Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
2.64K subscribers
3.95K photos
1.25K videos
2 files
2.3K links
Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари

Очиқ мулоқот майдони @IIBB_Muloqot
Мурожаат учун @PRESS_GUVD
Download Telegram
#расмий #3_сектор

Ҳурматли фуқаролар! Тошкент вилояти 3-сектор штаби пандемия даврида аҳолига кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни тезкор ва манзилли ўрганиш, амалий ечим топиш борасида сиз учун хизмат қилади.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Расмий

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Президент Админстрацияси раҳбари З. Низомидинов иштирок этмоқда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

Сессия иши давом этмоқда

Президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов кун тартибидаги масала юзасидан фикр билдириб, вилоят сектор раҳбарларининг лавозимга муносиблик масаласи ҳам айни пайтда давлат раҳбарининг эътиборида эканини таъкидлади.

Хусусан, вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, "вазифасини бажарувчи" мақомида вақтинча ишлаши, Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши айтилди.

"Бу қарор, берилган муддат бу икки раҳбарга ўзини кўрсатиш учун имконият" дея таъкидланди йиғилишда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

Даврон Ҳидоятов: "Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиш - юксак ишонч ва масъулият"

- Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиш юксак ишонч ва масъулият. Мен учун аввалги ишлаган жойларим жуда катта тажриба бўлган. Энди мана шу тажрибамни, бор куч-ғайратимни Тошкент вилоятини ривожлантиришга сарфлайман.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий #Фото

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланди.

https://t.iss.one/BB_Tulyaganov
#Расмий_муносабат

Чиноз туманида ИИБга чақиртирилмаган фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракати юзасидан

Батафсил👉 https://bit.ly/3aFJ4dh


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Расмий_муносабат

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111-моддаси «Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш» ҳолати юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди

«Mehr va Oqibat» нодавлат ташкилотнинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати тарқалган эди.

Батафсил👉 https://bit.ly/3fpMq5J


@BB_Tulyaganov
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда «Қизилсойда чўмилган аёл самосуд қилинди» сарлавҳаси билан видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Паркент тумани ИИБ Навбатчилик қисмида 2021 йил 20 июль куни рўйхатга олинган.

Унга кўра, Паркент тумани, Невич маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро М.М.(аёл) маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилсой» сойида чўмилаётган 1987 йилда туғилган фуқаро Д.Г.(аёл)ни ёнига бориб, бу сувдан истеъмол қилишларини айтган ва у билан жанжаллашиб, Д.Г.нинг эгнида бўлган кийимларини зўрлик билан ечиб ташлаган. Уни уриб-тепиб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми ва 140-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жараёнда албатта қонун устуворлиги ва қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги таъминланиб, батафсил маълумот берилади.


@BB_Tulyaganov
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда «Тошкент вилоятида бўлган воқеа» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Батафсил👉 https://bit.ly/3ylrJQC


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#расмий

⚡️Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Бугун Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси депутатларнинг ташаббуси билан чақирилган ҳолда ўтказилди. Унда битта масала, туман Кенгашининг 30-“Уйшун” сайлов округидан сайланган депутат Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласи кўриб чиқилди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия” раиси Дилором Зулёрованинг ахбороти эшитилди.

Комиссия раисининг ахбороти ва депутатларнинг қўшимча таклиф, фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига асосан, Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарорни, сессияда қатнашган 24 нафар депутатдан 23 нафари ёқлаб овоз беришди.

Сессия ишида Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

@BB_Tulyaganov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган
аудио ёзув тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат ИИББ томонидан ўрганилди, маълум бўлишича аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов, 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.

Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли ички ишлар органларидан бўшатилган.

Фуқаро А.Сулаймоновга нисбатан 02.10.2022 йил Оққўрғон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан қўзғатилиб, гумон қилинувчи сифатида ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Шу ўринда ҳурматли фуқароларимизга, ҳолат тўлиқ назоратга олинганлигини ва қонуний тартибда чора кўрилишини маълум қиламиз.

@BB_Tulyaganov
#Расмий

Чирчиқ шаҳрида юз берган ҳолат юзасидан бирламчи маълумот.

Бугун эрталаб тахминан 08:30 лар атрофида Чирчиқ шаҳридаги «Максам Чирчиқ» АЖ қарашли 5-заводда ёнғин содир бўлган, унинг оқибатида ишлаб чиқариш объектида портлаш вужудга келган.

Ҳолат ФВВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назоратга олинган. Ҳозирги пайтда заводда ёнғинни қуршаб олиш ва ўчириш чораси кўрилмоқда.

Мазкур вазиятни келтириб чиқарган сабаблар ва оқибатлари юзасидан қўшимча ахборот берилади.


@BB_Tulyaganov
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram