АОКА | Сурхондарё
7.36K subscribers
9.81K photos
2.12K videos
11 files
7.9K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги “Сурхон“ давлат қўриқхонаси табиат манзаралари.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
⚡️Болалар байрамида фарзандларингизга шоду-хуррамлик улашишни истайсизми?

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Денов туманида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида вилоят фестивали бўлиб ўтади.

Туман марказидаги “Афросиёб”, “Эко” маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, Ш.Рашидов кўчаси бўйлаб ташкил этиладиган фестиваль доирасида турли кўргазмалар, қувноқ танловлар, театрлаштирилган концерт-томошалар ва бошқа бир қатор кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Фестивалнинг асосий мақсади болаларнинг ижодий қобилиятларини кашф қилиш ва қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик эътиборини фарзандларимизнинг бахтли болаликка эга бўлишлари, мамлакатимизнинг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Қувноқ тадбирлар 1 июнь куни соат 9:00 дан 21:00 га қадар давом этади. Барчангизни фестивалда кутамиз!

🌐
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
⚡️Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда 13 та мактаб қурилади

🏢 Президент қарорига кўра, 2023-2024 йилларда Осиё тараққиёт банки томонидан давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида 1 та, Тошкент вилоятида 12 та мактаб қурилиши белгиланди.

📁 Янги умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш бўйича давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди. Хусусий шерик халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади. Дастлабки тендерлар шу йил август ойидан эълон қилиниши белгиланган.

💵 Банк томонидан лойиҳа иштирокчиларига техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилади.

🏗 Янги мактаблар қурилиши учун Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 67,55 гектар, шундан 66,98 гектар суғориладиган ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пункти тоифасига ўтказилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bilasizmi

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, бироқ олий маълумоти бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига базавий тўлов-контракт асосида алоҳида қабул квоталари орқали ўқишга кириши мумкин.

https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
#Округ_матбуот_маркази

Сурхондарёда участка сайлов комиссияси аъзолари таркиби тасдиқланди

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Расул Тўраев бошқариб борган йиғилишда округ ҳудудида тузилган 861 та cайлов участкаларининг жами аъзолари таркибини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 861 та сайлов участкаси жами аъзолари таркиби 9 минг 663 нафарни ташкил этади.

Умумий аъзоларнинг 7 минг 619 нафари референдум ва илгари сайловларда иштирок этган фуқаролар бўлиб, 4 минг 688 нафари халқ таълими ходимлари, 2 минг 44 нафари референдум ва муқаддам сайловларда қатнашган ёшлардир.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🚬 Ўзбекистонда чекиш тақиқланган жойлар аниқ бўлди

👆Батафсил инфографикада.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарёдаги икки қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 31 май куни соат 05:11 да Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли аралаш моллар савдо дўконининг 2-қавати 85 квадрат метр майдонида ёнғин содир бўлган ва бинонинг шифт қисми ёнган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:14 да етиб бориб, ёнғин соат 05:19 да қуршаб олинган ва соат 06:40 да батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бинонинг 1-қавати ҳамда 200 квадрат метр жойи сақлаб қолинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар органлари масъуллари ва бошқа мутасаддилар етиб борган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
2 июнь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани:

🖊 Мавзу:
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар

🕚 Вақти: 09:00

🎤 Иштирок этади: Ҳ.Мамадиев, Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи

📍 Тадбир жойи: “Матбуот уйи” биноси (Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси 30-уй)

🔰 Барча журналист ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз!

▶️ https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Боғча тарбиячиларининг ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Президентнинг фармонига кўра, (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) 2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Меваларнинг фойдали хусусиятларини биласизми?

Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.
Ананас — артритдан ҳимоя қилади.
• Шафтоли — стресслар енгил ўтишига ёрдам беради.
• Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.
• Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.
• Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.
• Киви — суяк тўқималари учун фойдали.
• Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.
• Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхон давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга морхўр улоқчалар муҳрланди

Йўқолиб кетиш арафасида турган морхўрлар Ўзбекистонда табиий ҳолатда фақатгина Сурхон давлат қўриқхонасида сақланиб қолган. Уларнинг сони 670 бошдан ошади. Кўҳитанг тоғ тизмасининг тош-қояли ва сийрак арчазор ёнбағирларида яшайди.

Морхўрларнинг қўриқхонада 32 тур ўсимликлар билан озиқланиши қайд этилган. Айниқса, бодом ва бодомчаларнинг барглари ва новдалари уларнинг энг севимли емиши ҳисобланади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo