Зоҳиджон О‘ЛОВ ижодхонасида... ✍️
230 subscribers
127 photos
22 videos
1 file
45 links
"Сўзда сеҳр, шеърда ҳикмат бор". Ҳадис
Download Telegram
Рамазон ҳикматлари

***
Ким бахтдан, ким эса дарддан фориғдир,
Дунё дарвешлардан қолган чориғдир.
Эртага бормисан, атрофингга боқ —
Кеча юрган одам бугун тарихдир.

***
Ўзи фақир — олийҳиммат одамлар —
Муҳаммадга асил уммат одамлар.
Оҳ, қанчалар ғариб, қанчалар юпун
Ўзидан пайпоғи қиммат одамлар.

Зоҳиджон ОЛОВ
🔥14👍7👏1💯1
Assalomu alaykum!
👍9🔥2
***
Қорнимас, қадрига жилайди бу эл,
Дунёга омонлик тилайди бу эл.
"Етимман", деб кўз ёш тўкиб турса гар —
Иблиснинг ҳам бошин силайди бу эл...
🔥17👍10
💯12👍6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍17👏1
Ифтихор

МУРАББИЙНИНГ ДЕГАНЛАРИ

Футбол бўйича 17 ёшлилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси финалда мезбонлар Саудия Арабистони ёшларига қарши тўп тепди. Ўйиннинг биринчи таймидаёқ ҳакамлар бизнинг икки нафар футболчимизни майдондан четлатди. Ўн беш дақиқалик танаффусга ёшларимиз руҳий оғриқ билан чиқди. Бироқ шундай ўта мураккаб паллада бош мураббий Исломбек Исмоилов барча юкни ўзига олиб, болаларни уйғотувчи сўзлар айтди.

Шикоят бефойда – бўлди бўлар иш,
Бу ёғига бардам турмоқлик керак.
Керакмас десангиз мабодо кумуш –
Гол ўтказишмас, гол урмоқлик керак!

Бандаси доимо бўлолмас холис,
Сотиб олиш мумкин барча одамни.
Каъбада турса ҳам Каъбадан олис
Ҳакамга эслатинг Олий Ҳакамни!

Тўққиз кишимиз деб сиқилманг зинҳор,
Ўқинг “Тарих” деган китобни бир-бир.
Ўн икки минг қўшин билан улуғвор
Юз минг аскарни ер тишлатган Бобур!

Ҳамон тўп юмалоқ – текисдир майдон,
Биттангиз, шубҳасиз, ўнга татийсиз!
Дарс бериб қўйинг арабга, зотан –
Ҳар бирингиз битта Замахшарийсиз!

Қонингизда оқар кўҳна жасорат,
Интилган инсонга толе ҳам ёрдир.
Уддалаб бўлмасдек кўринар гарчанд –
Ўлимдан бошқасин иложи бордир.

Бизга қадалгандир дунёнинг кўзи,
Ўйнанг ўзни босиб, жилмайиб-кулиб...
Шундай зафар қучинг – рақибнинг ўзи
Сизни табрикласин биринчи бўлиб!

Эй миллат кўксида унган лолалар,
Ҳақиқат синмагай, гарчи букилди.
Бу шунчаки кубок эмас, болалар,
Ўйинга ўзбекнинг ори тикилди!

Ҳа, айтганча, ўртоқ Неъматуллоҳжон,
Дарвозани ёпинг – қил ҳам сиғмасин.
Омад кулиб, агар бўлсак чемпион –
Қошни қимирлатиш эсдан чиқмасин!

Тақдирда бўлмайди эрта ёки кеч,
Бошида йиғлатса, охир кулдиргай.
Икки киши каммиз дея қўрқманг ҳеч –
Бирин халқ, бирини Худо тўлдиргай!

Ватан деб рақибни енгдингиз кўплаб,
Майли, ота-она, дўст-ёрни ўйланг.
Энди бир илтимос, бор кучни тўплаб,
Мураббийлар учун, мен учун ўйнанг!

