Азиз Абидов | Олий суд
5.18K subscribers
2.38K photos
3.2K videos
5.17K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Forwarded from DSBA
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

Унда 18-27 ноябрь кунлари 32 та турли идоралар матбуот котиблари ўз салоҳиятини оширдилар

🔰Бугун, мазкур курсларнинг сўнгги кунида Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори Худойқул Азизов ҳамда АОКА директор биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов илк бора ташкил қилинган мазкур матбуот котиблари малакасини ошириш курсларидан кўзланган мақсад — мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда вазирлик ва идораларнинг Ахборот билан ишловчи мутахассислари билим ва салоҳиятини юксалтиришдан иборат эканлигини таъкидладилар.

♻️Шу боис Академия профессор - ўқитувчилари ўтган вақт мобайнида матбуот котибларига замонавий билимлар билан бирга музокаралар олиб бориш, инқирозли вазиятлар, стресс ҳамда руҳий зўриқиш шароитларида ҳам хатосиз, тезкор равишда ўзфаолиятини замонавий услубда ташкил қила олиш кўникмаларини етказишга алоҳида аҳамият берилди. Ахборот хавфсизлиги, фактчекинг мавзусидаги машғулотлар айниқса тингловчиларда катта қизиқиш уйғотиб, реал ҳаётда ўзлари дуч келган масалалар ва уларнинг ечимлари таклифи билан амалий аҳамият касб этди.

Ўқув дастурларида ахборот хизматлари раҳбарлари уч йўналишда малака ва билимларини такомиллаштирдилар:

Сиёсат-иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, интеграция жараёнлари;

Ахборот билан ишлаш;

Бошқарув, шахсий компетенцияни ривожлантириш.

Суҳбат ва тренинг шаклида ўтказилган машғулотларда маҳаллий ва глобал миқёсдаги амалий мисоллар асосида муҳим мавзу ва йўналишларда таълим олишди. Ёпилиш маросими сўнггида битирувчи матбуот котибларига Академияда малака оширганлиги тўғрисидаги махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг тингловчиларнинг ўқувлар якунлари юзасидан фикр - мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жорий йилнинг июль ойида Янгийўл туманида юз берган ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Бугун Тошкент вилоят судида З. С.га (эркак, 1995 йилда Наманган вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Б. Розиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ З. С. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а", "в", "ж", "з", "и" бандлари, 118-моддаси 1-қисми, 134-моддаси, 164-моддаси 3-қисми "в", "г" бандлари ва 173-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан Анора Йўлдошева ўзи ишига тикланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ўтказилган "Уч авлод учрашуви"дан репортаж

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎРГИМЧАК ТЎРИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚУРБОНИ

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) жиноятини содир этган шахсга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорига асосан умумтаълим мактаби ходими ишга тикланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўка туманида профилактика инспекторига қаршилик кўрсатган икки нафар шахс озодликдан маҳрум этилди

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С. М.га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. М. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж" бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми "б", "г", "ж", "р" бандлари, 219-моддаси 2-қисми ва 251-1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шу билан бирга Жиноят кодексининг 50-моддаси 9-қисмига асосан судланувчига тайинланган жазонинг дастлабки 4 йилини турмага қамаш тариқасида ва қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Блогер Ф. Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Х. (эркак, 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Omad Plyus” МЧЖга қарашли “Star Med Centr” хусусий клиникаси отоларинголог, муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган) ва Ж. Қ. (эркак, 1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, “Omad Plyus” МЧЖга қарашли “Star Med Centr” хусусий клиникасида анестезиолог-реаниматолог вазифасида ишлаган, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг раиси Д. Комилов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ А. Х. ва Ж. Қ. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, оқланди.

А. Х. ва Ж. Қ. Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 45-моддасини (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўллаган ҳолда 2 йил тиббиёт соҳасида тегишлилиги бўйича отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ж. Қ.га Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида ўташ учун 2 йил тиббиёт соҳасида анестезиолог-реаниматолог шифокор вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил 6 ой 27 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилиши белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сайҳунобод туман судининг сайёр мажлисида бир нече нафар ҳуқуқбузарларга оид маъмурий ишлар ҳамда жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада автобус йўлини тўсган майда безори 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўтказилган икки кунлик халқаро давра суҳбати давомида экспертлар гендер зўравонликка оид масалаларни муҳокама қилди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ҚАЛБАКИЧИЛИК ВА СОХТАКОРЛИК СУДЛАНУВЧИНИНГ ЮЗИНИ ШУВУТ ҚИЛДИ

Ҳаётда ҳалол фаолият юритиб, рўзғор тебратган одам ҳамиша қадру эъзоз топади, катта-кичик орасида иззат-ҳурмат қозонади, қолаверса, топган-тутгани баракали бўлади. Афсуски, ҳаётда ҳалолликдан чекиниб, қинғирликни касб қилиб олган кимсалар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Telegram
#оқлов

ҚАРЗДОРЛИК ҲАҚИДАГИ ДАЛИЛЛАР АСОССИЗ АЙБЛОВГА САБАБ БЎЛГАНИ ҲАҚИДА

Аввало шуни қайд этиш жоизки, Жиноят кодексининг 9-моддасида шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлиши белгиланган. Бироқ ҳаётда баъзан турли хил тушунмовчиликлар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Telegram