bukhari.uz
18.6K subscribers
14.5K photos
3.1K videos
11 files
10.8K links
IMOM BUXORIY XALQARO ILMIY-TADQIQOT MARKAZINING RASMIY KANALI

Sayt: www.bukhari.uz
facebook.com/bukharicenter
instagram.com/bukhari.uz
twitter.com/www_bukhari_uz
ok.ru/bukharicenter
mover.uz/channel/imambukhari
Murojaat uchun: @Zafar_Uzaqov
Download Telegram
#Мақолалар #Ҳадис

АМАЛЛАРНИНГ ЯХШИСИ ЎРТАЧА БЎЛГАНИДИР
(Бир
ҳадис шарҳи)

Ислом барча амалларда ўртача бўлишни тарғиб қилади. Киши бирор бир ибодатни адо этиш асносида унга чуқур кетиб қолса, ўзини ҳам бошқани ҳам адаштириб юбориши мумкин. Шу сабабли барча амр ва қайтаришларда инсоннинг ҳолатига ҳам қаралади. Хусусан, беморга бир қанча енгилликлар берилади.

Ҳақ таоло бундай дейди: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмас”[1]. Бундан маълум бўладики банда амалларни тоқати етадиган даражада бажариши керак экан. Ўзи ва бошқаларга дин амалларини оғир эмас, балки енгил қилиб кўрсатиши лозим экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Амалларда) тўғри ва ўртача бўлинг. Амалларингизнинг энг яхшиси намоздир. Мўмин кишигина таҳорат қоидаларига риоя қилади”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти)...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=29777

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Раддия #Ҳадис #Бухорийга_эҳтиром

ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШНИНГ ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ (2-қисм)

Ғулув – динда чуқур кетиш, амалларни бажариш­да ҳаддидан ошиш, асл эътиқодий манбаларни нотўғри талқин этишга олиб келувчи омиллардан бири бўлиб, унинг оқибатида ақидапарастлик пайдо бўлади. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг барча исм-сифатларининг азалий ва абадий деб эътиқод қилмаслик, бандаларнинг амалларини тақдир қилиниб, банданинг ўз амали учун мукофотланиши ёки жазоланиши каби ақидавий масалалардаги ихтилофлар ҳам бу иллатнинг асосий омили ҳисобланади. Жамият ва ислом дини учун зарарли иллат бўлган ақидапарастликнинг келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири динда ғулувга кетишдир. Чунки аксар ҳолда ғулувнинг пайдо бўлиш сабаби бир инсоннинг ёки гуруҳнинг шахсий манфаатлари билан боғлиқ бўлади ва натижада соф бўлмаган, ғайри исломий ақидалар вужудга келади. Бундай эътиқод “ақидапарастлик”, соҳиби эса “ақидапараст” деб номланади. Бундан ташқари ғулувнинг энг катта офати динда чуқур кетган кишини бошқаларга уларнинг амалларини кам санаб менсимаслик назари билан қараш, ўзини бошқалардан устун қўйишидир. Шу сабабли динда чуқур кетган ҳар қандай киши алалоқибат ҳидоятдан адашиб залолатга юз тутади...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=29897

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Ҳадис #Бухорийга_эҳтиром

ОДАМЛАРНИ ФОСИҚЛИК ВА КОФИРЛИКДА АЙБЛАШДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
(Бир
ҳадис шарҳи)

Ислом шариати доимо дин, жон, мол-мулк, номус ва ақлни ҳимоя қилиб келган. Буларнинг бирортасини бузган кимсага дунёда ҳам, охиратда ҳам жазо борлиги таъкидланади. Жумладан, одамларни ҳақорат қилиш, шаънини ерга уриш, сўкиш ва ёмон сўзлар билан айблашдек ҳар қандай ёмонликни қоралайди.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Киши бировни фосиқликда айбласа ёки кофирликда айбласа-ю, шериги ундай бўлмаса, бу албатта унинг ўзига қайтади”, деганларини эшитганман” (Бухорий ва Муслим ривоят қилган)...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=29901

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Ҳадис

РИЁЛИ АМАЛДА САВОБ ЙЎҚДИР
(Бир
ҳадис шарҳи)

Ислом динида қилинаётган ҳар бир амал Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлиши керак. Бошқалар кўриши учун қилинган амал риё ҳисобланади ва унда ҳеч қандай савоб бўлмайди. Баъзилар эҳсон қилса, ибодат қилса, илм ўрганса, одамлар сахий, ибодатгўй, олим экан деб айтишини ният қилади, холос. Бу эса мутлақо нотўғридир...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30031

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Ҳадис #Бухорийга_эҳтиром

КАМТАРЛИК ВА ҲАЛОЛЛИКНИНГ ОЛИЙ НАМУНАСИ
(Бир
ҳадис шарҳи)

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам озга қаноат қиладиган энг зоҳид зот бўлганлар. Аллоҳ берган барча мол-мулкларини Аллоҳнинг йўлида фақир ва муҳтожларга эҳсон қилиб юборардилар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қанчадир арпа эвазига совутларини гаровга қўйганлар. Мен Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга арпа нон ва сал ҳидланган эритилган ёғ олиб борганман. У зотнинг “Муҳаммаднинг – соллаллоҳу алайҳи васаллам – оиласида эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам бир соъдан ортиқ нарса бўлмайди”, деганларини эшитганман. Ҳолбуки, улар тўққизта хонадон эдилар”(Имом Бухорий ривояти)...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30145

