АОКА | Сурхондарё
7.55K subscribers
9.68K photos
2.07K videos
8 files
7.77K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиалининг навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З.Тўраев, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари С.Закирова иштирок этган анжуманда Агентликнинг вилоят филиали раҳбари Ш.Бойқулов давлат фуқаролик хизмати соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Таъкидланганидек, Агентликнинг вилоят филиали жорий йилнинг ўтган даврида давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz орқали эълон қилган 593 та вакант лавозим танловида 9580 дан ортиқ номзод иштирок этиш учун ҳужжат топширган.

Бир вакант лавозим ўринга ўртача 16 нафар номзод тўғри келган. 122 нафар бўлажак давлат хизматчиси очиқ мустақил танловларда ғолиб бўлган...

📍Батафсил ўқиш учун:
https://uza.uz/uz/posts/485732

—————
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тонгги тарона

🎼 “Раъно“.

🎬 Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ижросида.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Бугун туғилган кун — Абдулла Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 1961 йил 24 майда Тошкент шаҳрида туғилган.

У 1983 йил ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университетини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1983 йил Тошкент телефон-телеграф станциясида муҳандисликдан бошлаб, ўтган йилларда қатор масъул лавозимларда ишлади.

Хусусан, Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш давлат фонди раиси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги директори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари бўлган. 2016 йил 12 декабрда Бош вазирликка номзоди кўрсатилиб, 14 декабрда ушбу лавозимга тасдиқланди.

2020 йилнинг 21 январь куни Олий Мажлис Сенати Президентнинг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, Абдулла Ариповни Бош вазир этиб тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Абдулла Арипов “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати” ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан мукофотланган.

▶️ https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️Сурхондарёда сел хавфи эълон қилинди

24-26 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Республика Гидрометеорология маркази хабарида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларнинг эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган оилавий корхона раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилояти минтақавий филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда “L.T.” оилавий корхонаси раҳбари Х.Б. ва бошқалар тикувчиликни ривожлантириш учун ажратилган 622,9 млн сўм имтиёзли кредит эвазига тикув дастгоҳларини олиб келмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, банкнинг Фронт-офис бўлими собиқ бошлиғи А.У. ушбу мақсадсиз ишлатилган кредит қарздорликларини тўлаш учун янги хўжалик юритувчи субъект ташкил этиб, банкдан кредит олиб бериш эвазига оилавий корхона раҳбари Х.Б.нинг 30 млн сўм нақд пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

▶️ https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сингапур ҳақида муҳим фактлар

Аҳолиси 5,4 млн кишидан кўпроқ. Сингапурликлар жаҳондаги энг соғлом кишилар ҳисобланади. 3 фоизга яқин аҳолиси миллионердир.

Майдони 640 квадрат километр. Аҳолисининг зичлиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллайди.

Сингапурда табиий ресурслар мавжуд эмас. Ичимлик сувини бошқа давлатлардан сотиб олади. Аммо, дунёнинг энг бой ва иқтисодий жиҳатдан қудратли давлатларидан биридир.

Сингапурда дунё бўйича жиноятчилик даражаси жуда паст. Полиция бу мамлакатда жуда кам, кўчаларда уларни деярли кўрмайсиз. Аммо мамлакатнинг ҳар бир бурчагида камералар кузатуви бор.

Сингапурда ҳаммаёқ жуда тоза ва озода, хароб кулбалар ва ифлосликни умуман учратмайсиз. Кўчага тупурсангиз ёки сигарет қолдиғи ташласангиз 1000 доллар жарима тўлашингизга тўғри келади.

Ҳар бир автомобиль салонида сиреналарни кўриш мумкин, машина агар соатига 80 километрдан юқори ҳаракатланган тақдирда автоматик тарзда ўчиб қолади.

Сингапурда сайловда овоз бериш яширин тарзда эмас.

▶️ https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тонгги тарона

🎼 “Хайр, мактабим!“.

🎬 “Сетора“ гуруҳи ва Равшан Собиров ижросида.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️Қўнғироқ тарихи: синфларда чалинган дастлабки қўнғироқлар

Таълим муассасаларида дастлабки қўнғироқлардан фойдаланиш Қадимги Юнонистонда бошланган. Биринчи қўнғироқ Aфлотун академиясида жорий қилинган.

Aфлотун фойдаланган қўнғироқ бугунги қўнғироқлардан анча фарқ қилган. Унда жаранг ҳосил қилиш учун сув ва найдан фойдаланилган. Олим 2 та кемани найча билан боғлайди. Бир кемадан келадиган сув най орқали иккинчисига ўтаётганда овоз чиққан ва жаранг ҳосил бўлган.

XVII асрга келиб, қўнғироқ учун янги тизимдан фойдаланишга ўтилади. Чехиялик ўқитувчи Ян Aмос Коменский дарсларни қўнғироқ билан тугатиш ғоясини илгари суриб, синфда кўчма ёки стационар қўнғироқдан фойдаланган.

ХХ асрга келиб, қўнғироқнинг анча такомиллашган тури – электр қўнғироқлар кенг тарқалди. XIX асрда инглиз муҳандиси Уилям Стержен биринчи электромагнитни яратди. Шундан кейин Иоган Вагнер ва Кристиан Нифф тебраниш болғасини ихтиро қилди. Бу – электр қўнғироқнинг пайдо бўлиши учун муҳим ихтиро эди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
25 май санасини сўнгги қўнғироқ сифатида нишонлаш қачондан бошланган?

Сўнгги қўнғироқни 25 май санасида нишонлаш 1948 йилда Россияда бошланган. Бу анъана Краснодар шаҳридаги 182-мактаб директори Фёдор Брюховецкий ташаббуси билан йўлга қўйилган.

Шунингдек, билимлар куни, мактабда навбатчи синфларни ташкил қилиш, 1-синф ўқувчилари учун алифбо билан хайрлашиш каби анъаналарни ҳам Фёдор Брюховецкий олиб кирган. Кейинчалик бу ғоялар бутун иттифоқ бўйлаб ёйилган ва уларнинг аксари ҳозиргача давом этади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Юксак мақсадларга чорлар қўнғироқ

Бугун Ангор туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Илмни қадрланг, илмга интилинг” шиори остида бўлиб ўтган “Сўнгги қўнғироқ” тадбири нафақат 38 нафар битирувчилар, балки уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлари учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеаларга бой бўлди.

Фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, “Кайран” маҳалла фаоллари, нуронийлар, шунингдек, мактабнинг собиқ битирувчилари иштирок этган тадбирда Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Заҳириддин Тўраев битирувчиларни табриклаб, иқтидорли ўқувчилар, фаол ота-оналар ва фидойи ўқитувчиларга бошқарманинг ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

Ўқувчилар томонидан шеърлар, куй-қўшиқлар, бадиий саҳна кўринишлари намойиш этилди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo