Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.8K subscribers
25.5K photos
2.89K videos
127 files
7.97K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Ijtimoiy_bekat
#Sheriyat
#Kelajak_bunyodkorlari
#Iqtidorli_yoshlar_yurt_tayanchi

Kechirgin

Qushdek osmoningda parvona bo'lib
Bir qarich yeringa gul ekolmasam
Betob bo'lib qolsam gul kabi so'lib
Sening uchun xizmat qila olmasam
Vatanjon kechirgin, kechirgin Vatan

Olislarga ketib sog'inib qolsam
Sening uchun emas o'zga deb yonsam
Xudo bergan kun seni yo'qlolmasam
Vatanjon kechirgin, kechirgin Vatan.

Mohichexra Toshpo'latova
#Тайинлов

Тошкент вилояти бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи тайинланди

Жўраев Зокир Қурбоналиевич – Тошкент вилояти бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

З.Жўраев 1980 йил Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент ислом университети (кундузги, магистратура)ни тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали раҳбари в.б. лавозимида фаолият олиб борган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
#Тайинлов

⚡️Исабаев Муроджон Турғунович –
Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

📌М.Исабоев 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (кундузги, магистратура)ни тамомлаган.

💼Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

❇️ Бугун Бекобод тумани "Ёшлик 2" маҳалласи дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

⚡️ Унда вилоят ҳокимининг ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, соҳага масьул ташкилот ва корхоналар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда кластерлар иштирок этди.

Семинарда соҳа мутахассислари мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, чигит экиш сеялкаларни ростлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича тавсиялар бериб ўтдилар.

🌱 Шунингдек, ерни чигит экишга тайёрлаш ва чигитни сифатли қадаш жараёнлари билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишди ва мазкур МФЙ худудида чигит экишга старт берилди.
#Бекобод_тумани

AЁЛ БAХТЛИ БЎЛСA — ОИЛA БУТУН, ЖAМИЯТ БAХТЛИ

Aёл гўзал бўлса — олам гўзал, аёл бахтли бўлса — оила бутун, жамият бахтли бўлади, деган қараш онгу шууримизга чуқур кириб бораётгани ва бизнинг ҳаётий фалсафамизга айланаётганини ҳар томонлама англаб етаяпмиз.

🔹 Шунингдек, бугун аёл ва қизларга ҳар жабҳада йўл очиш, уларни иқтидорларини юзага чиқариш ва эътироф этиш бугун давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилмоқда.

⚡️ Хусусан, Бекобод тумани "Маллабой" МФЙ да "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи аёл ва қизларга ўзларини ўзлари банд қилишлари учун ўзлари яшайдиган яқин ҳудуддан ер ажратилиб берилди.

Бизни кузатиб боринг!
@Bekobodtumanihokimligi
Айни дамда Сенат раиси Танзила Норбоева раислигида Тошкент вилояти ҳокимлигида видеоселектор бўлиб ўтмоқда.

Айтиш жоизки, Т.Нарбаева жорий йил 30 март - 4 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 7 та туманига ташриф буюриб, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганган эди.

"Ўрганишимизда аниқландики, "Аёллар дафтари"га киритилиши керак бўлмаган аёллар киритилган, аксинча, дафтарга киритиш лозим бўлганлар эса киритилмаган", - деди ўз маърузасида Т.Нарбаева.

Селектор танқидий руҳда ўтмоқда, Чиноз туманида аёлларга берилаётган эътибор кескин танқид қилиняпти.

@Olmaliqhayoti
#видеоселектор
#ҳозир

Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида Сенат раиси Танзила Норбоева раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Танзила Норбоева 30 март - 4 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 7 та туманига ташриф буюриб, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганган эди.

Танқидий руҳда ўтаётган селектор йиғилишида "Аёллар дафтари" билан боғлиқ мамалалар танқидий таҳлил қилинмоқда. "Афсуски, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари раҳбарларининг ишлари қониқарсиз. "Меҳнат ярмарка"ларида, маҳалла идораларида бўш иш ўринлари, квоталар ҳақида маълумотлар ҳақида аҳолида деярли тушунча йўқ. Бир марталик ишлар бўйича марказлар ташкил этилмаган".

Шунинг баробарида, Т. Норбоева Тошкент вилояти ОАВларининг тезкор, оператив фаолиятини алоҳида эътироф этди. Раҳбариятнинг улар билан яқиндан ҳамкорликни мустаҳкамлаши зарурлигини таъкидлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ҳунар_ҳунардан_унар

🧏‍♂ Бекобод тумани Бобур Мирзо маҳалласида яшовчи қўлигул ҳунарманд тумандошимиз "Кун қаҳрамони" мавзусида эътиборимиз марказида.

❇️ Батафсил видеолавҳамизда кузатинг!
📣 ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Юртимизда ёш мақом ижрочиларининг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш, ўзбек мумтоз мусиқа ижрочилик санъатини янада юксак даражага кўтариш, миллий мақом санъатини дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёш мақом ижрочиларини кашф этиш, рағбатлантириш ва тарғиб этиш мақсадида Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” Республика танлови ўтказилишини эълон қиламиз.

Танлов 20-35 ёшгача бўлган мақом ижрочилари орасида 2021 йилнинг 29 апрель — 8 май кунлари Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг Катта залида бўлиб ўтади.