Бирлашинг – бир бўлинг, бир жон – бир нафас,
Ҳеч кимни айбламанг, қилманг оҳу зор.
Ва охирги сўзим — сиз тўп тепинг, бас,
Худога ишонинг! У, албатта, бор!

Зоҳиджон ОЛОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

21.04.2025



@zohidjon_olov
👍14🔥13👏3💯2
"Мураббийнинг деганлари" сарлавҳали шеърим Республикамизнинг биринчи рақамли нашрида чоп этилди. Устоз Ўткир Раҳматга ва шунга сабабчилардан бўлган журналист Отабек Исроилга ташаккурларим!🙏🙏🙏
👍16🔥6👏1
"Мураббийнинг деганлари" сарлавҳали шеърим энди "Чирчиқ тонги" газетасининг 1-саҳифасида ажойиб тарзда босилди! Бунинг учун нашр бош муҳаррири Ирода опамга раҳмату ташаккурларим! 💐
👍11🔥4
"Мураббийнинг деганлари" сарлавҳали шеърим яна "Ватанпарвар"дек улуғ нашрнинг ҳам 1-саҳифасида гўзал тарзда босилибди! (Бунисидан бехабар эдим) Бунинг учун газета бош муҳаррири Аҳрор Очиловга ташаккурларим! 🙏

Дарвоқе, шундай оғир шароитда газета 33 376 нусхада чоп этилаётганининг ўзи жасоратдир!
👍14🔥4
#Biz_chiqargan_kitob

Zohidjon Olov

YOMGʻIR MAKTUBLARI


Siz ushbu kitobni o‘qirkansiz, yomg‘irli havoda miriqib qahva ichgancha, tomchilar urilayotgan deraza yonida turib, shirin orzularga berilgan yoshlikni ko‘rgandek bo‘lasiz.
O‘zbekiston xalq shoiri Mahmud Toir kitob so‘zboshisida shoir ijodi haqida shunday deydi:
“Zohidjonning ilk mashqlaridan tortib, bugun qo‘lingizdagi – ushbu kitobga jamlangan she’rlarining har biri mening yuragimga yaqin. Bu she’rlarda moʻtabar tuproq hidini anglay oladigan, billur irmoqlarga olqish aytib, jo‘shqin soylarga qo‘shilib oqa oladigan, qaldirg‘och in qurgan rayhonbo‘yli otauyning go‘zal ayvonida qalam tutib, Ona-Vatanini faxr bilan madh etolgan millat shoirining dardu quvonchi bor.”

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi homiyligida chop etildi.

Mas’ul muharrir: Mahmud TOIR
Nashriyot: "ADABIYOT''

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
👍14🔥5👏3
record (8)
<unknown>
Эшитолмай қолганлар учун!!!

"ИЖОД ГУЛШАНИ" гуруҳида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир ЗОҲИДЖОН ОЛОВ меҳмон бўлдилар.

Суҳбатни шоира ЮЛДУЗХОН ХОЛМУРОДОВА олиб борди.

Ташкилотчи ЗУЛФИЯ СУЛТОН.
👍9🔥5👏1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Таъқиб этар қаерга қочма,
Шарқу Мағриб унга бир қадам...
"Барселона" шундай жамоа —
Қўрқитади тушларингда ҳам!
👍8👏1
Ғалаба муборак бўлсин, азиз юртдошлар!!! Бу биринчиси!!! Жаҳон чемпионати - бу тасаввурга сиғмас мусобақа!!! Жаҳон чемпионати - бу ҳаммаси!!!
👍16
​​ИФТИХОР

Хайр, эй надомат, хайр, эй алам!
Ўттиз тўрт йил кутдик бу кунни маҳтал –
Ниҳоят! Ушалди бизнинг орзу ҳам!
Салом, катта футбол, салом Мундиал!

Ҳуштак янграр! Кўздан томчилар қувонч,
Наҳотки рост бўлса! Туш эмасми бу?!
Дунё дарвозаси очди кенг қулоч,
Орзу бўлиб қолиб кетмади орзу!

Бу кеч йиғладим гоҳ пинҳон, гоҳ ошкор,
Аввал ҳам бўзлардим чангаллаб бошим.
Унда аччиқ алам эди сабабкор –
Бу гал ширин бахтдан тўкдим кўзёшим.

