АОКА | Сурхондарё
7.36K subscribers
9.81K photos
2.12K videos
11 files
7.91K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
#Округ_матбуот_маркази

Сариосиё туманида ҳам овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда

Алишер Навоий маҳалласининг ўз келажаги учун бефарқ бўлмаган фуқаролари 789-сайлов участкаси жойлашган туман маданият маркази биносига келишиб, муносиб номзодга овоз беришмоқда.

Жумладан, бугун никоҳ тўйини ўтказаётган келин-куёвлар Абдулазиз Қурбоналиев ва Лайло Давронова ҳам ўзларининг сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этишди.

А.Навоий маҳалласида 2206 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, шундан 104 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Округ_матбуот_маркази

Хориждаги ёшлар ҳам сайловда иштирок этишмоқда

Термиз тумани “Келажак” маҳалласида яшовчи, ҳозирги кунда Россия Федерацияси Екатеринбург шаҳрида меҳнат миграциясида бўлган Нургелди Жўраев ўзи танлаган номзодга овоз бериб, барчани сайловда фаол иштирок этишга чорлади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
#Округ_матбуот_маркази

Овоз бериш жараёнларида қумқўрғонликлар ҳам фаол

Айни дақиқаларда Қумқўрғон тумани “Янги шаҳар” маҳалласида жойлашган туман Давлат хизматлари марказида ташкил этилган 464-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари қизғин кечмоқда.

Ушбу сайлов участкасида 908 нафар овоз берувчи рўйхатга олинган. Шундан 86 нафар фуқаролар муддатидан олдин ўзлари учун муносиб бўлган номзодга овоз берган.

Уюшқоқлик билан ўтаётган сайлов жараёнига айниқса ёшларимиз катта қизиқиш билдираётганини уларнинг юз-кўзларидан билиш мумкин. Бу муҳим сиёсий тадбирда овоз берувчиларнинг 165 нафарини ёшлар ташкил этади. Уларнинг 16 нафари илк бор қатнашмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
#Округ_матбуот_маркази

🗳 Шеробод тумани аҳолиси ҳам сайловда уюшқоқлик билан овоз бермоқда

▪️Аҳоли сони
— 207 минг 143 нафар;

▪️Овоз берувчилар — 105 минг 476 нафар;

▪️Илк марта овоз берувчилар — 2 минг 943 нафар;

▪️Муддатидан олдин овоз берганлар — 1 минг 686 нафар;

▪️Сайлов участкалари — 68 та.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
#Округ_матбуот_маркази

Узун туманидаги 24-умумтаълим мактаби биносида жойлашган 835 -сайлов участкасида ҳам аҳоли овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Овоз бериш жараёни Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур сайлов участкасида Оқ остона  маҳалласида яшовчи 1 минг 467 нафар овоз берувчи рўйхатга олинган.  

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
#Округ_матбуот_маркази

Келин-куёв тўйдан олдин сайлов участкасига борди

Қумқўрғонлик Сардорбек Эшпулатов ва Феруза Бозорова ҳаётида бугун унутилмас кун. Улар оила қуриб, янги ҳаёт остонасига қадам қўймоқда.

Ёш келин-куёвлар “Янги шаҳар” маҳалласидаги 464 -сайлов участкасига бориб, муносиб номзодга овоз беришди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
#Округ_матбуот_маркази

Нуронийлар тинч ва осуда юрт учун, ёшлар нурли келажак учун, келин-куёвлар бахтли ҳаёт учун овоз беришмоқда – Термиз туманида сайловлар давом этмоқда

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
#Округ_матбуот_маркази

Овоз берган номзодим юртимизнинг равнақи учун хизмат қилади

Янги Ўзбекистоннинг кейинги 7 йиллик келажаги ва тараққиёт тақдирини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов жараёнида Шўрчи тумани фуқаролари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Улдона ая Авдарова туманнинг "Бўстон" маҳалласида яшайди. 85 ёшни қаршилаган Улдана ая 10 нафар фарзанди, 30 нафар набиралари қуршовида умргузаронлик қилмоқда.

– Мен ҳам бугун халқ вакили сифатида ўзимнинг сиёсий ҳуқуқларимдан фойдаланиб, ўзим танлаган номзодга овоз бердим, – дейди Улдона ая Авдарова. – Овоз берган номзодим Она юртим Ўзбекистонни янада ривожлантиришига ишонаман.  
    
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
#Округ_матбуот_маркази

Дўсқобил бобо Маматмуродов: “Илоҳим, Ватанимиз тинч, юртимиз обод, фарзандларимиз бахтли бўлсин!”

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Бандихон туманининг Чинор маҳалласида яшайдиган 100 ёшли Дўсқобил бобо Маматмуродов неваралари билан 401-сайлов участкасига келиб, овоз берди.

- Обод ва тўкин ҳаёт, тинч-тотув турмуш учун овоз бердим, – дейди Дўсқобил бобо Маматмуродов. – Илоҳим, Ватанимиз тинч, юртимиз обод, авлодларимиз бахтли яшасин!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
#Округ_матбуот_маркази

Шифохонада даволанаётган беморлар ҳам сайловда иштирок этишди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси тасарруфидаги вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реаблитация қилиш ва протезлаш марказида даволанаётган 124 нафар фуқаро ўзлари танланган номзод учун овоз беришди.

Беморларнинг овоз беришлари учун сайлов жараёнлари марказнинг ўзида Термиз тумани 236-сайлов участкаси томонидан ташкил этилди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site