Бу жаҳонга келмасман такрор,
Ишларим кўп,
Фурсатим тиғиз.
Майда ёвлар чираниб бекор
Қолар қўлин қилганча бигиз.

Вақтим зиқдир,
Майдалар билан
Олишмасман, солса ҳам таҳдид.
Курашганга яраша душман
Бўлсин донгдор, майдонда яхлит.

Ишлар чала...
Ҳаёт ўзи шу,
Дунёда бут нарса азал кам...
Асраса бас яримта дўсту
Чоракталик душманчадан ҳам
1986

Анвар ОБИДЖОН

t.iss.one/Anvar_Obidjon
СЎНМАС САОДАТ

Ҳар куни, ҳар соатда
Гавжумликнинг тафтин туй.
Беш томчи бу ҳаётда
Ўзингнимас, элни суй.

Тегрангдаги минг хил кас
Бирдек суяр суйганни.
Эл эсидан чиқармас
Эл деб жони куйганни.
2015

Анвар ОБИДЖОН

t.iss.one/Anvar_Obidjon
МУҲАММАД ЮСУФ

Сендек ширин шоир яралади кам,
Чарх ноёб мўл қалаштирмаган.
Қиёфамиз кимдир адаштирса ҳам,
Шеъримиздан ҳеч ким адаштирмаган.

Сен ижод буржида ўзга бир дунё,
Дунёки – фусункор, ранги бетакрор
Сирли ташбеҳларинг зебодан-зебо,
Шеър – қаср, сен эса афсунгар меъмор.

Каслар бор – оғизда эл дардин сўзлар,
Ичида лек пинҳон жилпиллар "ҳиринг".
Чин эди сендаги қайғули кўзлар,
Нолакор тилинг-ла бир эди дилинг.

Инондинг – юрт ҳам бир суюкли аёл,
Инондинг – жондан-да азиз эрк васли.
Зиндондаги ишрат беролмас иқбол,
Ҳурликдан бошланур одамлик, асли.

Болангга изладинг ҳалол ошу нон,
Ризқинг қидирмадинг ёлғонсўзликдан.
Ва яна бир бора этдинг намоён:
Улуғлик туғилар тўғрисизликдан!
2014

Анвар ОБИДЖОН

t.iss.one/Anvar_Obidjon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☺️ Super, yoqimli va tomosha qilishga arziydigan mavzu va ijro! Singiljonlar rolni biram chiroyli bajaribdi, tomosha qilib dil yayraydi! Ko'z tegmasin!

Ko'ring. Ulashing guruhlarga!

🌐 @Kreativ_reklamalarKreativ ijod mahsullari!
ХАБАР

Осима,
Лайлаклар элчи — у ердан,
Ҳув ана мезонлар, хабар олайлик.
Паға-паға ёлқин, томчи-томчи ранг,
Ёғар бир ўлка бор, борақолайлик.

Кўнгил аросида фарёд тилкаси,
Армонлар тўсибди тиғ бахтимизни.
Қуш йўқ работларда кимнинг кўлкаси,
Эшитди мунграган суҳбатимизни.

Сен юлдуз париси тўфон буржида,
Мен қора туйнукда улоққан балки.
Уммондай оғриқдан синган гурзидай
Осмондай кенгликка сиғмайди шаклим.

Ўқишни билсанг гар Тақдир китобин,
Билиб бер, ишқ борми ўлмасдан бурун.
Сўраб бер, севгининг манзил туробин,
Жой борми, юзпора иккимиз учун.

Осима,
Лайлаклар қайтдилар ортга,
Адирлар қатига яшринди баҳор.
Тинмай ёғаяпти, биз йўқ ўлкада,
Паға-паға ёмғир, томчи-томчи қор.

Абдували ҚУТБИДДИН
Assalomu alaykum
1-iyun Xalqaro bolalar kuni bilan Navoiy volontyor maktabi yoshlari va QALB NURI EVH birgalikda  "Sening quvonching uchun bolajon"loyihasini amalga oshirmoqchi.

Volontyorlarimiz bunda mahallalardagi nogironligi bor va ehtyojmand oila bolalariga sovģalar ulashishmoqchi.

Sizlar ham bu xayriya loyihamizga imkon darajasida ko'magingizni ayamang.

