* * *
Хафароқман онамдан,
Нега сиздек санамдан
Мени олдин туғмади?!

Анвар ОБИДЖОН
* * *
Кўнгли бўшдир пок қизнинг,
Чунки ширин мағизнинг
Юпқа бўлар данаги.

Анвар ОБИДЖОН
*  *  *
Сен бўлсангу, мен бўлсаму, май бўлса,
Ўртада бир қизил гул ҳам най бўлса,
Найни чалиб наво қилсанг нозанин
Жон бермоққа юраккинам шай бўлса.

Умар ХАЙЁМ | Umar XAYYOM
ХОТИРА ГИРДОБИ

Тушмай қолди қаламим изга,
Толиқтирди тўлиқиб яшаш.
Оғир кечди, хаёлан Сизга
Кунда юз бор йўлиқиб яшаш.

Чалғитар на сайл, на гурунг,
Тополмасман ахтариб пана.
Мендан бирпас беркиниб туринг,
Кичик бир шеър ёзволай, она.

Анвар ОБИДЖОН
* * *
Енголмагач олишиб,
Мақтаб, қарсак чалишиб,
Уни йўлдан урдилар.

Анвар ОБИДЖОН
Forwarded from TURON (Амриддин)
Anvar Obidjon pinned «Kitob o'qishga qiziqasizmi?»
Forwarded from Rauf Parfi (Амриддин)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Чаманидан ҳайдалган қушлар,
Қуёш юзин қорайтирган кас.
Қўрқиб-қўрқиб кўрилган тушлар:
Етимга кўз олайтирган кас.

Эркаланган, сийланган ғаним;
Бир ёшга ҳам тўлмаган чоллар.
Ҳаммасига гувоҳ ватаним? –
Минг йилларни кўрган ниҳоллар.

Нафс йўлида берилган эҳсон;
Бўри чўпон сайланган адир.
Олқишланган, мақталган нуқсон –
Ўзбекистон аталган қабр.

Қафас тутиб турар оналар...

📝 Зоир АЛИМ

🎙 Феруз Неъматуллаев
Forwarded from Rauf Parfi (Амриддин)
#қаршиман

Жамоатчилик кучли қаршилик қилса, фикр билдирса, етиб боради, эътиборга олинади. Дўстлар, «Маданият ва маърифат» телеканали ёпилишига қарши челленжлар қилайлик, фикр билдирайлик. Бу каналнинг аҳамияти қанчалик эканини жуда яхши биласиз. Айниқса, ҳозирги аҳволимизда. Илтимос, беэътибор бўлманг. Постлар қўйинг, изоҳлар ёзаверинг. Қачонгача бош чайқаб, жим кузатиб ўтирамиз?

Шаҳобиддин Луқмон постидан олинди
Дунёда қайси хон,
Қайси бек
Бас келган қисматнинг кучига?
Орзулар йиртилган пайпоқдек
Ташланар ахлатдон ичига.

Дунё – танг,
Ёш-қари питирлар,
Чиқолмай шошганлар тўпидан.
Пайпоқдек сасиган умидлар
Анқир ҳар ахлатдон тубидан.

Анвар ОБИДЖОН
ҲАДИКЧИ ЗОТ

Ўн гапидан
Тўққизтасида
Нолиш иси анқийверади.
Ғанимларим қутурди жуда –
Деган гумон санғийверади.

Дўстман, десанг, хавфсирар:
"Нега?!"
Ичга тирар қора тамбани.
Унга ҲАММА душманлигига
Ишонтирмоқ бўлар ҲАММАни.

2015

Анвар ОБИДЖОН

t.iss.one/Anvar_Obidjon
ЁВ ЭЪТИРОФИ

Чўлпон кўзидан ўтни
Сўндиришгач,
Келди сас:
– Минг шукурки,
Бу юртнинг
Халқи ёппа шоирмас!

1985

Анвар ОБИДЖОН

t.iss.one/Anvar_Obidjon
Учрашмаймиз энди заминда,
Кўришмаймиз қиёматда ҳам.
Биламан, энг аламли кунда
Эслагайсан номимни, санам.

Муштоқларинг камайган сайин
Соғинарсан кутишларимни,
Итингга нон ташлаб атайин:
"Қоплонжо-о-н", – деб ўтишларимни.

Лоқайдланиб сўрсалар ҳолинг,
Ташна кўзлар тушар ёдингга.
Унут бўлган ҳазин тимсолим
Яна маъюс келар олдингга.

Шан туйғунгдан бичарлар қайғу,
Лабларингда бўзаради дард.
Қайғунгдан ҳам излаб мен туйғу,
Дудоғингга қўндирмасдим гард.

Йироқ кетар бўлдим қаҳрингдан
Ва унутдим сени бемотам.
Учрашмаймиз энди заминда,
Кўришмаймиз қиёматда ҳам.
1976

Анвар ОБИДЖОН

t.iss.one/Anvar_Obidjon
ТОНГГИ АЙРИЛИҚ ОЛДИДАН

Ухлаяпсан.
Мен ҳамон уйғоқ.
Илҳом куйлар ёйиб қулочин.
Оппоқ ёстиқ устида сочинг
Ҳуснинг томон қоп-қора сўқмоқ.

Ухлаяпсан.
Ярим тун авжи.
Юмуқ кўзлар – қуёшчам қулфи.
Жилғаланиб қуйилган зулфинг –
Ўримида фарёдим мавжи.

Ухлаяпсан.
Тўлди бу дафтар
Дунёнинг бор нолаларига.
Ўхшар сочинг толаларига
Мисраларга чирмашган дардлар...
1974

Анвар ОБИДЖОН

t.iss.one/Anvar_Obidjon
ИГНАБАРГ ШЕЪРЛАР

Тортиқ қилдим қизга бир қоп лоф!

***

Куйлаб борар елкамда...тобут.

***

– Бу ҳаром... Лек емасам бўлмас...

***

Ичдим. Газак қилдим соғлиқни.

***

Қувлаб юрар изимдан бир мушт.

***

Сувни талоқ қилганмиш Орол...

***

Биламан, сен мақтайсан қарзга.

***

Қабрим – менинг охирги шеърим
2014

Анвар ОБИДЖОН

t.iss.one/Anvar_Obidjon