АОКА | Сурхондарё
6.7K subscribers
10.5K photos
2.37K videos
20 files
8.44K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.
Download Telegram
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида илмий салоҳият ошиб бормоқда

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари, полковник Фахриддин Менглиев юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини қўлга киритди.

Ф.Менглиев 2006–2021 йилларда ички ишлар органларида — туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари каби турли масъулиятли лавозимларда фаолият юритган. 2020 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокимлигида меҳнат қилмоқда.

Бу ютуқ вилоят ҳокимлигида илмий салоҳият ва касбий маҳоратнинг ошиб бораётганидан далолат беради.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍49👏15🔥2😢2
Юксак мақсадларга чорловчи сўнгги қўнғироқ

Бугун Термиз туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир нафақат битирувчилар, балки уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлари учун ҳам беқиёс қувонч ва ҳаяжонга бой бўлди.

Тантанали тадбирда фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда мактабнинг собиқ битирувчилари фаол иштирок этди. Тадбир чоғида Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Заҳириддин Тўраев битирувчи ёшларни самимий табриклаб, мактаб жамоасига бошқарманинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан шеърлар, куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди, бу эса йиғилганларга ёрқин таассурот бағишлади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍10🎉1
▪️Агар мақсадингиз бир йиллик бўлса, шоли экинг. Ўн йиллик бўлса, дарахт экинг. Агар асрлар ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, унда фарзандларингизни ўқитинг — Конфуций.

▪️Эрталаб ўйлайдиган биринчи одаминг ва кечаси ўйлайдиган сўнгги одаминг – ёки бахтинг, ёки оғриқларингнинг сабабчиси — Ремарк.

▪️Қачондир сизга дунё ва муҳаббатнинг иккисидан бирини танлаш шарт қилиб қўйилса, муҳаббатни танланг! Чунки муҳаббатсиз дунё ҳеч нарсага арзимайди, лекин муҳаббат билан дунёни забт этишингиз мумкин — Альберт Эйнштейн.

▪️Орзуларингизни тирик ҳолда сақланг. Ҳар қандай натижага эришиш учун ихлос ва ўзингизга бўлган ишонч, ҳиссиёт, меҳнатсеварлик, қатъият ва фидойилик керак. Унутмангки, ишонадиганлар учун ҳамма нарсанинг имкони бор — Гейл Диверс.

▶️ https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍12
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:

1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам-ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.

2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.

3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.»

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍21
⚡️ Абитуриентлар учун ўқишга ҳужжатлар 5 июндан 25 июнгача қабул қилинади

- Бакалавриат учун my.uzbmb.uz;

- Магистратура учун magistr.edu.uz сайти орқали 1 июлдан 30 июлгача;

- Ўқишни кўчирмоқчилар эса transfer.edu.uz сайти орқали 15 июлдан 5 августгача давом этади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍32
❗️Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшга етди

Йиллар кесимида Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:

1991 йилда – 66,4 ёш
1995 йилда – 69,1 ёш
2000 йилда – 70,8 ёш
2005 йилда – 71,8 ёш
2010 йилда – 73 ёш
2015 йилда – 73,6 ёш
2020 йилда – 73,4 ёш
2024 йилда – 75,1 ёш

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🙏5
💼 “Сурхондарё сув таъминоти”га янги раҳбар тайинланди

Мирзаев Абдусалом Чориевич “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда куни кеча Музработ тумани ҳокими этиб тайинланган Абдулла Маматқуловнинг ўрнини эгаллади.

А.Мирзаев 1970 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар у “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятида бошқарма бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍13👏1
Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда!

Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз SMS лашиб ўтирадиган бўлсангиз — бу муаммо...

Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга “Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз“ деган тушунча берасиз — бу ҳам муаммо...

Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз...

Демак сиз қарамсиз!..

Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз ва яқинларингиз билан  муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.

Телефономания - асримиз касаллиги -  ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига  изн берманг.

Атрофга қаранг. Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍14
📢 БУГУНДАН ЯНГИ МАНЗИЛДА УЧРАШАМИЗ!

Ассалому алайкум ҳурматли АОКА | Сурхондарё телеграм канали аъзолари!

Биз билан доимо бирга бўлиб, янгиликларимиз ва фойдали маълумотларимизни диққат билан кузатиб борганингиз учун сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

‼️ Бугундан бошлаб, телеграм каналимиз фаолияти янги ҳавола орқали давом эттирилади.

🔹 Янги каналда ҳам сизни энг қайноқ хабарлар, муҳим маълумотлар ва қизиқарли янгиликлардан хабардор қилиб борамиз.

🌟 Биз билан яна бирга бўлишни, ҳамнафас қўллаб-қувватлашни хоҳласангиз, қуйидаги ҳавола орқали янги телеграм каналига ўтишни унутманг:

👉 https://t.iss.one/AOKA_Surxon

Бизни кузатишда давом этинг – сизнинг ишончингиз биз учун муҳим!
👍10👌3👏2
Forwarded from JANUB INFO
📢 Сурхондарё ҳаётидан хабардор бўлинг!

Вилоятимиздаги муҳим янгиликлар, қизиқарли фактлар, аҳоли турмуши ва воҳа ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида ишончли ва расмий манбалар орқали хабардор бўлиб боришни истайсизми?

У ҳолда қуйидаги телеграм каналларга аъзо бўлишни тавсия этамиз:

🔹 @murodbekdavlatov
🔹 @AOKA_Surxon

📰 Янги таҳлиллар, расмий баёнотлар, оммавий тадбирлар ва муҳим воқеалар — барчаси мазкур манбаларда!

📲 Вилоят ҳаётига оид ахборотларни фақат ишончли ва расмий манбалар орқали қабул қилинг!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxon
🔥5👌4🙏3👍1😢1🎉1