Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида, юқори тажрибага эга маърузачилар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Бугун Давлат бошқарув акадесиясида ахборот хизматлари раҳбарлари учун ташкил этилган малака ошириш курсининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни очиб берган ДБА ректори Адҳам Бекмуродов матбуот котиблари билан ишлаш Бошқарув академиясида янги йўналиш эканлигини қайд этиб, бундан кўзланган мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халққа очиқ ва шаффоф, холис, тезкор етказишда етакчи рол ўйнайдиган матбуот котибларининг нафақат ўз соҳаларида, балки бошқа тармоқларда ҳам кўникмаларини ошириш эканлигини таъкидлади.
Суҳбат ва тренинг шаклида ўтказиладиган машғулотларда тингловчи-матбуот котиблари маҳаллий ва глобал миқёсдаги амалий мисоллар асосида муҳим мавзу ва йўналишларда таълим олишади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсоният йигирманчи асрда жуда катта ютуқларга эришди. Оламшумул кашфиётлар қилинди. Кўплаб дардларга даво топилди. Бироқ одамзод йигирма биринчи асрга ўзи билан гиёҳвандлик деган балони ҳам олиб ўтдики, бугунги кунда бу муаммо барчани бирдек ташвишга соляпти. Бир сўз билан айтганда, офат ер юзини қамраб олди. Айниқса, ёш йигит-қизларни бу бало ўз домига тортаётгани ниҳоятда даҳшатлидир.
Гиёҳванд моддани истеъмол қилишни бошлаган ўспиринни, унинг оиласини, яқинларини жуда катта ҳалокат кутиб туриши ҳеч кимга сир эмас. Бу балога ружу қўйган ёшлар тақдири қандай якун топишини барчамиз биламиз. Ота-она, қариндош-уруғларнинг адоқсиз кўз ёшларини кўрганмиз. Гиёҳвандликка ружу қўйганлар пул топишнинг ҳар хил йўлларини излайди. Ҳатто энг тубан ишга ҳам қўл уради.
Чунки, унинг хоҳишини қондириш учун маблағ зарур. Одатда гиёҳвандлар ҳеч қаерда ишламайди. Ўз-ўзидан тушунарлики, уларнинг молиявий манбаи фақат ота-онаси, қариндошлари ва уйидаги мулкидир. Пул тополмагач, ўғрилик, талончилик, ҳатто қотиллик йўлига ҳам кириб боради. Натижада ашаддий жиноятчига айланиб қолади.
Пойтахтимизда яшовчи 30 ёшли Собир ва Жаҳонгир исмли йигитлар шу йилнинг 24 февраль куни Тошкент тумани ҳудудида гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда эгаллаш ва келгусида сотиш режасини тузади. Улар ижтимоий тармоқ орқали номаълум шахс билан танишиб, унга гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи эканлигини билдирган. Ўша шахс гиёҳвандлик воситаси учун 600 000 сўм пулни уларнинг пластик картасига ўтказиб берган. Ижтимоий тармоқ орқали юборилган манзилдан ўша шахс полиэтелен пакетга ўралган гиёҳвандлик воситасини олиб кетган. Ўша куни унинг бир қисмини танишига 200 000 сўмга сотган.
Собир бошқариб бораётган автомашина Яккасарой тумани “Ракат” маҳалласида тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилганда салон ичида пакетга ўралган ўткир ҳидли, тўқ жигар рангли модда борлиги аниқланган. Шу жойнинг ўзида холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосасига кўра, Собирга тегишли ўткир ҳидли модда “гашиш” эканлиги аниқланган. Олиб борилган тезкор тадбир давомида унинг шериги Жаҳонгир ҳам ушланган.
Суднинг ҳукми билан Собир 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Унинг шериги Жаҳонгирга эса иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Баҳодир Қаюмов,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг судьяси
Telegram

Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва мавқеи баланд. Улар барча соҳада фаол: уй бекаси, шифокор, ўқитувчи, тадбиркор, олима... Аммо баъзида аёллик шаънига доғ тушираётганларнинг учраб тургани ачинарлидир.
Яқинда судда гиёҳвандлик воситасини, яъни “таблетка” ва “томизғи” сотиш билан шуғулланган И. Л. исмли аёлнинг иши кўриб чиқилди. У суд залига қўлига кишан солинган ҳолда олиб кирилди. Жуда аянчли ҳолат. Нега бу аёл шу аҳволга тушди? Маълум бўлдики, 31 ёшли аёлнинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор экан.
Аниқланишича, И. Л. илгари ҳам судланган. У жиноий шериклари билан тил бириктириб, “Тропикамид” ва “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш билан шуғулланган. Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида жиноий гуруҳ аъзолари ашёвий далил билан қўлга олинган.
– Ҳозирда қилган ишимдан пушаймонман, – деди судда судланувчи И. Л. – Оилавий шароитимни, вояга етмаган 2 нафар фарзандим борлигини инобатга олиб, енгиллик беришингизни сўрайман.
Суд аёлга жазо тайинлашда барча жиҳатларни эътиборга олди. У уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Қилмишидан хулоса чиқариш унинг ўзига ҳавола. Аслида тўғри юриб, ҳалол иш тутганида аёлнинг қўлига кишан эмас, гул тутиларди...