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Раддия #Ҳадис #Бухорийга_эҳтиром

ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШНИНГ ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ (4-қисм)

Террор
орқали амалга оширилган ишларга келсак, вайронагарчилик ва такфирдан иборат бўлиб, шариат нуқтаи назаридан террорнинг ҳукми аниқ, ҳатто бир қанча илмий китоблар ҳам ёзилган. Афсуски, ғулувнинг яна бир таҳдидларидан бири, ўзларини ислом жиҳодчилари дея номлаган террорга алоқадор бир гуруҳ кимсалар ислом маданиятининг илмий мероси бўлган асарларни ҳам ёқиб юборгани исботланган. Ибн Ҳажарнинг “Фатҳул Борий шарҳи “Саҳиҳул Бухорий” асари шулар жумласидандир. Бутун дунё ислом уламолари томонидан ҳақ деб эътироф этилган аҳли сунна вал жамоа йўналишидаги ақидавий мазҳаблар мотуридийлик ва ашъарийлик, фиқҳий мазҳаблар ҳанафий, шофеий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларини куфр билан айблайдиган кимсаларнинг зоҳир бўлиши ҳам айнан ғулув натижасида келиб чиққандир. Ҳолбуки Амр ибн Осдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазҳаб мужтаҳидлари ҳақида: “Агар ҳоким (фатво ишларида ҳукм чиқарувчи киши) дин ишларида ижтиҳод қилиб масаланинг ечимини тўғри топса, унга икки ажр берилади. Агар бир ишда ҳукм чиқарса-ю хато қилса, унга бир ажр берилади”, деганлар[6]...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30179

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Ҳадис #Бухорийга_эҳтиром

РОСТГЎЙЛИК НАЖОТДИР
(Бир
ҳадис шарҳи)

Ростгўйлик энг улуғ хулқ ва қадри баланд хислатлардан биридир. У дунё-ю охиратда саодат ва нажотга эришиш воситаларидан ҳисобланади.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ростгўйлик эзгуликка, эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши фақат рост гапираверса, ниҳоят, сиддиқ бўлади. Ёлғон фисқ-фужурга, фисқ-фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса, ниҳоят, Аллоҳнинг ҳузурида каззоб деб ёзилиб қолади” (Бухорий ва Муслим ривоят қилган)...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30194

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Ҳадис #Бухорийга_эҳтиром

МЕҲМОННИ ЭЪЗОЗЛАШ МЎМИННИНГ СИФАТИДИР
(Бир
ҳадис шарҳи)

Ўзбек халқи азалдан меҳмондўстлиги, ширинсўзлиги ва самимияти билан машҳур. Қайси бир хонадонга кирманг, уй соҳиби таниса-танимаса бир пиёла чой таклиф қилади.

Халқ орасида “Меҳмон – отангдек улуғ” деган ҳикматли сўз ҳам бежиз айтилмаган. Бунинг замирида улкан маъно яширинган.

Алломаларимизнинг ҳадис илмига доир асарларини мутолаа қилганда меҳмонни иззат-икром қилиш борасидаги кўплаб ривоятларни учратиш мумкин. Ана шундай ҳадислардан бирини ўрганиб чиқамиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки сукут сақласин!” дедилар(Бухорий ва Муслим ривояти)...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30216

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Ҳадис #Бухорийга_эҳтиром

АЛЛОҲНИНГ ҚЎРИҚХОНАСИГА ЯҚИНЛАШМАНГ!
(Бир
ҳадис шарҳи)

Ислом одамлар ҳаёти гўзал, жамият тинч-осойишта бўлиши учун муайян чегараларни белгилаган. Бу чекловларни бузганлар атрофдагиларга салбий таъсир ўтказиши баробарида, ўзига ҳам зулм қилган бўлади. Чегарани бузмасликнинг энг яхши йўли эса унга яқин йўламасликдир. Бунинг таърифини Пайғамбар алайҳиссалом чиройли тарзда келтирганлар.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим: “Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, (чорваси) унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир” (Имом Бухорий ривояти)...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30252

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақолалар #Ҳадис #Раддия

ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Қуръонни тўғри англаш учун ҳадисга таяниб иш кўриш шарт. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Огоҳ бўлингки, менга Қуръон ва у билан бирга ўхшаши ҳам берилди” (Имом Аҳмад ривояти), деб бежиз айтмаганлар. Бу борада салафи солиҳларга эргашиш лозим. Ҳадиси шариф ҳам Қуръони карим сингари қалбимизда ўз ўрнига эга бўлиши керак.

Ёш авлодни ҳадиснинг ҳурматини жойига қўядиган ва уни амалга татбиқ этадиган кишилар қилиб тарбиялаш керак.

Қизиқ, ҳадисни инкор этувчи баъзи кимсалар диний амалларни кимдан ўрганаётган бўлса?! Уларнинг бу номақбул ишдаги имомлари ким бўлиши мумкин?!...

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=30264

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK 🍔 Taplink
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM