўлса ажаб эмас!

Бекобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
#огоҳ_бўлинг

💨Жорий йил 1-2 апрель кунлари Ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудида ҳосил бўлувчи совуқ ҳаво оқими Қирғизистон орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келиши оқибатида 1, 2 апрель кунлари республика ҳудудида ҳаво ҳарорати пасаяди.

🌡1 апрель куни ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 С илиқ, кундузи 5-10 С гача илиқ бўлиши;

🌡2 апрель куни ҳаво ҳарорати кечаси 0-2 С илиқ бўлиб, айрим жойларда 1-3 С гача совуқ, кундузи 12-17 С гача илиқ бўлиши кутилмоқда.

👉Вазиятнинг кескинлигини инобатга олган ҳолда кутилаётган совуқ ҳаво билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Бекобод туман Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи хизматларнинг шайлиги оширилсин;

🏬Туман ижтимоий соҳа объектларининг тайёргарлик ҳолатлари тегишли хизматлар томонидан ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилиши назоратга олинсин;

🏢Каналлар, коллекторлар, ерли хонадонлар, кўп қаватли уйлар атрофидаги ирригация ариқлари ҳамда трубомостлар атрофидаги ариқларнинг ёмғир сувларини тўсиб қолувчи чиқиндилардан тозалаш ва сув ўтказиш қобилиятини яхшилаш ишлари ташкиллаштирилсин;

☝️Ҳушёрликни оширган, ҳар бир вазиятдан хабардор бўлиш мақсадида тегишли ташкилот идоралар ходимларидан 2021 йил 1-2 апрель кунлари навбатчилик графиги тузилиб навбатчилик ташкил этилсин ва ҳудуддаги ҳолатлар юзасидан ҳар 3 соатда, вазият кескинлашганда эса зудлик билан Бекобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи диспетчерига 101, 1050, 70-61-01-79 ва 70-61-4-12-80 телефон рақамлари орқали хабар бериб борилиши таъминлансин.

✍🏻Бекобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Қарор_ва_ижро

❇️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғриси»даги 122-сонли Қарорини оммага етказиш ва амалда қўллаш мақсадида туман 2-, 3- секторларида МФЙ раис ва ўринбосарларига тушунтириш берилди.

🔰 Мазкур давра суҳбатида туман ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ё. Мўминова ҳамда туман Бюджетдан ташқари песия жамғармаси раҳбари С.Холбеков сўзга чиқиб йиғилганларга атрофлича маълумот бердилар.
Recording #112.wav
16.9 MB
#Ижтимоий_бекат
#Онасин_соғинганлар

📖📖📖

Муаллиф: Гулжамол Асқарова
🎙Ўқиди: Гулноза Йўлдошева

Соғиндим онамни, мустаргинамни,
Мунисим, мушфиқим, рангпаргинамни,
Сўлимим, чиройлим, дилбаргинамни,
Йўл беринг онасин соғинганларга.

Сочига оқ гуллар экибди ҳаёт,
Юзига имзолар чекибди ҳаёт,
Онам хўп чўкибди… тўкибди ҳаёт.
Қўл беринг онасин соғинганларга.

Кўп меҳр бермадим, хизмат қилмадим,
Қачон хизмат қилсам, миннат қилмадим?
Балки пушаймоним шундан, билмадим.
Дил беринг онасин соғинганларга.

Жуда кўп юрдим мен ўзимни севиб,
Энди кўз ёшларда қолайин ивиб,
Юрак зангларини олсинлар ювиб,
Кул беринг онасин соғинганларга!

Ҳар тирик жон бориб онасин кўрсин,
Кечикиб қолмасин, илдамроқ юрсин,
Қабригамас, бориб қўлига берсин,
Гул беринг онасин соғинганларга.

Йўл беринг онасин соғинганларга!

Соғиндим онамни...

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Тиббиётда одамлар ҳали биздан рози бўлгани йўқ – Шавкат Мирзиёев

📍https://uza.uz/posts/253907

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ифтихор
#Ёш_олимлар
#Иқтидорли_ёшлар_юрт_таянчи

🔰 Ҳар бир инсон ўзига хос ноёб қобилятга эгадир. Фақатгина бу иқтидорни тўғри йўналтира билиб, уни устозлар кўмагида сайқаллаб бориш анчайин долзарб масаладир.

❇️ Бугун, мана шундек юқори иқтидор ва салоҳиятга эга бўлган, шунингдек, устоз-шогирд анъаналарига кўра ўз устиларида ишлаб бораётган ёшларимиз ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз билдик!

🧏‍♂ Барчаси видеолавҳамизда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алдов қурбони бўлманг!

Ўзбекистон республикаси ИИВ ва ДХХ томонидан тайёрланган махсус видео

👉 @KitoblarBekobod
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ташриф

🔹 ЎзЛиДеП сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов Бекобод туманида бўлиб, тадбиркорликка очилган кенг имкониятлар ва улардан оқилона фойдаланиш ҳақида бир қанча маълумотларни баён қилдилар.