Алишер Жалилов,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг раиси

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 270 (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 273 (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди
Telegram
Telegram
Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (туҳмат) билан 2 423 нафар ҳамда 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан 27 928 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг барчасига жарима солинган.
Telegram
Telegram
23 ёшли Алексей Х. муқаддам қўли эгрилиги учун судланган. Бироқ у ўзига тегишли хулоса чиқармаган экан. Алексей Х. шу йил 27 май куни тахминан 16:30 ларда Миробод тумани “Афросиёб” кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагига кириб, қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган. Ўғри велосипед эгасига 7 622 808 сўм миқдорда моддий зарар етказган.
Ўша куни Алексей.Х. ярим тунда Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги хонадонларнинг бирининг олдидан 2 000 000 сўмлик велосипедни яширинча ўғирлаб кетган. Велосипед “ови”га чиқан Алексей.Х. жиноий ҳаракатларини 28 май куни ҳам давом эттирган. У “Сафдош” кўчасидаги хонадон олдида турган Ф. Хамраевга тегишли 1 900 000 сўмлик велосипедга ўтириб жуфтакни ростлаган.
Ҳеч нарсадан тафт тортмайдиган Алексей Х. “Кичик бешёғоч” кўчасида қаровсиз қолдирилган С. Фитисовга тегишли, баҳоси 2 400 000 сўмлик велосипедга ҳам “эгалик” қилган.
“Ови” бароридан келаётган Алексей Х. яна жиноятга қўлурган. У 28 майдан 29 майга ўтар кечаси Чилонзор тумани “Чарх Камолон” кўчасида қаровсиз қолдирилган велосипедни миниб ортга қайтган. Шунингдек, у 30 май куни Шота Руставели кўчасидаги хонадонлардан бирининг олдидаги болалар майдончасида трос билан боғлиқ турган 1 000 000 сўмлик велосипедни ўғирлаб “қуён” бўлган. Алексей Х. жиноий фаолиятини яна давом эттириб, 1 июнь куни “Космонавтлар” метросига кириш йўлагида турган М. Элмуродовга тегишли 1 500 000 сўмлик велосипедни ҳам ўғирлаб кетган.
Унинг навбатдаги “манзили” Нукус кўчасидаги кўп қаватли уйга қаратилади. 3 июнь куни Алексей Х. 1 500 000 сўмлик велосипедни миниб, “ови” ўнгидан келганидан хурсанд бўлиб ортига қайтган.
У кўп ўтмай ушланган. Суд мажлисда судланувчи Алексей Х. айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Ўғирлаган велосипедларни номаълум шахсларга сотиб, пулни шахсий эҳтиёжларига сарфлаганини тан олди.
Велосипед “ови”га чиқиб, ўғирлик қилган Алексей Х. суднинг ҳукми билан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди фирибгарлик жиноятини содир этган аёлни озодлигини 5 йил муддатга чеклади
Telegram
Telegram
Жорий йилнинг 10 ойи давомида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) билан 121 нафар шахс судланиб, уларнинг 11 нафарига жарима, 14 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда 92 нафарига озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 4 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида Жиноят кодексининг 126 (кўп хотинли бўлиш) ва 126-1 (оилавий (маиший) зўравонлик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган эркакка оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
Жорий йилнинг 10 ойи давомида Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) билан 451 нафар шахс судланиб, уларнинг 92 нафарига жарима, 242 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 4 нафарига мажбурий жамоат ишлари ҳамда 110 нафарига озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 3 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.
Telegram
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 278 (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган икки нафар шахснинг ҳар бири жиноят ишлари бўйича Шуманай туман судининг ҳукмига мувофиқ 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
Одамлар бир-бирига меҳр-оқибатли, катта-ю кичик ўзаро хушмуомала бўлишлари лозим. Аммо орамизда баъзи инсонлар ўзгаларни ҳақорат қилиб, шаънини ерга уради. Яқинда судда шунга ўхшаш жиноят иши кўриб чиқилди. 28 ёшли Р. С. исмли аёлга муқаддам жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2021 йил 12 октябрдаги ҳукмига кўра, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Суд судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатмаларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни аниқлади.
Маълум бўлдики, Р. С. 2023 йил 6 декабрь куни ижтимоий тармоқдаги 600 000 нафар обуначига эга бўлган ўзининг профили орқали ўз хизмат бурчини бажараётган Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ХПБ профилактика инспектори лавозимида ишловчи С. М.ни обрўсизлантирадиган видеомурожаатини жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириб, инспекторнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилган.
Судланувчи Р. С. суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. У ижтимоий тармоқдаги сўзлари ҳақорат эканлигини билмаганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатлари оқибатини тўлиқ тушуниб етганини, бундан кейин бу каби жиноятларни содир этмаслигини билдирди. Оилавий шароитини инобатга олиб, енгиллик беришини сўраб кўрсатма берди.
Унинг айби суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчининг кўрсатмаси билан ҳам ўз тасдиғини топди.
Суд унга жазо тайинлашда барча жиҳатларни инобатга олди. Р. С.га 2 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Оқибатини ўйламай ўзга инсонни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини фуқароларимиз тушуниб етишлари керак.