Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
3.01K subscribers
3.89K photos
1.23K videos
2 files
2.28K links
Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари

Очиқ мулоқот майдони @IIBB_Muloqot
Мурожаат учун @PRESS_GUVD
Download Telegram
#Munosabat

Holat yuzasidan xizmat tekshiruvi tayinlanib, "Tracker" jarima maydoniga qo’yildi.

Joril yilning 14-dekabr kuni ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent viloyati IIBBga tegishli (davlat raqam belgisi 01202VSG bo’lgan Tracker) xizmat avtomashinasi haydovchisi qoida buzarlik sodir etgani aks etgan video tarqaldi va ushbu holatga qonuniy chora ko’rilgani haqida ma’lum qilindi.

Hozirda mazkur holat bo'yicha viloyat IIBB tomonidan xizmat tekshiruvi tayinlanib, avtotransport belgilangan tartibda jarima maydoniga qo’yildi. O’rganish ishlari olib borilmoqda.

@BB_Tulyaganov
Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
#Munosabat Holat yuzasidan xizmat tekshiruvi tayinlanib, "Tracker" jarima maydoniga qo’yildi. Joril yilning 14-dekabr kuni ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent viloyati IIBBga tegishli (davlat raqam belgisi 01202VSG bo’lgan Tracker) xizmat avtomashinasi haydovchisi…
.Қўшимча маълумот:

Ижтимоий тармоқларда жамоатчиликнинг диққат марказида турган «01 202 VSG Tracker" автомобилининг 148 миллион сўм жаримаси бор деган маълумот ҳақиқатдан йироқ, нотўғри.

Чиндан ҳам бу машинада бартараф этилмаган қарздорлик мавжуд. Аммо маълумотда кўрсатилган сумма 3 баробар орттириб ёзилган.

Ҳолат юзасидан тайинланган хизмат текшируви давомида мавжуд қарздорликларнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганиб чиқилади.

@BB_Tulyaganov
#Муносабат

“Малибу” хизмат машинасининг тасдиғини топган жарималари қопланди, бошқаси қонунда белгиланган тартибда тугатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга қарашли “Малибу” русумли, давлат рақам белгиси 01 010 VSG бўлган хизмат транспорт воситаси ҳайдовчиси содир этган қоидабузарлик бўйича белгиланган жарималар юзасидан.

Хизмат транспорт воситаси ҳайдовчисининг қоидабузарлиги ўрганилганда, уларнинг 2 таси ўз тасдиғини топди ва шу вақтнинг ўзида белгиланган жарима қарздорлиги қопланди.

Қолган 9 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан белгилаб берилган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 25-банди асосида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаган ҳолда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб содир этилганлиги маълум бўлди.

Мазкур маъмурий ишлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 17 прим биринчи моддаси тартибида, ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ бекор қилинди.

@BB_Tulyaganov
Маълумот учун:

Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Шунингдек, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

@BB_Tulyaganov
#Elon

IIV Akademiyasi bakalavriatining kunduzgi taʼlim shakliga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha

Akademiyada o‘qish muddati 3 yil bo‘lib, bitiruvchilarga oliy maʼlumot to‘g‘risidagi diplom hamda “leytenant” maxsus unvoni beriladi.

Batafsil👉 https://bit.ly/30EKjrv


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Ижтимоий тармоқларда «Янгийўлда «участкавой»лардан кунига 2 тадан фуқарони жаримага тортиш талаб қилинмоқда» номли видеолавҳалар тарқалмоқда.

Материалда кўрсатилган важлар бўйича текширув ўтказилаётганлигини маълум қиламиз.

Шу ўринда, охирги вақтларда ички ишлар органларининг "айрим" нопок ходимлари, ўз хизмат вазифасига совуққонлиги ёки хизмат жараёнидаги камчиликларини яшириш, раҳбарларининг қатъиятлиги устидан аризабозлик қилиш ортидан жамоатчилик ўртасида асоссиз ва салбий фикрларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқдалар.

Албатта, барча ҳолатда, томонларнинг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилади.

Бу борада, ижтимоий тармоқларнинг фаолларидан, келиб тушаётган мурожаатларни бир томонлама ёки бўрттириб ёритиш тажрибасига чек қўйишларини сўраймиз.

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов

Telegram | instagram | twitter | facebook
#Xavfsiz_hudud

⚡️ 40 kunda 276 mingta pirotexnika vositalari muomalaga kiritilishining oldi olindi

Toshkent viloyati IIBB va hamkorlikdagi tashkilotlar tomonidan pirotexnika mahsulotlarini noqonuniy muomalasiga qarshi kurashish borasida o‘tkazilgan nazorat-reyd tadbirlari yuzasidan.

Batafsil 👉 https://bit.ly/326VvOq


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Diqqat_elon

Hurmatli jurnalistlar, blogerlar, ijtimoiy tarmoq faollari va fuqarolar!

Sizni, joriy yilning 22 dekabr kuni soat 10:00 da Ichki ishlar vazirining matbuot kotibi, polkovnik Shoxruh G‘iyosov ishtirokida ichki ishlar organlari faoliyati bilan bog'liq holatlar yuzasidan Toshkent viloyati IIBBda o‘tkaziladigan ochiq muloqotga taklif etamiz.

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Sada bekati 1-uy. Toshkent viloyati IIBB binosi (lokatsiya).

Tadbirda ishtirok etsh istagini bildirganlar
@PRESS_GUVD yoki +998950330102 orqali boglanib, ma'lum qilishlari soraladi.

@BB_Tulyaganov
#Jamoatchilik #Muloqot

“Doim ochiqlik va shaffoflikka tayyormiz, faqat qonun va mezon doirasida” – IIV matbuot kotibi bilan ochiq muloqot bo‘lib o‘tdi

Jurnalist, bloger va jamoatchilik vakillari ishtirok etgan uchrashuvda, sohada olib borilayotgan ishlar, erishilgan yutuqlar va yo‘l qo‘yilayotgan kamchiliklar muhokama qilindi.

Batafsil👉 https://bit.ly/30QIY0R


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Munosabat

Maktabda janjalni oldini olayotgan o‘quvchiga jarohat yetkazgan shaxsga jinoyat ishi ochildi

Ijtimoiy tarmoqda “Toshkent tumanidagi 18-maktabda o‘quvchilar o‘rtasida ommaviy janjal” izohi bilan video xabar tarqatildi. Mazkur holat Toshkent tumani IIB xodimlari tomonidan o‘rganildi.

Batafsil👉 https://bit.ly/3yQwcMt


| Telegram | Youtube | Sayt |Instagram |