Шунингдек, 100 нафар фуқароларга 20 000 туп мевали кўчат тарқатиб, боғдорчилик қилишлари бу орқали ҳам яхшигина оилавий даромад кўриш мумкинликлари ҳақида самимий суҳбатлашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.
КИТОБ ҲАҚИДА МАШҲУРЛАР НИМА ДЕГАН?

Сўнгги саҳифаларини ўқиётганингда унинг яхши китоб эканини ҳис қилсанг, демак яна бир янги дўст билан хайрлашишга тўғри келади.
Паул Свиней
***
Китобсиз уй – қалбсиз танага ўхшайди.
Цицерон
***
Яхши китоб ўқиб лаззатланмаган инсонни у хоҳ эркак ёки аёл бўлсин, соғлом дейиш хато.
Жейн Аустин
***
Саводли бўла туриб китоб ўқимаган кишининг саводсиздан фарқи йўқ.
Марк Твен
***
Яхши дўст, тоза виждон ва албатта, яхши китоблар – идеал ҳаёт учун бошқа нарса керак эмас!
Марк Твен
***
Мен доимо жаннат кутубхонага ўхшаган жой бўлса керак, деб ўйлайман.
Жорж Луис Борхес
***
Китоб ўқишга одатланмаган кишига ишонма.
Лемони Сникет
***
Маънан етук китобларни танлаб ўқи. Акс ҳолда, бир даста қоғоз ҳаётингни заҳарлаши мумкин.
Марк Твен
***
Китобдек ақлли ва содиқ дўст йўқ.
Эрнест Ҳемингуэй
***
Шоҳона, бироқ кутубхонасиз уйга ачинаман.
Жейн Остин
***
Китобга тўла уйнинг файзи шу қадарки, уларни варақламай туриб, сен ўзингни улардаги донолик шарбатини симираётгандек ҳис қиласан.
Марк Твен
***
Кўпчилик одамлар жонсиз деб билган китоб уларга қанчалик саводсиз эканликларини исботлаб бера олади.
Оскар Уайлд
***
Қашшоқ бўлсам ҳам китоб харид қиламан. Бундан ортиб қолган пулга эса егулик ёки кийим-кечак сотиб оламан.
Эразм Ротердамус
***
Китоб ўқиш учун икки асос бор: биринчиси – сен бундан роҳатланасан. Иккинчиси эса – сен бу билан мақтанишинг мумкин.
Бертрэнд Рассел
***
Кичкина бўлса ҳам, боғинг ва кутубхонанг бўлса – сен бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмассан.
Цицерон
***
Агар сиз ўқишни хоҳлаган китоб ҳали ёзилмаган бўлса, демак уни ёзишни бошлашингиз керак.
Мориссон
***
Яхши китоб ўз сир-асрорини бир ўқишда фош қилмайди. Уни такрор ўқиганинг сайин тушуниб борасан.
Стефан Кинг
***
Менга мен ҳали ўқиб улгурмаган китобни берган инсон мен учун қадрли дўстдир.
Абраҳам Линкольн
***
Мен китобларимдаги афсунларга ишонмайман. Аммо китоб ўқишнинг ўзи сеҳрли ҳолат эканига шубҳа қилмайман.
Ж.К. Ровлинг
***
Агар уйингизда китоб учун жавон бўлмаса, сиз билан суҳбатлашиш бефойда ва мен буни рад этаман.
Терри Пратчет
***
Китобнинг бизга ўргатадиган энг улкан сабоғи – тўғрисўзликдир.
Томас Жефферсон
***
Кўп ўқигани боис дунё уники эди.
Бетти Смит
***
Бувимнинг айтишича, Худо китобни одамлар хато қилиб, афсус чекмасликлари учун туҳфа қилган экан.
Жон Баюр
***
Аслида ҳеч қайси мебель китобчалик мафтункор эмас.
Сидней Смит
***
Гапиришдан олдин ўйла. Ўйлашдан олдин китоб ўқи.
Френ Лебовитз
***
Эски пўстин кийсанг ҳам, янги китоб ўқишга одатлан.
Остин Фелпс
***
Яхши китобларни ўқиш – дунёнинг энг доно кишиларининг суҳбатида бўлиш демак.
Рене Дескартес
***
Яхши китоб – бу менинг ҳаётимдаги муҳим бир ҳодиса.
Стендал
***
Дон Кихот ўқигани учун ҳам чин инсонга айланди. У ўқиганларига тамомила ишонгани учун ақлдан озди.
Бернард Шоу
***
Қаердаки китоб ёқилса, кун келиб ўша ерда инсон ҳам ёқилади.
Генрих Гейне
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Кун_қаҳрамони

🎞 Гулчиликни йўлга қўйиб тадбиркорликда ўз ўрнига эга бўлаётган, шу билан бирга, инсонларга завқу- шавқ ва чин гўзаллик тароватини улашиб келаётган қаҳрамонимиз Санобар Рўзиқулованинг фаолиятларидан лавҳа!

Бизни кузатиб боринг!
@Bekobodtumanihokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ҳунар_ҳунардан_унар

Бекобод тумани Шова маҳалласида яшовчи Мавлонов Эркин ҳунари ортидан бир қанча натижаларга эришиб эътибор қозонган, оиласини ҳалолдан боқаётган, шу ўринда, ўз ишини меҳр-муҳаббат билан бажариб келаётган туманимизнинг қўлигул ҳунармандларидан десак асло адашмаймиз.

🧏‍♂️ Қаҳрамонимиз фаолияти билан батафсил видеолавҳада танишинг!
#Бекобод_тумани

AЁЛ БAХТЛИ БЎЛСA — ОИЛA, БУТУН ЖAМИЯТ БAХТЛИ

Aёл гўзал бўлса — олам гўзал, аёл бахтли бўлса — оила, бутун жамият бахтли бўлади, деган қараш онгу шууримизга чуқур кириб бораётгани ва бизнинг ҳаётий фалсафамизга айланаётганини ҳар томонлама англаб етаяпмиз.

🔹 Шунингдек, бугун аёл ва қизларга ҳар жабҳада йўл очиш, уларни иқтидорларини юзага чиқариш ва эътироф этиш бугун давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилмоқда.

⚡️ Хусусан, Бекобод тумани "Ачамайли" МФЙ "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи аёл ва қизларга ўзларини ўзлари банд қилишлари учун ўзлари яшайдиган яқин ҳудуддан ер ажратилиб берилди.

Бизни кузатиб боринг!
@Bekobodtumanihokimligi
#Ташриф

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева Бекобод туманида бўлиб аёллар муаммоларини ўрганди.

Шу ўринда айтиш ўринлики, ўрганиш жараёнида Боғишамол, Бунёдкор, Истиқлол маҳаллаларида бўлиб, аёллар дафтарида турган аёлларга яратилган шароитлар билан танишди.

Батафсил хаволада ўқинг
✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Bekobod diyori
БУЮК ҲАҚИҚАТ Италияда касалхонадан тузалиб чиққан 93 ёшли одамдан индустриал сунъий нафас бериш жиҳозининг бадалини талаб қилишганида йиғлай бошлабди. Доктор ҳисоб варағи туфайли йиғламаслигини тавсия этди. Кекса киши: “Тўлашим лозим бўлган пул туфайли йиғламаяпман, бу тўловларнинг ҳаммасини тўлашга кучим - имконим бор. Менга алам қилаётгани – 93 йилдан буён Тангрининг ҳавосидан нафас олмоқдаман ва бунинг бадали (ҳақи)ни ҳеч тўламадим. Ваҳоланки, биргина нафас берувчи жиҳоз учун бугун ҳар кунига 500 евро тўлаб турибман. Тангридан қанчалар қарздорман, биласизми?! Бу (неъмат) учун бир бор бўлса ҳам ташаккур айтмабман (шукр қилмабман)”.
Recording #355.wav
19.4 MB
#ijtimoiy_bekat

🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧


Muhammad Yusuf
🎙 Gulnoza Yo'ldosheva

IZHORI DIL


Ko‘hna tolbeshikdan
Boshlangan olam.
Senga iddaolar
Qilmay sevaman.
Bir kuni singlim, deb,
Bir kuni onam —
Vatan,
Kimligingni
Bilmay sevaman!..

To‘zg‘iydi to‘ningdan
Tortgan to‘ralar.
Kecha tuzingni yeb
Sotgan to‘ralar.
Endi pushaymonda,
Tuynik mo‘ralar —
Men sening
Yoningdan
Jilmay sevaman.

Menga yering suyuk,
Osmoning suyuk.
Boqsam, teng
To‘rttala
Tomoning suyuk.
Tovonimga kirgan
Tikoning suyuk —
Kaftdan
Zirapchang ham
Yulmay sevaman.

Cho‘ksang,
Tur, singlim deb,
Soching silayman.
So‘ksang,
Opam deyman,
Umring tilayman.
Sendan ranjimayman,
Gina qilmayman —
Xoh xo‘mray,
Xoh jilmay,
Birday sevaman.

Vatan —
Yuragimning
Olampanohi,
Bu dunyo
Bukri bir
Jiydangning shoxi!.
Ko‘zim yoshi bilan
Sug‘orib gohi
Ko‘ksimda o‘stirgan
Gulday sevaman.

Bu yorug‘ jahonda
Yo‘g‘u borimsan,
Tilimning ostida
Novvot-zarimsan.
Sen mening yagona
Payg‘ambarimsan,
Men Bilol,
Men Habash —
Qulday sevaman!..