Азиз Абидов | Олий суд
4.45K subscribers
2.31K photos
2.9K videos
4.76K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 3-синф ўқувчи қизга шилқимлик қилган кекса ўқитувчи 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбалари учун малака ошириш курси давом этмоқда

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси С. Мамадиев раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.

Суд судланувчининг жиноят содир этишдаги айби жабрланувчининг кўрсатмасидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар билан, яъни жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга доир лингвистик экспертизалар хулосалари, ёзувлар скриншоти, Facebook ижтимоий тармоғидаги “Кабул Дусов” номли профилни ва Telegram мессенжеридаги “Kobul Dusov | RASMIY KANAL” номли канални кўздан кечириш баённомаси, судга доир комплекс экспертизалар хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблади.

Суд ҳукмига мувофиқ К. Дусов жабрланувчи Ф. Боқиевга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланди.

Мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 164 (босқинчилик) ва 226 (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган муқаддам судланган шахсга 19 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг сайёр мажлисида майда безорилик қилиб, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳайдовчига оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, суднинг қарори билан ҳуқуқбузарга 10 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Telegram
25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни

Telegram
Жорий йилнинг 10 ойи давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 15 427 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 9 210 нафарига жарима жазоси, 6 217 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Жиноят кодексининг
126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 399 нафар шахс судланиб, уларнинг 126 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 255 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 18 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг сайёр мажлисида ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган икки нафар ҳайдовчига жарима солиниши белгиланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Данғара туманида Жиноят кодексининг 186-3-моддасида (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Telegram
“Замон ўзгарганига гувоҳ бўлдим” — мурожаатчи фуқаронинг Олий суд раиси қабулидан кейинги таассуротлари

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 97-моддасида (қасддан одам ўлдириш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг ҳукми билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 27 ноябрдаги ажримига мувофиқ жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2024 йил 5 августдаги ҳукмининг С. Саидалиев, А. Акрамов, Н. Туляганов, Ғ. Ўринбоев, У. Махмудов, А. Нурматов, Д. Бадалов, У. Рахимов, Д. Хошаков, Д. Юнусов, Д. Султанов, Б. Самадов, Х. Рискиев ва Б. Раҳмоновга оид қисми ўзгаришсиз, апелляция протести ва шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Ушбу ажримдан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг сайёр мажлисида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчиларга оид маъмурий ишлар кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарлар маъмурий қамоққа олиниши белгиланди

Telegram