100 минг нафар тожикистонлик туристлар Термизийлар юртига саёҳат уюштиради
Ҳудуднинг туризм салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, хорижий туристлар сонини янада ошириш учун МДҲ давлатларидан камида 1 миллион сайёҳни жалб этиш мақсадида Сурхондарё вилояти делегацияси Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида бўлди.
Вакилларимиз Тожикистон Республикасининг Туризмни ривожлантириш қўмитасида сайёҳлик соҳасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, “Термизийлар юртига саёҳат” дастури доирасида Сурхондарё вилоятига 100 минг нафар тожикистонлик туристларнинг саёҳатини ташкил этиш бўйича келишув шартномаларини имзолади.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

Дунё бўйлаб битирув кунлари қандай нишонланади?
Японияда ўқув йилининг тугаши катта воқеа саналади. Бу кунда бутун мактаб спорт ёки фаоллар залида йиғилади. Маросим Япония байроғига таъзим билан бошланади, сўнгра мактаб мадҳияси янграйди. Битирувчилар мадҳияни мактабда охирги марта куйлаётганига урғу беришади. Байрам давомида бирма-бир чақирилиб, уларга диплом берилади.
Хитойда ўқув йили якунланадиган кунда битирувчиларга жуда кўп нарсага рухсат берилади. Масалан, ўқувчилар мактаб деразаларидан дафтар, қалам, чизғич каби ўқув қуролларини ташлайдилар. Aлбатта, бунда байрамдан кейин ерга улоқтирилган нарсаларни йиғиштириб олиш ҳам шарт қилиб қўйилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тонгги тарона
🎼 “Талабалик даврим“
🎬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Иброҳимов ижросида.

Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган Термизий аллома ҳақида биласизми?
Абу Исо Муҳаммад Термизий (824–892)нинг “Аш-шамоил ан-набавия” (“Пайғамбарга хос сийрат ва фазилатлар”) асари дунё миқёсида энг кўп нашр этилган асар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ҳам ўрин олган.
Номидан ҳам кўриниб турибдики, бу асар пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий ҳаётлари, у кишининг суврат ва сийратлари, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига қамраган манбадир.
Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётига доир муҳим манба сифатида “Аш-шамоил ан-набавия” азалдан исломшунос олимлар, тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига тортиб келади. Араб тилида ёзилган ушбу асарга бир қанча шарҳлар ҳам ёзилган. Асарнинг афзаллиги шундаки, тили равон, услуби ғоятда оддийдир.
Маълумот учун, Термизийнинг асарлари ичида энг машҳури, шубҳасиз, “Ал-жомиъ” бўлиб, олтита ишончли ҳадислар тўпламларидан биридир.
▶️ https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

❗️Энди сигаретни доналаб сотиш мумкин эмас
“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
🚫 Қонунга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қуйидаги ҳолатларда сотиш, сотиб олиш ва ҳ.к. тақиқланади:
🔸 21 ёшга тўлмаган шахсларга ва улар томонидан;
🔸 сайёр савдо қилиш йўли билан, кўчмас савдо объектларидан ташқарида, дорихоналарда;
🔸 болаларга мўлжалланган товарлар сотиладиган хоналарда;
🔸 соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида;
🔸 таълим, спорт ва диний ташкилотлардан 100 метрдан кам масофада жойлашган савдо объектларида;
🔸 доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган), истеъмол ўровида (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ҳарбийларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди
Жануби - ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тассарруфидаги Термиз гарнизонининг ҳарбий қисм маънавият ва маърифат марказида Термиз, Какайди ҳамда Хайрабод горнизонларидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг 38 нафар фарзандларига олий таълим муассасаларига беш фоизли квота асосида ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар топширилди.
Тавсияномаларни Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник Пўлатжон Сативалдиев топширди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Toнгги тарона
🎼 “Aё соқий”.
🎬 Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросида.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🎼 “Aё соқий”.
🎬 Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросида.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Ватанимиз тарихидаги 27 май санаси билан боғлиқ бир воқеа баёни
Тарихимиз билан боғлиқ ҳолда номланган сайёраларни биласизми?
2010 йил (бундан 13 йил олдин) – Гарварддаги Халқаро кичик сайёралар марказининг 70135-сонли циркуляри чоп этилди. Унда бутун дунё бўйлаб Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтининг Майданак обсерваториясида кашф этилган янги, шу пайтгача фанда номаълум бўлган кичик сайёрага жаҳоннинг энг кўҳна ва гўзал шаҳарларидан бири, астрономия фанининг “Олтин бешиги” саналмиш Самарқанд шаҳри номи берилгани хабари тарқатилди.
Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, бунга қадар олимлар томонидан аниқланган кичик сайёралардан бештаси мамлакатимиз номи ва тарихи билан боғлиқ ҳолда аталган. Булар, хусусан: “Ўзбекистон”, “Авиценна”, “Улуғбек”, “Беруний” ва “Хоразмий” номидаги кичик сайёралардир. Ушбу самовий жисмлар турли йилларда астрономлар томонидан кашф этилган.

Абитурентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади
🔰Қонунчиликка кўра, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.
🔢 Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.
🔘 Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:
▫️86–100 % учун – 5 баҳо;
▫️71–85 % – 4 баҳо;
▫️56–70 % – 3 баҳо;
▫️56 % гача – 2 баҳо.

Иқтисодчилар пул ҳақида
Катта миқдордаги пулни жамғариш ва шу билан бирга ўзингизни ҳар хил харидлардан маҳрум қилмаслик учун 20/50/30 тамойилига амал қилинг.
Ушбу тамойилга кўра, даромаднинг 20 фоизи жамғармага, 50 фоизи мажбурий харажатларга, қолган 30 фоизи ўзингизга керак бўлган майда-чуйдаларга кетади. Бу пул жамғаришни истаган одам учун интилиш лозим бўлган энг содда ва аниқ қоидадир.

Сурхондарёда узум пишди
Термиз тумани, “Халқобод” ҳудудидаги аҳоли хонадонларида узумнинг эртапишар (чиллаки) нави ғарқ пишди. Одатда бу ҳудуд учун ҳам узумнинг бу нави бир неча кундан сўнг ҳосил йиғишга омил бўлиши керак эди.
Аммо, бу йилги об-ҳавонинг ўзига хос келганлиги мазкур мевага ижобий таъсир қилди. Айни мана шу нав бозор расталарига ва дастурхонларга тортиқ қилишга шай. Ҳам етилган, ҳам айни тобида.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Термиз тумани, “Халқобод” ҳудудидаги аҳоли хонадонларида узумнинг эртапишар (чиллаки) нави ғарқ пишди. Одатда бу ҳудуд учун ҳам узумнинг бу нави бир неча кундан сўнг ҳосил йиғишга омил бўлиши керак эди.
Аммо, бу йилги об-ҳавонинг ўзига хос келганлиги мазкур мевага ижобий таъсир қилди. Айни мана шу нав бозор расталарига ва дастурхонларга тортиқ қилишга шай. Ҳам етилган, ҳам айни тобида.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Tарона
🎼 “Гул экурман”.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🎼 “Гул экурман”.
🎬
Хушовоз хонанда Рустам Ғойипов ижросида.🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарёлик зиёратчилар Термиз-Мадина йўналиши бўйича ҳаж сафарига кузатилади
Маълум қилинишича, 4 июндан 19 июнга қадар Ўзбекистон бўйлаб 10 та аэропортдан ҳар куни 4 тадан рейс Саудия Арабистонига учади.
Жумладан, сурхондарёлик зиёратчилар Термиз халқаро аэропортидан Термиз-Мадина йўналиши бўйича ҳаж сафарига кузатилади.
Эслатиб ўтамиз: Ҳаж учун тўлов миқдори 68 млн. 760 минг сўмни ташкил этади.

❗️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгар бўлмайди
Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.
Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

🎼 “Aзизим онам”.
🎬 Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Насиба Абдуллаева.

📹 Туркия раҳбари Истанбулдаги ғалаба чиқишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўнғироқ қилиб, табриклагани ва керак бўлса, қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркияга етиб боришини билдирганини айтди.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo