#Билдириш
Кеча, 3 февраль куни «Янгийўлда 8 яшар қизни бегона шахслар олиб кетмоқчи бўлди» номли хабар ижтимоий тармоқларда тарқатилиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Бугун ушбу шахснинг Оққўрғон туманида ушлангани ҳақидаги маълумотлар тарқалганидан сўнг, кўплаб журналистлар, блогерлар, ОАВ вакиллари мазкур ҳолат бўйича изоҳ сўраб мурожаат қилишмоқда.
Ҳурматли ОАВ вакиллари, чиндан ҳам ҳолат бўйича кечаги фото, видео хабарларда кўриниш берган шахс бугун Оққўрғон туманида гумонланувчи тариқасида ушланган.
У, вилоятнинг Оққўрғон туманида яшовчи 1983 йилда туғилган Т.Х. эканлиги аниқланди ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатларига гумонланувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳали у билан мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари якунлангани йўқ. Унинг мақсадига ва воқеа тафсилотига тўлиқ ойдинлик киритилгач ОАВ орқали бу ҳақида албатта маълумот берилади.
Бобур ТУЛЯГАНОВ
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
@BB_Tulyaganov

Олмалиқ шаҳрида содир бўлган ЙТҲдан 9 кун ўтиб ўқувчи қизлардан бири шифохонада вафот этди
Жорий йилнинг 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 2004 й.т. ҳайдовчи С.Х. бошқарувидаги Дамас автомашинасида шаҳарнинг 21-мактаб қаршисидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 14 ёшли икки нафар ўқувчи қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун, 24 май куни ЙТҲ иштирокчиларидан бири, 2009 й.т. М.Й. (мактаб ўқувчиси) олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этди.
Тошкент вилояти ИИББ жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ЙТҲга ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани сабаб бўлган эди.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қидирувдаги А.Абдуллаев Тошкент вилояти ИИББ ва ИИВ Қоровул қўшинлари ходимлари томонидан ушланди.
Шу тариқа оғир ва ўта оғир жиноят содир этиб қидирувга берилган 3 нафар шахсларга нисбатан қидирув ҳаракатлари тугатилди.
Жараёнларга бефарқ бўлмаган фуқаролар ва қидирув эълонларини кенг ёритишга ҳисса қўшган барча ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

Forwarded from Зойир Мирзаев
#Расмий
#билдириш
Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!
Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.
Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.
Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек, мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.
Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан. Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.
Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.
Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими
Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook | ✉ Telegram