8600312988108532 Sabina Rasulova


Bog'lanish:
@S_Hamzayevna
@nargizamurodovna131

ma'lumotlar quyidagi guruhda tashlab boriladi:
@Qalb_Nuri_saxovatlilar1
* * *
Кутмаганим тунд фасл келди,
Бунда ҳатто ўй сурмоқ оғир.
Туйғуларим ям-яшил эди,
Сўлғинланиб сарғайди охир.

Бир-бир эзиб ўтарлар энди…
Ўзлиги бор соққа

Мен – казино қимор соққаси,
Айланаман ғилдиракка терс.
Изимдан кўз узмай боқасиз,
Турхатингиз бўлганича без.

Гарчи қувонч сочмоққа шайман,
Гар ҳушим йўқ аламингизга;
Ҳар гал “хўп” деб тушавермайман
Сиз истаган рақамингизга.

 
Анвар ОБИДЖОН
***
Қалбингда қалқийди илтижо, ўтинч,
Ваъдалар шамолдай учдилар изсиз.
Сочларинг ювади ёмғирлар — ўкинч —
Уфқлар сен учун маъносиз, туссиз.

Кимнингдир кўнглида ўрлаган туғён,
Эҳтимол, сен учун туюлар сароб.
Бу дунё бир ёну сен ўзинг бир ён,
Ким учун иймондан устундир шароб.

Анча олис кетдинг олис сафарга,
Энди бу йўлингдан қайта олмайсан.
Тингламаслар қолиб тингловчиларга
Дилдаги дардингни айта олмайсан.

Одил ҲОТАМ
Forwarded from TURON (Амриддин)
#сотилади
Шавкат Раҳмон «Абадият оралаб»
Муқова: қаттиқ
Ҳолати: аъло
Нарх: 200 000

Мурожаат: t.iss.one/Amriddin_Sh_H
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Asta-asta erib boradi,
narsalarning zarralari ham.
Ikki qushcha bir-birin suyar
yaproqlarning oralarida.

Shavkat Rahmon

She’rni shoirning o‘zi o‘qigan.
Assalomu alaykum qadrli kanalimiz a'zolari. CHAROS RAHIMQULOVA ning "MEN IKKIGA KIRGUNCHA" asarini sotib olmoqchi bo'lganlar bormi?
Forwarded from (QAVS)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анвар Обиджон. "Баҳоначилар касалхонаси".
Forwarded from ФЕРУЗШОҲ
Ассалому алайкум! "Ҳаёт шовқини" — назмий ўгирмалар китобини @sheriylahzalar каналида дўстим @Nurmuhammad_Abduzoirov дан сотиб олишингиз мумкин.

t.iss.one/Feruz_Nematullayev
Forwarded from She’riy lahzalar
Anvar Obidjon
Photo
Qani, kimga nechta joʻnataylik. Kitob narxi atiga 20 ming soʻm. Toshkent shahrida boʻlsangiz, kitobni shaxsan oʻzimdan @Nurmuhammad_Abduzoirov profili orqali olishingiz mumkin...
Agar boshqa hududlardan yozyotgan boʻlsangiz, kitob pochta orqali joʻnatiladi.
Forwarded from She’riy lahzalar
Менимча, ижодкорга унинг китоби талаш бўлиб кетишидан ортиқроқ "мотивация" бўлмаса керак...

Китоб чиқариб сотиш таваккалчилик, китобинг минг яхши бўлмасин, унга харидор топилмаса бундан ёмони йўқ. Аввалига ижодкорга бошқа китоб чиқариш учун тўсиқ яратса, кейин ижоддан совутиб бошлайди...

Тўғри-да, шоир ким учун ёзади, ёзганини биров ўқимаса, таржимонлар-чи?

Хуллас, гап бундай:
Феруз дўстим таржималарини саралаб китоб чиқарди. Сотяпмиз.
Нархи: 20 минг сўм.
Тошкентда турганлар ўзимдан олиши мумкин.
Вилоятдагиларга почта орқали жўнатамиз.
Харид қилиш учун @Nurmuhammad_Abduzoirov га ёзсангиз бўлади.
Китобдан қандай таржималар ўрин олгани сизга қизиқ бўлса, мундарижасини расмга тушириб қолдиряпман.

Ҳаёт шовқини.
Таржимон: Феруз Неъматуллаев.