Бу кеч ич-ичимдан йиғладим мен ҳам,
Кўз олдимдан ўтди болалик чоғим.
Футболдан сўз кетса, мендан дамодам,
“Ким зўр?” деб сўрарди шўрлик ўртоғим...

Санар эдим: Бекхэм, Зидан, Маттеус,
Дель Пьеро, Ривалдо, сўйлоқ Роналдо...
Гўё ўзимизда йўқ эди юлдуз –
Футбол ўйналмасди бу юртда гўё!

Бугун ўша зўрлар бизда ҳам бордир,
Аликсиз қолмайди берган саломим!
Ким Жалол, ким Аббос, ким Абдуқодир,
Ким Элдор, ким айтар Одилнинг номин.

Ажнабий кимсага қилмасдан ҳавас,
Бола бўлиб қолсам агар бир фурсат...
Футболкам ортига “Буффон” деб эмас,
Ўткирбек исмини ёзардим албат!

Бу эл топган мудом меҳнатдан иқбол,
Кўкаргайдир агар ерга суқса чўп...
Даласидан ортса, ўйнаган футбол,
Қўлида кетмону хаёлида тўп.

Лек Тангрим деганни Тангри ҳам сийлар,
Орзу тугаймайди, орзу ўлмайди...
Ҳеч ким билмаса ҳам, араблар билар –
Ўзбекларни ҳалол енгиб бўлмайди!

Не-не зотлар ўтди чекиб афсус, оҳ,
Ишониб ҳавасу хаёлотларга.
Улар ачинганди аслида кўпроқ
Миржалолдек увол истеъдодларга!

Хайрият, орқада қолди ҳаммаси,
Бизнинг ҳам елкага тегмоқда офтоб!
Жафокаш халқимга ташаккур-таҳсин –
Яратган Эгамга шукр беҳисоб!

Юртбошим отадек қўллар ҳар нафас,
“Болам” деб йўлига ёқади чироқ.
Баъзи кимлар каби ҳакамга эмас,
Ғолибларга қилар доим қўнғироқ.

Тунда юлдузларга узоқ сер солиб,
Турган жойидаёқ қилган эди кашф.
Энди-чи, Беруний авлоди ғолиб –
Океан ортида тушажак кураш!

Ўзбек шаънин асрар рўйи жаҳонда,
Сояда қолмайди беркиниб, қўрқиб...
Йигитлар жанг қилар яшил майдонда
Мухлислар музқаймоқ ялар мириқиб.

Мен билан ўйлашиб гаплаш, эй Дунё,
Кимлигимни айтай – сал туш осмондан.
Каминанинг исми Зоҳиджон Олов –
Мундиалга чиққан Ўзбекистондан!

Зоҳиджон Олов

2025 йил 7 июнь

👉 https://t.iss.one/zohidjon_olov
👍22🔥7💯3
@тўғриси кутмагандим

"Янги Ўзбекистон"
газетаси таҳририяти раҳбарига, жамоаси ва шу шеърни Бош муҳаррир жанобларига тавсия қилган акам, катта шоир Ботиржон Эргашевга ташаккурларим бўлсин!
👍14🔥3
"Ифтихор" сарлавҳали шеърим энди "Чирчиқ тонги" газетасининг 1-саҳифасида ажойиб тарзда босилди! Бунинг учун нашр бош муҳаррири Ирода опамга яна ташаккурларим! 💐
🔥10👍8👏3
Эътибор учун Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигига, хусусан, устоз Абдусаид Кўчимовга ташаккур!

https://uza.uz/uz/posts/zohidzhon-olov-yomgir-maktublari_729317
👍13👏3💯2
Бир ажойиб кунда... окаларим билан мен... деган тарихий сурат.
👍20🔥5
САРАТОН

Одамлар... одамдир элнинг кўзига,
Ўзи амал қилмас айтган сўзига...
Ерда бўлаётган ишларни кўриб,
Ўт қўйиб юборди қуёш ўзига.


✍️Зоҳиджон ОЛОВ
🔥9👍7💯1