Танловда қуйидаги 9 та йўналиш бўйича иштирок этишингиз мумкин:

"Мақом хонандалиги" йўналиши
1. Аёл овоз
2. Эркак овоз

"Мақом чолғу ижрочилиги" йўналиши
3. Най, қўшнай, сурнай
4. Чанг, қонун
5. Қашқар рубоби, уд
6. Дутор, танбур, сато
7. Ғижжак
8. Дойра, ноғора
9. Созандалар ансамбли

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ижрочилар жорий йилнинг 20 апрелига қадар Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

а) Номзоднинг паспорт нусхаси;
б) Номзоднинг иш ёки ўқиш жойи раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома ва тасдиқланган маълумотнома;
в) Номзоднинг таржимаи ҳоли;
г) 4 дона (2 дона 3х4 см ва 2 дона 9х12 см ҳажмда) рангли фотосурат;
д) Ижро дастури

❗️Белгиланган муддатдан кечиккан ҳолларда ҳужжатлар қабул қилинмайди. Асарлар ёддан ижро этилади.

🏆 Танлов ғолибларига қуйидагича бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланган.

Яккахон ижрочилар учун
🥇базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробари миқдорида
🥈базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида
🥉базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида

Мақом ансамбллари учун
🥇базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баробари миқдорида
🥈базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баробари миқдорида
🥉базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида

Танлов бўйича батафсил маълумотларни madaniyat.uz, uzmmsi.uz сайтлари ва https://t.iss.one/uzmmsi_official телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

📲 Мурожат учун: (71) 286-31-63, (71) 237-03-90

Telegram | Website | Facebook | Instagram | YouTube
Бекобод туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси навбатдаги йиғилишини ўтказди

Унда доимий комиссия аъзолари, тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда бугунги кунда ҳудуддаги таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар, хусусан, тумандаги умумтаълим мактаблари директорлигига тавсия этилган номзодларни пухта ўрганиш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритиладиган масалалар келишиб олинди.
Барча ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар диққатига!!!

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент вилояти бўлинмаси масъуллигида Тошкент вилояти ҳокимлиги ва шаҳар –туманларида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олишга қаратилган ишлар ва қилинаётган ислоҳотлар, давлат дастурининг тегишли бандлари ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви режалаштирилган.
Ушбу жамоатчилик эшитувига барча журналист, блогер ва ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📅 Вақти:8.04.20021йил

Соат 11-00

🏢 Манзил: Бекобод ш., Ғ.Ғулом кўчаси, 1-уй, шаҳар ҳокимлиги Катта мажлислар зали

Бекобод
шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни қуйидаги ижтимоий тармоқларда кузатинг
|Telegram|Facebook|Instagram|Twitter|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Тадбиркор_юрт_таянчи

⚡️ Туманда тадбиркорликни кенг ривожлантириш, қолаверса, "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси Бекобод тумани бўлинмаси томонидан махсус ўқув курслари ташкил қилиниб, курсни тамомлаган аёл ва қизларга кредит олиб олиб фаолиятларини бошлашлари учун сертификатлар топширилди.

🧏‍♂ Батафсил видеолавҳамизда
#Бекобод_тумани

#Тайинлов

🔹Ҳамроқулов Иномжон Ҳайдаралиевич!
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг 2021 йил 5 апрелдаги АФ-221 сон фармойишига асосан Тошкент вилояти Бекобод тумани Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.

📍Ҳамроқулов Иномжон Ҳайдаралиевич лавозимга тайинлангунига қадар прокуратура тизимида турли лавозимларда фаолият юритиб келган, маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.


✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
#Бекобод_тумани
#Маънавият_сарчашмаси

📖 Бекобод тумани Aхборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида" очиқ осмон остида кутубхона ташкил қилинди.

Қувонарлиси, кутубхонага яна 40 га яқин китобхонлар аъзо бўлиб, бадиий адабиётлар мутолаасига киришдилар.
#Бекобод_тумани
#Кўпчилик_қўл_унумли_мўл
#Элга_хизмат_олий_ҳиммат

Бекобод тумани Ғалаба ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарёнинг Найман маҳалласидаги ўзани баҳор мавсумида юқорилаши (тошиши) натижаси фуқароларга талофат етказмаслиги учун туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида, дарё ўзанини тошиши натижасида фуқароларга зарар етмаслиги учун фавқулодда вазиятлар туман бўлинмаси томонидан бирламчи чоралар кўрилиши, шунингдек, ёзга фаслида дарё ўзани меъёрга келгач харсанг тошлар ташланиб, сув тошқинини олди олинишидаги барча чоралар амалда қўлланилиши мутасаддилар томонидан маълум қилинди.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Diqqat!
E'lon!

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining yosh iste'dodlar uchun “Nihol” mukofoti tanlovi tuman bosqichi 19-aprel kuni bo'lib o'tadi.

Tanlovda 17-25 yoshgacha bo'lgan iqtidorli yoshlar ishtrok etishlari mumkin.

Tanlov estrada, musiqa, mumtoz qo'shiq, opera ijrochiligi va raqs san'ati yo'nalishi bo'yicha o'tkaziladi.

“Nihol” konkursiga ishtirok etuvchi yoshlar quyidagi manzilga murojaat qilishlari mumkin:

Manzil : Zafar shaharchasi Mustaqillik kochasi 2-uy, Markaziy madaniyat markazi.

Murojaat uchun tel.:90.984-52-82 Adham Abduraximov